YouVersion Logo
Search Icon

Матто 8

8
8–БОБ
Тери касаллигига чалинган одамни Исо соғайтиради
1Исо тоғдан тушганда катта бир оломон Унинг орқасидан эргашди. 2Шу орада тери касаллигига#8:2 тери касаллиги — бу ибора юнончада ҳар хил тери касалликларига нисбатан ишлатилган сўзнинг таржимасидир. Одатда бу ибора мохов касаллигига ишора деб тушунилади. Тери касалликларидан бирортасига йўлиққан киши ҳаром ҳисобланар эди. Хаста одам касаллигини бошқаларга юқтирмаслиги ва уларни ҳаром қилмаслиги учун, бошқалардан ажратиб қўйилар эди (Левилар 13:45-46 га қаранг). чалинган бир одам Исонинг олдига келди. У тиз чўкиб, деди:
— Ҳазрат#8:2 Ҳазрат — юнонча матнда куриос. Бу ўринда обрў–эътиборли инсонга нисбатан ишлатиладиган сўз сифатида қўлланган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ НОМЛАРИ ибораси остида берилган РАББИЙ, РАББИМ, РАББИМИЗ… сўзига қаранг., биламан, истасангиз, мени бу касалликдан Сиз поклай оласиз.
3Исо қўлини узатиб, унга теккизди–да:
— Истайман, пок бўл! — деди. Тери касаллигига чалинган одам шу заҳоти дардидан фориғ бўлди. 4Исо унга деди:
— Менга қара! Бу тўғрида бировга оғиз оча кўрма. Бориб, ўзингни руҳонийга#8:4 руҳоний — Қуддусдаги Маъбадда хизмат қиладиган эътиборли дин раҳнамоси. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги РУҲОНИЙ сўзига қаранг. кўрсат. Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун#8:4 Покланганингни ҳаммага исбот қилиш учун… — ёки Мен Худонинг қонунига жиддий қарашимни руҳонийлар кўришлари учун…. Мусо амр қилган қурбонликларни келтир#8:4 …ўзингни руҳонийга кўрсат…Мусо амр қилган қурбонликларни келтир — Левилар 14:1-32 га қаранг..
Рим юзбошисининг имони
5Исо Кафарнаҳум шаҳрига кириб келганда, бир Рим#8:5 Рим — ўша даврда қадимги Фаластин Рим империяси ҳукмронлиги остида эди. юзбошиси Унинг олдига келиб, ёлворди:
6— Ҳазрат, хизматкорим уйда тўшакка михланиб ётибди. У қаттиқ азоб чекяпти.
7— Майли, Мен бориб, хизматкорингизни соғайтираман, — деди Исо. 8Юзбоши шундай деди:
— Ҳазрат! Кулбамга оёқ босишингиз учун номуносибман. Сиз буюрсангиз, бас, хизматкорим соғайиб кетади. 9Мен ўзим буйруққа тобе одамман, аммо менинг ҳам қўлим остида аскарларим бор. Бирига “кет” десам, кетади, бошқасига “кел” десам, келади. Бирон хизматкоримга “шуни қил” десам, қилади.
10Исо юзбошининг бу гапини эшитиб, ҳайратланди. У орқасидан эргашиб келаётганларга деди:
— Сизларга чинини айтайин: Мен Исроил халқи орасида бундай кучли имонга эга бўлган биронта одамни учратмадим. 11Сизларга шуни айтаман: кўп одамлар шарқу ғарбдан келиб, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга Осмон Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар. 12Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари#8:12 Осмон Шоҳлигининг меросхўрлари — Исроил халқига ишора. Яна 22:1-14 га ва Луқо 13:28-30 га қаранг. эса ташқаридаги зулматга қувиб чиқарилади. Улар у ерда қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекадилар.
13Кейин Исо юзбошига деди:
— Боринг, сиз ишонганингиздай бўлсин.
Юзбошининг хизматкори ўша заҳоти соғайиб кетди.
Исо кўп одамларга шифо беради
14Исо Бутруснинг уйига келганда, унинг қайнанаси иситмалаб, тўшакда ётганини кўрди. 15Исо унинг қўлига тегиши билан иситмаси тушди. Аёл туриб, Унга хизмат қилди.
16Кеч кирганда#8:16 Кеч кирганда… — яҳудийларнинг урф–одатига кўра, янги кун қуёш ботгандан кейин бошланар эди. Матнда тасвирланган пайт Шаббат кунининг якуни ва якшанба кунининг бошланиши эди (Марк 1:21, 29). Яҳудийларда якшанба ҳафтанинг биринчи куни ҳисобланар эди. Исонинг олдига жин чалган кўплаб одамларни олиб келишди. У сўз билан жинларни қувиб чиқарди, хаста одамларнинг ҳаммасига шифо берди. 17Шу тариқа Ишаё пайғамбарнинг қуйидаги айтган сўзи бажо бўлди:
“Дардларимизни У Ўзига олди,
Оғриқларимиздан бизни фориғ қилди.”#8:17 Ишаё 53:4 га қаранг.
Исога эргашиш шартлари
18Исо атрофида бир талай оломонни кўриб, шогирдларига кўлнинг нариги томонига#8:18 кўлнинг нариги томони — Жалила кўлининг шарқий қирғоғига ишора. ўтишни буюрди. 19Шу пайт Исонинг олдига Таврот тафсирчиси келиб деди:
— Устоз, қаерга борсангиз ҳам, мен ортингиздан бораман.
20Исо унга шундай деди:
— Тулкиларнинг уялари бор, қушларнинг инлари бор. Инсон Ўғлининг#8:20 Инсон Ўғли — Исо Масиҳ кўпинча Ўзига нисбатан ишлатган унвон. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИНСОН ЎҒЛИ иборасига қаранг. эса бош қўядиган жойи йўқ.
21Шогирд бўлган бошқа бир одам эса Исога:
— Ҳазрат, ижозат беринг, аввал бориб отамни дафн қилиб келай, — деди. 22Исо эса Унга деди:
— Сен ортимдан юр. Марҳумларни руҳан ўлик бўлганлар#8:22 руҳан ўлик бўлганлар — юнонча матнда ўлик бўлганлар. дафн қилсинлар.
Исо бўронни тинчитади
23Исо қайиққа тушди, шогирдлари ҳам Унга эргашиб, қайиққа тушдилар. 24Шу орада кўлда бўрон кўтарилди, тўлқинлар қайиқни сувга тўлдира бошлади. Исо эса ухлаётган эди. 25Шунда шогирдлари Исонинг олдига бориб:
— Ҳазрат, бизни қутқаринг! Ҳалок бўляпмиз! — деб Исони уйғотдилар. 26Исо уларга деди:
— Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар?
Сўнг туриб, шамолга ва тўлқинларга дўқ урди. Шу ондаёқ чуқур сукунат чўкди. 27Қайиқдагилар ҳайратланиб, бир–бирига:
— Бу ким бўлди экан–а? Ҳатто шамол ва тўлқинлар Унга бўйсунади–я! — дейишди.
Жинга чалинган икки одамга Исо шифо беради
28Исо кўлнинг нариги қирғоғига, Гадара#8:28 Гадара — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Гергеса ёки Гераса. Гадара шаҳрида ва унинг атрофидаги қишлоқларда ғайрияҳудийлар истиқомат қиларди. шаҳрининг яқинига етиб борди. Шунда жинга чалинган икки одам қабрлар орасидан югуриб келиб, Исонинг қаршисидан чиқишди. Улар шунчалик ваҳший эдиларки, биронта одам у ердан ўта олмасди. 29Улар шундай деб бақиришди:
— Эй Худонинг Ўғли!#8:29 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. Бизни тинч қўй! Сен бизга вақтидан олдин азоб бергани бу ерга келдингми?
30Улардан нарироқда катта бир чўчқа подаси ўтлаб юрган эди. 31Жинлар Исога ёлвориб:
— Агар бизларни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда чўчқа подасига юборгин, — дейишди. 32Исо уларга:
— Боринглар! — дейиши биланоқ, жинлар одамлар ичидан чиқиб, чўчқаларга кириб олишди. Шу онда бутун чўчқа подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, сувда нобуд бўлди. 33Чўчқа боқувчилар эса қочиб шаҳарга бордилар. Жинга чалинганлар билан бўлиб ўтган ҳодисани ҳаммага гапириб бердилар. 34Шунда бутун шаҳар аҳолиси Исонинг олдига борди. Уни кўргач, ҳудудимиздан чиқиб кетинг, деб ўтиниб сўрадилар.

Currently Selected:

Матто 8: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy