Матто 21
21
21–БОБ
Исо Қуддусга тантанали киради
1Исо билан шогирдлари Қуддусга яқинлашиб, Зайтун тоғи#21:1 Зайтун тоғи — Қуддус шаҳрининг шарқий девори бўйлаб ўтган Қидрон сойлигининг нариги томонидаги тепалик. этагидаги Байтфагия қишлоғига етиб келишганда, Исо икки шогирдига деди:
2— Анави қишлоққа боринглар. У ерга боришингиз биланоқ, боғлаб қўйилган эшакни ва ёнидаги хўтикни кўрасизлар. Уларни ечиб, Менинг олдимга олиб келинглар. 3Агар кимдир сизга бирон нима деса, “Булар Раббимиз Масиҳга керак. У дарҳол буларни қайтариб юборади”, деб айтинглар.
4Бу воқеа пайғамбарнинг айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди:
5“Қуддус халқига#21:5 Қуддус халқи — юнонча матнда Қиз Сион, Қуддус аҳлига нисбатан қўлланган шеърий усул. Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. айтинг:
Мана Шоҳингиз келяпти.
Камтариндир Шоҳингиз,
У эшакнинг устида,
Ҳа, эшакнинг боласини —
Хўтикни миниб келяпти.”#21:5 Закариё 9:9 га қаранг. Яна Ишаё 62:11 га қаранг.
6Шогирдлар бориб, Исо уларга буюрганидай қилишди. 7Улар эшак билан хўтикни Исонинг олдига олиб келишди. Эшак ва хўтик устига тўнларини ташлашди, Исо хўтикка минди. 8Бир талай оломон тўнларини йўлга пойандоз қилди. Баъзилари эса дарахт шохларини кесиб, йўлга тўшадилар. 9Олдинда ва орқада юраётган оломон шундай деб ҳайқирарди:
“Довуд Ўғлига#21:9 Довуд Ўғли — 9:27 изоҳига қаранг. тасанно!
Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин!#21:9 Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин! — Забур 117:26 га қаранг.
Фалак тоқида Унга тасанно ўқилсин!”
10Исо Қуддусга кириб келганда, бутун шаҳар: “Бу ким бўлди?” деб ғимирлаб қолди. 11Оломон эса шундай деб жавоб берарди: “У Жалиланинг Носира шаҳридан бўлган Исо пайғамбар!”
Исо сотувчиларни Маъбаддан қувади
12Исо Маъбадга кириб, ичкарида олди–сотди қилаётган ҳаммани қувиб чиқарди. Саррофларнинг#21:12 Саррофлар — пул айирбошловчилар. Улар Рим ва Юнон тангаларини яҳудийларнинг шақалига алмаштирганлар. Маъбад солиғини тўлаш ва қурбонлик қилинадиган ҳайвонларни сотиб олиш учун шақал ишлатилган. хонтахталарини ва каптар сотувчиларнинг курсиларини ағдариб юборди. 13Исо уларга шундай деди:
— “Менинг уйим, ибодат уйи деб аталади”#21:13 Ишаё 56:7 га қаранг., деб Тавротда ёзилган–ку! Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига#21:13 қароқчилар уяси — Еремиё 7:11 га қаранг. айлантириб юборибсизлар!
14Маъбадда Исонинг олдига кўрлар ва чўлоқлар келди. Исо уларга шифо берди. 15Бош руҳонийлар билан Таврот тафсирчилари Исонинг қилаётган ажойиб ишларини кўриб ва Маъбаддаги болаларнинг: “Довуд Ўғлига тасанно!” деб ҳайқираётганини эшитиб, қаттиқ ғазабландилар.
16— Уларнинг нима деяётганларини эшитяпсанми? — дедилар Унга.
— Ҳа, эшитяпман! — деб жавоб берди Исо. — Наҳотки сизлар: “Сен болалар ва чақалоқларга мадҳия айтишни ўргатдинг”#21:16 Муаллиф бу ўринда Забур 8:3 нинг қадимий юнонча таржимасидан фойдаланган. деган сўзларни ҳеч қачон ўқимаган бўлсангиз?
17Сўнг Исо уларни тарк этиб, Қуддусдан чиқиб кетди. У Байтания қишлоғига#21:17 Байтания қишлоғи — Қуддус шаҳрининг шарқий девори бўйлаб ўтган Қидрон сойлигининг нариги томонида жойлашган эди. бориб, у ерда тунаб қолди.
Қуриб қолган анжир дарахти
18Эрталаб Исо шаҳарга қайтиб келаётганда оч эди. 19Йўл четида бир анжир дарахтини кўриб, унинг ёнига борди. Исо барглардан бошқа ҳеч нарса топмай, дарахтга:
— Бундан буён сенда асло мева бўлмасин! — деди. Анжир дарахти шу заҳоти қуриб қолди. 20Шогирдлар буни кўриб:
— Қандай қилиб анжир дарахти дарров қуриб қолди? — деб ҳайрон бўлдилар.
21Исо уларга шундай деди:
— Сизларга чинини айтайин, агар шубҳаланмай ишонсангиз, нафақат анжир дарахтини шу кўйга сола оласиз, балки мана бу тоққа: “Қўпорилиб, денгизга отил”, — десангиз, айтганингиз бўлади. 22Ишонинг, шунда ибодатда нимаики сўрасангиз, оласиз.
Исонинг ҳокимияти ҳақида савол
23Исо Маъбадга кириб таълим бераётганда, бош руҳонийлар ва халқ йўлбошчилари Унинг олдига келиб, савол бердилар:
— Сиз бу ишларни қандай ҳокимият билан қиляпсиз? Бу ҳокимиятни Сизга ким берган?
24Исо уларга шундай жавоб берди:
— Мен ҳам сизларга бир савол берайин. Агар Менга жавоб берсангизлар, Мен ҳам бу ишларни қандай ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтаман. 25Яҳё халқни сувга чўмдириш ҳуқуқини Худодан олганмиди ёки инсонданми?
Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар:
— Агар: “Худодан”, — десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” — дейди. 26Агар: “Инсондан”, — десак, халқдан қўрқамиз, чунки ҳамма Яҳёни пайғамбар деб ҳисоблайди.
27Шундай қилиб, улар Исога:
— Билмаймиз, — деб жавоб бердилар. Исо уларга деди:
— Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ҳокимият билан қилаётганимни сизларга айтмайман.
Икки ўғил ҳақида масал
28Сўнг Исо уларга деди: “Сизлар мана бунга нима дейсизлар? Бир одамнинг икки ўғли бор экан. У катта ўғлининг ёнига келиб:
— Ўғлим, бор, бугун узумзорда ишла, — дебди.
29— Бормайман! — дебди ўғил. Аммо кейин айтган гапига пушаймон бўлиб, борибди. 30Ота кенжа ўғлининг олдига бориб, ўша гапини айтибди. Бу ўғил:
— Бўпти, бораман, ота, — дебди, аммо бормабди. 31Икковидан қайси бири отасининг хоҳишини бажарди?”
“Биринчиси”, — деб жавоб берди улар.
Исо уларга: “Сизларга чинини айтайин, — деди. — Солиқчилар#21:31 Солиқчилар — 5:46 изоҳига қаранг. билан фоҳишалар Худонинг Шоҳлигига сизлардан олдин кириб борадилар. 32Чунки Яҳё чўмдирувчи сизнинг олдингизга тўғри йўлни кўрсатгани келди, аммо сизлар унга ишонмадингизлар. Солиқчилар билан фоҳишалар эса ишонишди. Сизлар буни кўриб туриб ҳам пушаймон бўлмадингизлар, ишонмадингизлар.
Ёвуз боғбонлар ҳақида масал
33Энди бошқа бир масални эшитинглар: бир ер эгаси бор экан. У узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқиш чуқурини#21:33 узум сиқиш чуқури — қадимги пайтларда одамлар узумни қоятошга ўйилган чуқурга ёки тупроқдан қазилган, тубига ва атрофига зич қилиб тош терилган чуқурга солиб, шарбатини сиқиб олиш учун оёқлари билан эзардилар. Шарбат ўша чуқурдан яна бошқа бир чуқурга оқиб тушарди. қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди. 34Йиғим–терим мавсумида хўжайин: «Ҳосилдан менга тегишли улушни олиб келинглар», деб хизматкорларини боғбонлар олдига юборибди. 35Боғбонлар эса унинг хизматкорларини тутиб олишибди, бирини уриб, бирини ўлдириб, бошқа бирини эса тошбўрон қилишибди. 36Шундан кейин у олдингидан кўпроқ хизматкорларини боғбонлар олдига жўнатибди. Боғбонлар эса улар билан ҳам худди шундай қилишибди. 37Охирида узумзор эгаси:
— Ўғлимни албатта ҳурмат этадилар, — деб боғбонлар олдига ўз ўғлини юборибди. 38Аммо боғбонлар унинг ўғлини кўрганларида бир–бирига:
— Бу меросхўр–ку! Келинглар, уни ўлдириб, меросига эга бўлайлик, — дейишибди. 39Уни тутиб, узумзордан ташқарига чиқариб, ўлдиришибди. 40Хўш, сизнингча, узумзорнинг эгаси қайтиб келганда, у боғбонларни нима қилади?”
41“У бу ярамасларни шафқатсизларча ўлдиради, — деб жавоб берди улар. — Узумзорни эса бошқа боғбонларга ижарага беради. Бу боғбонлар узум ҳосилини унга ўз вақтида беришади.”
42Исо уларга деди: “Наҳотки сизлар Муқаддас битиклардаги шу сўзларни ҳеч ўқимаган бўлсангиз:
«Бинокорлар рад этган тош
Бинонинг тамал тоши#21:42 тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди. бўлди.
Бу Эгамизнинг қилган ишидир,
Кўз олдимиздаги ажойиботдир.»#21:42 Забур 117:22-23 га қаранг.
43Шунинг учун сизларга айтаман: Худонинг Шоҳлиги сизлардан тортиб олинади ва Шоҳлик учун ҳосил етиштирадиган одамларга берилади. 44Ким бу тамал тошига#21:44 бу тамал тоши — Исо бу сўзни рамзий маънода ишлатган бўлиб, Ўзини назарда тутган. йиқилса, парча–парча бўлади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.”
45Бош руҳонийлар ва фарзийлар бу масални эшитиб, Исо улар ҳақида гапирганини тушундилар. 46Уни ҳибсга олмоқчи бўлдилар, аммо халқдан қўрқдилар. Чунки халқ Исони пайғамбар деб билар эди.
Currently Selected:
Матто 21: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: