YouVersion Logo
Search Icon

Матто 18

18
18–БОБ
Худо олдида ким буюк?
1Шу пайт шогирдлар Исонинг олдига келиб: “Осмон Шоҳлигида энг каттаси ким бўлади?” — деб сўрадилар.
2Исо ёнига бир болани чақирди, уни ўрталарида турғизиб, 3деди: “Сизларга чинини айтайин: агар сизлар ўзгармасангиз ва болалардай бўлмасангиз, ҳеч қачон Осмон Шоҳлигига кира олмайсизлар. 4Агар ўзингизни мана шу бола сингари, паст тутсангиз, Осмон Шоҳлигида энг каттаси бўласиз. 5Ким шундай бир болани Менинг номимдан қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади.
Васваса ва гуноҳ ҳақида
6Менга ишонган шу кичикларнинг биронтасини#18:6 шу кичикларнинг биронтаси — Исо Масиҳга имон келтирган одамлар, айниқса кичик бола сингари, ожиз ва қаровга муҳтож бўлганлар назарда тутилган. йўлдан оздирган одамнинг ҳолига вой. Бундай қилгандан кўра, ўша одамнинг бўйнига тегирмон тошини осиб, денгиз тубига чўктирилгани ўзи учун яхшироқ бўлар эди. 7Одамларни йўлдан оздирадиган васвасалар дастидан бу дунёнинг ҳолига вой! Васвасалар албатта келади, лекин васвасага сабабчи бўлган одамнинг ҳолига вой!
8Агар йўлдан озишингга қўлинг ёки оёғинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташлаб, улоқтириб юбор. Икки қўл ёки икки оёқ билан абадий оловга ташлангандан кўра, майиб ёки чўлоқ бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир. 9Агар йўлдан озишингга кўзинг сабабчи бўлса, уни ўйиб олиб, улоқтириб юбор. Икки кўзинг билан дўзах оловига тушгандан кўра, бир кўзинг билан абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир.
Адашган қўй ҳақида масал
10-11Эҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Сизларга шуни айтай: самода уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб туради#18:10-11 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 11–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Инсон Ўғли эса адашиб гумроҳ бўлганларни қутқариш учун келган.. 12Нима деб ўйлайсиз: агар бир одамнинг юзта қўйи бўлса–ю, улардан бири адашиб қолса, у тўқсон тўққизтасини тоғларда қолдириб, адашиб қолганини излаб кетмайдими?! 13Агарда уни топиб олса, сизга чинини айтай: адашмаган тўқсон тўққизтасидан кўра, шу битта қўй учун у кўпроқ севинади. 14Шу сингари осмондаги Отангиз ҳам бу кичиклардан биронтасининг йўқолиб қолишини истамайди.
Гуноҳ қилган биродарга муносабат
15Агар биродарингиз сизга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига боринг. У билан якка ҳолда гаплашиб айбини юзига айтинг. Агар у сизга қулоқ солса, сиз орангиздаги биродарлик ришталарини тиклаган бўласиз. 16Агар сизга қулоқ солмаса, ўзингиз билан яна бир ёки икки кишини олиб боринг, чунки «ҳар бир масала иккита ёки учта гувоҳнинг сўзлари асосида кўриб чиқилади.»#18:16 Қонунлар 19:15 га қаранг. 17Агар биродарингиз уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига#18:17 жамоат — маълум бир жойдаги масиҳийлар гуруҳи назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЖАМОАТ сўзига қаранг. айтинг. Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни бутпараст ёки солиқчи#18:17 солиқчи — 5:46 изоҳига қаранг. деб ҳисоблаб, у билан алоқани узинг.
18Сизларга чинини айтайин: ер юзида сизлар нимани тақиқласангизлар, самода ҳам тақиқланади. Ер юзида сизлар нимага ижозат берсангизлар, самода ҳам ижозат берилади. 19Сизларга яна шуни ҳам айтай: ораларингиздан иккитангиз якдил бўлиб бирон нарса учун ибодат қилсангизлар, осмондаги Отам тилагингизни бажаради. 20Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиғилса, Мен ўша ерда уларнинг орасида бўламан.”
Раҳмсиз хизматкор ҳақида масал
21Шундан кейин Бутрус келиб Исога деди: “Ҳазрат, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, уни неча марта кечирай? Етти мартами?”
22“Сизларга шуни айтай: етти марта эмас, — деди Исо, — балки етмиш карра етти марта#18:22 етмиш карра етти марта — мажозий маънода ишлатилган ибора, маъноси ҳар доим.. 23Шу сабабли Осмон Шоҳлигини бир шоҳга қиёслаш мумкин. Шоҳ ўз хизматкорлари билан ҳисоб–китоб қилмоқчи бўлибди. 24Ҳисоб–китобни бошлаганда, унинг ҳузурига минг–минглаб тилла танга#18:24 минг–минглаб тилла танга — юнонча матнда ўн минг талант. Бир талантнинг қиймати мардикорнинг ўн беш йиллик иш ҳақидан ҳам кўпроқ эди. қарздор бўлган хизматкорини олиб келибдилар. 25Лекин қарз тўлашга қурби етмагани учун шоҳ унга:
— Ўзингни, хотинингни, болаларингни ва бутун мол–мулкингни сотиб, қарзингни тўлайсан, — деб буюрибди. 26Хизматкор шоҳнинг оёғига йиқилиб:
— Озгина сабр қилинг, ҳамма қарзимни тўлайман, — дебди. 27Хизматкорига шоҳнинг раҳми келибди. Шоҳ уни қўйиб юбориб, қарзидан кечибди.
28Хизматкор эса ташқарига чиқиб, ўзидан юз кумуш танга#18:28 юз кумуш танга — юнонча матнда юз динор. Динор Рим кумуш тангаси бўлиб, мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. қарздор бўлган бир шеригини учратиб қолибди. Уни ёқасидан олиб:
— Қарзингни тўла! — деб бўға бошлабди. 29Шериги эса унинг оёқларига йиқилиб:
— Озгина сабр қилинг, қарзимни тўлайман, — деб ёлворибди. 30Аммо у кўнмабди:
— Қарзингни тўламагунингча зиндонда ётасан, — деб шеригини қаматиб қўйибди.
31Бошқа хизматкорлар юз берган воқеани кўриб, хафа бўлибдилар. Шоҳнинг ҳузурига бориб, ҳаммасини айтиб берибдилар. 32Шунда шоҳ хизматкорини ҳузурига чақириб:
— Эй ярамас хизматкор! — дебди. — Менга ёлворганинг учун барча қарзингдан кечдим. 33Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди?!
34Ғазабланган шоҳ хизматкорини зиндонбоннинг қўлига топшириб:
— Ҳамма қарзини тўламагунча унга азоб беринглар, — деб буюрибди.
35Хуллас, агар сизлар биродарингизни чин дилдан кечирмасангиз, осмондаги Отам сизларни ҳам шу кўйга солади.”

Currently Selected:

Матто 18: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy