YouVersion Logo
Search Icon

Марк 13

13
13–БОБ
Исо охирзамон ҳақида гапиради
1Исо Маъбаддан чиқиб кетаётганда шогирдларидан бири:
— Устоз, қаранг, нақадар улкан тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар! — деди. 2Исо унга:
— Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Буларнинг ҳаммаси вайрон бўлади#13:2 Буларнинг ҳаммаси вайрон бўлади — милодий 70 йилда Тит бошчилигида Рим қўшини Қуддусни ва у ердаги Маъбадни бутунлай вайрон қилган.. Бу ерда тош устида турган биронта тош қолмайди, — деди.
3Исо Зайтун тоғида#13:3 Зайтун тоғи — 11:1 изоҳига қаранг., Маъбаднинг рўпарасида ўтирган вақтда Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Эндрус Ундан алоҳида сўрадилар:
4— Бизга айтинг–чи, бу ҳодисалар қачон юз беради? Тез орада содир бўлишини нимадан билсак бўлади?
5Исо уларга шундай жавоб берди: “Эҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмасин! 6Кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: «Мен Ўшаман», деб кўпларни йўлдан оздирадилар. 7Сизлар узоқ–яқиндаги уруш хабарларини эшитганингизда, чўчиманглар. Булар албатта содир бўлади, аммо бу ҳали охири дегани эмас. 8Халқ халққа қарши, шоҳлик шоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчилик ва зилзилалар бўлади. Бу ҳодисалар тўлғоқ азобларининг бошланишига ўхшайди.
9Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Чунки сизларни маҳкамаларга топшириб, синагогаларда урадилар. Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва шоҳлар ҳузурида турғизиб қўядилар, сизлар эса Менинг шоҳидларим бўласизлар. 10Аммо охират келишидан олдин, Хушхабар ҳамма халқларга эълон қилиниши лозим.
11Сизларни қўлга олиб, маҳкамага топширганларида, нима айтамиз, деб олдиндан хавотир олманглар. Ўша соатда сизларга нима берилса, ўшани айтинглар. Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради. 12Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота–оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар. 13Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача бардош берган нажот топади.
Буюк мусибат ва Исонинг келиши
14Кўп ҳаром–хариш ишларга сабаб бўладиган макруҳ бир нарсанинг#13:14 макруҳ бир нарса — Дониёр 9:27 га ва ўша оятнинг охирги изоҳига қаранг. Яна Дониёр 11:31, 12:11 га қаранг. ман этилган жойга ўрнатилганини кўрганингизда — ўқиган тушуниб олсин! — Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин. 15Томнинг устида бўлганлар#13:15 Томнинг устида бўлганлар — у замонларда уйларнинг томи текис бўлиб, одамлар томга чиқиб дам олишарди. пастга тушиб, уйидан бирон нарса олиб келиш учун уйига киришмасин. 16Далада бўлганлар эса тўнини олгани қайтиб келмасин. 17У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой! 18Қочишингиз қишга тўғри келмаслиги учун илтижо қилинглар. 19Чунки ўша кунларда шундай азоб–уқубатлар бўладики, Худо дунёни яратганидан то ҳозиргача бундай бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди. 20Агар Эгамиз ўша кунларни қисқартирмаганда эди, ҳеч бир жонзот омон қолмас эди. Лекин Худо танлаган одамлари учунгина ўша кунларни қисқартиради.
21Агар ўшанда кимдир сизларга: «Масиҳ мана бу ерда» ёки: «Ана у ерда», деб айтса, ишонманглар. 22Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланган одамларни йўлдан оздириш учун аломату мўъжизалар кўрсатадилар. 23Сизлар эса эҳтиёт бўлинглар. Мен ҳаммасини сизларга олдиндан айтиб қўйдим.
24Ўша кунларда, азоб–уқубатлардан кейин,
«Қуёш қораяди, ойнинг нури сўнади.
25Осмондан юлдузлар қулаб тушади,
Самовий кучлар ларзага келади.»#13:24-25 Ишаё 13:10, 34:4 га қаранг.
26Шунда ҳамма одам Инсон Ўғлини кўради. Инсон Ўғли буюк қудрат ва улуғворликка бурканиб, булутларда келади#13:26 Инсон Ўғли…булутларда келади — Дониёр 7:13-14 га қаранг.. 27У фаришталарини ернинг тўрт томонига юбориб, дунёнинг бир бурчагидан тортиб, нариги бурчагигача танлаган одамларини тўплаб олади.
Ҳушёр бўлиш ҳақида
28Анжир дарахтидан сабоқ олинглар: унинг шохлари кўкариб барг чиқараётганда, ёз яқинлашганини биласизлар. 29Шу сингари, мана бу воқеалар содир бўлганда, билингки, ўша вақт#13:29 ўша вақт — ёки Инсон Ўғли. яқинлашиб қолган, остонангизга етган. 30Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади. 31Еру осмон йўқ бўлиб кетади, аммо Менинг сўзларим кучда қолади.
32Ўша кун ёки соат ҳақида самовий Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўғил ҳам, самодаги фаришталар ҳам билмайдилар. 33Эҳтиёт бўлиб, ҳушёр туринглар#13:33 …ҳушёр туринглар… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ҳушёр бўлиб ибодат қилинглар., чунки ўша вақт–соат қачон келишини сизлар билмайсизлар.
34Бу худди сафарга жўнаган уй эгасига ўхшайди. У ўз уй–рўзғорини хизматкорларига топшириб, ҳар бирига вазифа бериб, дарвозабонга ҳушёр бўлиб туришни буюриб, жўнаб кетади. 35Худди шу сингари, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар. Чунки уй эгаси қачон келишини — кечқурунми, ярим тундами, хўрозлар қичқиргандами ёки эрталабми — сизлар билмайсизлар. 36Тағин У ногаҳон келиб, сизларни ухлаб ётган ҳолда кўрмасин! 37Сизларга айтганимни ҳаммага айтаман: ҳушёр бўлинглар!”

Currently Selected:

Марк 13: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in