Матто 22
22
22–БОБ
Тўй зиёфати ҳақида масал
1Исо одамларга яна масаллар билан гапира бошлади:
2“Осмон Шоҳлигини ўғлига тўй зиёфати берган шоҳга қиёсласа бўлади. 3Шоҳ тўйга таклиф этилган меҳмонларни чақириш учун хизматкорларини юборибди. Меҳмонлар эса келишни хоҳламабдилар. 4Шоҳ яна бошқа хизматкорларини юбориб, шундай дебди:
— Таклиф этилганларга айтинглар: мен зиёфат дастурхонини тайёрлаб қўйдим, буқаю бўрдоқиларим сўйилди, ҳаммаси тайёр. Тўйга келаверинглар!
5Бироқ улар бу таклифни ҳам назарга илмабдилар, бири даласига, бошқаси ўз ишига кетибди. 6Қолганлар эса шоҳ хизматкорларини тутиб, хўрлаб, ўлдиришибди. 7Шоҳ буни эшитиб, ғазабланибди. Лашкарини юбориб, қотилларни қатл қилдирибди, шаҳарларини эса ёндириб кул қилибди. 8Шундан кейин у хизматкорларига айтибди:
— Тўй зиёфати тайёр, лекин таклиф этилганлар бунга муносиб эмас эканлар. 9Шунинг учун чорраҳаларга боринглар, кимни кўрсангиз, тўй зиёфатига таклиф қилинглар.
10Хизматкорлар йўлга чиқиб, учратганларининг ҳаммасини — ёмонларни ҳам, яхшиларни ҳам йиғиб келибдилар. Хуллас, тўйхона меҳмонларга тўлибди.
11Шоҳ меҳмонларни кўриш учун кирганда, у ерда тўй кийимини киймаган бир одамни кўрибди 12ва ундан:
— Дўстим, тўй кийимисиз бу ерга қандай кирдингиз? — деб сўрабди, у ҳеч қандай жавоб бера олмабди. 13Шунда шоҳ хизматкорларига айтибди:
— Бу одамнинг қўл–оёқларини боғлаб, ташқарига, қоронғиликка ташланглар. У ерда у қаттиқ пушаймон бўлиб, фиғон чекади.
14Ахир, даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.”
Солиқ тўлаш ҳақида савол
15Шунда фарзийлар келиб, Исони тилидан илинтириш учун режа туздилар. 16Улар ўз шогирдларини Ҳирод тарафдорлари#22:16 Ҳирод тарафдорлари — Буюк Ҳироднинг авлодлари ҳукмронлигини қўллаб–қувватлаган яҳудийларнинг бир гуруҳи. Буюк Ҳирод ва унинг ўғли Ҳирод Антипас (14:1 га қаранг) ҳокимияти чекланган бўлиб, фақат Рим ҳукумати рухсати билан иш юритарди. Фарзийлар Рим ҳукуматига қаттиқ қаршилик кўрсатар, аммо Ҳирод тарафдорлари Рим ҳукмронлигини қўллаб–қувватлар эдилар. билан бирга Исонинг олдига юборишди.
— Устоз, — дейишди улар, — Сиз одил эканингизни биламиз. Сиз Худонинг йўлини тўғри ўргатасиз. Бирор кишига хушомадгўйлик, юз–хотирчилик қилмайсиз. 17Бизга айтинг–чи, Қайсарга#22:17 Қайсар — барча Рим императорларига берилган унвон. Бу ўринда Қайсар Тиберийга ишора қилинган. У милодий 14-37 йилларда ҳукмронлик қилган. солиқ тўлашимиз#22:17 …Қайсарга солиқ тўлашимиз… — яҳудийлар Рим босқинчиларидан ғоят нафратланганлари учун, уларга солиқ тўлашни асло истамас эдилар. Бироқ солиқ тўламаслик катта муаммоларни келтириб чиқарар эди. тўғрими ёки йўқми?
18Аммо Исо уларнинг нияти ёмон эканини билиб турарди. У шундай деди:
— Ҳой иккиюзламачилар! Нима, Мени синаб кўрмоқчимисизлар? 19Солиққа тўланадиган тангани Менга кўрсатинглар.
Улар Исога бир динор#22:19 динор — Рим кумуш тангаси. Бир динор мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. келтирдилар.
20— Бу сурат ва ёзув кимники? — деб сўради Исо.
21— Қайсарники, — деб жавоб берди улар.
— Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, — деди Исо.
22Улар буни эшитиб лол қолдилар. Исони ўз ҳолига қўйиб, қайтиб кетдилар.
Ўликларнинг тирилиши ҳақида савол
23Саддуқийлар ўликларнинг тирилишини инкор этардилар. Уларнинг баъзилари ўша куни Исонинг олдига келиб, шундай савол бердилар:
24— Устоз! Мусо айтган эдики#22:24 …Мусо айтган эдики… — Қонунлар 25:5-6 га қаранг.: “Агар одам фарзанд кўрмай ўлиб кетса, марҳумнинг укаси акасининг хотинига уйланиб, акаси учун фарзандни дунёга келтирсин.” 25Хўш, бизда етти ака–ука бор эди. Биринчиси уйланди, аммо фарзанд кўрмай оламдан ўтди, хотини эса укасига қолди. 26Иккинчи, учинчи, ҳатто еттинчисигача, ҳаммасининг бошига шу кўргилик тушди. 27Охирида хотин ҳам қазо қилди. 28Айтинг–чи, Худо одамларни тирилтирганда хотин еттовидан қайси бирининг хотини ҳисобланади? Ахир, ҳаммаси унга уйланган эди–ку.
29Исо уларга шундай жавоб берди:
— Сизлар Муқаддас битикларни#22:29 Муқаддас битиклар — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади. ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар. 30Ўликлар тирилганда уйланмайдилар, эрга ҳам тегмайдилар, балки бамисоли самодаги фаришталардай бўладилар. 31Ўликларнинг тирилиши ҳақидаги масалага келсак: наҳотки Худонинг сизларга айтган гапларини ҳеч қачон ўқимаган бўлсангизлар?! 32У: “Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман”#22:32 Чиқиш 3:6 га қаранг., — деган–ку! Ахир, Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир.
33Оломон буни эшитиб, Исонинг таълимотидан ҳайратда қолди.
Энг буюк амр
34Исо саддуқийларни мот қилиб қўйганини эшитиб, фарзийлар бир жойга йиғилдилар. 35Исони синаш мақсадида улардан бири — Таврот тафсирчиси Унга шундай савол берди:
36— Устоз, Тавротдаги қайси амр энг буюк?
37Исо унга деди:
— “Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун онгингиз билан севинг.”#22:37 Қонунлар 6:5 га қаранг. 38Бу биринчи ва энг буюк амр. 39Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: “Ўзгани ўзингизни севгандай севинг.”#22:39 Левилар 19:18 га қаранг. 40Бутун Таврот ва пайғамбарларнинг ҳамма битиклари#22:40 Бутун Таврот ва пайғамбарларнинг ҳамма битиклари — одатда Эски Аҳд китоблари тўплами шу ном билан аталади (5:17 изоҳига қаранг). мана шу икки амрга таянади.
Масиҳ кимнинг ўғли?
41Фарзийлар йиғилишганда, Исо улардан сўради:
42— Масиҳ ҳақида нима деб ўйлайсизлар? У кимнинг ўғли?
— Довуднинг Ўғли#22:42 Довуднинг Ўғли — 9:27 изоҳига қаранг., — деб жавоб берди улар. 43Исо уларга деди:
— Ундай бўлса, қандай қилиб Довуд Муқаддас Руҳ орқали Масиҳни Раббим деб айтади? Довуд шундай деган эди:
44“Эгамиз айтмоқда Раббимга:
Душманларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча,
Сен Менинг ўнг томонимда#22:44 Менинг ўнг томоним — ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган. ўтиргин.”#22:44 Забур 109:1 га ва ўша оятнинг биринчи изоҳига қаранг.
45Агар Довуд Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг Ўғли бўлади?!
46Исонинг саволига ҳеч ким жавоб бера олмади. Ўша кундан бошлаб ҳеч ким Унга савол беришга журъат этолмайдиган бўлди.
Currently Selected:
Матто 22: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: