YouVersion Logo
Search Icon

Матто 7

7
7–БОБ
Бошқаларни ҳукм қилманглар
1Бошқаларни ҳукм қилишни бас қилинглар, шунда Худо ҳам сизларни ҳукм қилмайди. 2Сизлар бошқаларни қандай ҳукм қилсангизлар, Худо ҳам сизларни худди шундай ҳукм қилади. Сизлар бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансангизлар, Худо ҳам сизни ҳукм қилганда худди ўшандай ўлчовдан фойдаланади. 3Нега сен биродарингнинг кўзидаги зирапчани кўрасан–у, ўз кўзингдаги ходани сезмайсан? 4Ўз кўзингда хода бўла туриб, қандай қилиб биродарингга: «Кел, кўзингдаги зирапчани олиб ташлай», деб айтасан? 5Ҳой, иккиюзламачи! Олдин кўзингдаги ходани чиқариб ол, шунда кўзинг тиниқ кўради ва биродарингнинг кўзидан зирапчани чиқара оласан.
6Муқаддас бўлган нарсани кўппакларга берманг, марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг. Акс ҳолда, улар муқаддас нарсаларингизни оёқ ости қилиб, ўзингизни ҳам тилка–пора қиладилар!
Худодан сўранглар
7Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. 8Чунки сўраган ҳар бир одам олади, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади. 9Орангиздан қайси бир ота ўғли нон сўраганда, унга нон ўрнига тош беради? 10Ёки балиқ сўраганда, унга балиқ ўрнига илон беради? 11Сизлар гуноҳкор бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера олар экансиз, осмондаги Отангиз ҳам Ундан сўраганларга аъло неъматлар беришга қанчалар тайёр!
12Одамлар сизларга нима қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга ўшани қилинглар. Таврот ва пайғамбарлар таълимотининг#7:12 Таврот ва пайғамбарлар таълимоти — 5:17 изоҳига қаранг. мағзи шундадир.
Нажот эшиги тордир
13Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга олиб борадиган дарвоза энли, йўли ҳам кенгдир. Бу йўлдан юраётганлар кўп. 14Ҳаётга олиб борадиган эшик эса жуда тор, йўли энсиздир. Бу йўлни топадиганлар оз.
Дарахт ва унинг меваси
15Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй пўстинида келадилар, лекин ичларидан йиртқич бўрилардир. 16Уларнинг кимлигини қилган ишларидан билиб оласиз. Ахир, тиканзордан узумни, янтоқдан анжирни териб бўлмайди–ку! 17Ҳар бир яхши дарахт яхши мева беради, ёмон дарахт эса ёмон мева беради. 18Яхши дарахт ёмон мева беролмайди, ёмон дарахт ҳам яхши мева беролмайди. 19Яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахт эса кесилиб, оловга ташланади. 20Шундай қилиб, сохта пайғамбарларни меваларидан билиб оласиз.
21Мени «Ё Раббий, ё Раббий!» деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради. 22Қиёмат кунида кўплар Менга шундай дейдилар: «Ё Раббий, ё Раббий, биз Сенинг номинг билан ваъз қилган эдик! Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқаргандик! Сенинг номинг билан кўп мўъжизалар қилган эдик–ку!» 23Мен эса уларга дейман: «Мен сизларни асло танимайман! Йўқолинглар, эй бадкирдорлар!»
Доно ва аҳмоқ бинокор
24Ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларга амал қилса, уйини тош устига қурган доно одамга ўхшайди. 25Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, ўша уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун уй қуламабди. 26Бироқ ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларга амал қилмаса, ўз уйини қум устига қурган аҳмоқ одамга ўхшайди. 27Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, ўша уйни босиб қолибди. Уй қулаб, бутунлай вайрон бўлибди!”
28Исо бу гапларини айтиб бўлгандан кейин, оломон Унинг таълимотидан ҳайратга тушди. 29Чунки Исо Таврот тафсирчиларидай#7:29 Таврот тафсирчилари — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Таврот тафсирчилари ва фарзийлар. эмас#7:29 …Таврот тафсирчиларидай эмас… — одатда бу одамлар таълим берганда ўз таълимотларини асослаб бериш мақсадида аввал яшаб ўтган эътиборли, обрўли муаллимларнинг сўзларини мисол қилиб келтирар эдилар, аммо Исо бундай қилмаган., балки ҳокимият эгаси каби таълим берар эди.

Currently Selected:

Матто 7: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy