YouVersion Logo
Search Icon

Матто 17

17
17–БОБ
Исонинг қиёфаси ўзгаради
1Орадан олти кун ўтди. Исо ёнига фақат Бутрус, Ёқуб ва Ёқубнинг укаси Юҳаннони олиб, баланд бир тоққа чиқди. 2У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгарди: юзи қуёшдай порлаб, кийимлари кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди. 3Бирданига уларга Мусо билан Илёс зоҳир бўлишди. Улар Исо билан гаплашдилар. 4Бутрус Исога деди:
— Ҳазрат, яхши ҳам шу ерда эканмиз! Истасангиз, учта чайла ясайман#17:4 ясайман — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида ясайлик.: биттаси Сизга, биттаси Мусога, биттаси Илёсга.
5У шу гапини тугатмаган ҳам эдики, бирданига оппоқ булут пайдо бўлиб, ҳаммаларига соя солди. Булут орасидан шундай овоз келди:
— Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман#17:5 Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман — 3:17 га ва ўша оятнинг изоҳларига қаранг.. Унга қулоқ солинглар!
6Шогирдлар овозни эшитганларида, шунчалик қўрқиб кетдиларки, ерга юз тубан йиқилдилар. 7Исо эса келиб, уларга қўл теккизди–да:
— Туринглар, қўрқманглар! — деди. 8Улар бошларини кўтариб, ёлғиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар.
9Тоғдан тушаётганларида Исо уларга буюрди:
— Инсон Ўғли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар.
10Шогирдлари Ундан сўрадилар:
— Нега Таврот тафсирчилари, Масиҳдан олдин Илёс келиши керак#17:10 …Масиҳдан олдин Илёс келиши керак… — 16:14 изоҳига қаранг., деб айтадилар?
11Исо уларга шундай жавоб берди:
— Тўғри, аввало Илёс келиб, ҳамма нарсани тиклаши керак. 12Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган#17:12 …Илёс аллақачон келган… — Яҳё чўмдирувчи назарда тутилган (шу бобнинг 13–оятига қаранг).. Аммо одамлар уни танимай, уни хоҳлаганича хўрладилар#17:12 …уни хоҳлаганича хўрладилар — Ҳирод Ҳиродиянинг илтимоси билан Яҳёни қандай қилиб қатл қилганига ишора (14:3-11 га қаранг).. Худди шунга ўхшаб, Инсон Ўғли ҳам одамлар қўлида кўп азоб чекади.
13Шунда шогирдлар тушундиларки, Исо уларга Яҳё чўмдирувчи тўғрисида гапираётган экан.
Жинга чалинган болага Исо шифо беради
14Исо шогирдлари билан оломон олдига келганда, бир одам Исонинг олдида тиз чўкиб:
15— Ҳазрат, — деди, — ўғлимга раҳм қилинг! Унинг тутқаноқ касали бор, қаттиқ азоб чекмоқда. У кўпинча оловга ёки сувга йиқилиб тушади. 16Ўғлимни шогирдларингиз олдига олиб келгандим, аммо улар даволай олмадилар.
17Исо шундай деди:
— Эй имонсиз ва бузуқ авлод! Қачонгача сизлар билан бирга бўлишим керак?! Сизларга яна қанча тоқат қилишим керак?! Болани бу ерга олиб келинглар!
18Исо жинга дўқ қилди. Жин боланинг ичидан чиқиб кетди, шу заҳоти бола соғайиб қолди.
19Шогирдлар Исо билан ёлғиз қолганларида, Ундан:
— Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик? — деб сўрадилар. 20-21Исо жавоб бериб деди:
— Етарли имонингиз йўқлиги учун#17:20-21 Етарли имонингиз йўқлиги учун… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида имонингиз йўқлиги учун. шундай бўлди. Сизларга чинини айтайин: агар зиғирдай#17:20-21 зиғирдай — юнонча матнда хантал уруғидай. Ўша замонда одамлар хантал уруғини энг майда уруғ деб билишарди. имонингиз бўлиб, шу тоққа: “Бу ердан у ерга кўч”, — деб айтсангиз, тоғ кўчади. Сизлар учун имконсиз нарса бўлмайди#17:20-21 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги жумла 21–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Бу тоифа жинларни ибодат ва рўзадан бошқа йўл билан қувиб бўлмайди..
22Исо шогирдлари билан Жалила ҳудудига қайтиб келгандан кейин, уларга деди:
— Инсон Ўғли одамлар қўлига тутиб берилади. 23Уни ўлдиришади, учинчи куни эса У тирилади.
Шогирдлар ниҳоятда ғамгин бўлиб қолдилар.
Маъбад солиғи
24Исо билан шогирдлари Кафарнаҳумга келганларида, Маъбад солиғини#17:24 Маъбад солиғи — юнонча матнда икки драхмалик танга, яҳудий эркаклари Маъбадга тўлаган солиққа ишора (Чиқиш 30:13-16 га қаранг). Шу бобнинг 27–ояти изоҳига қаранг. йиғувчилар Бутруснинг олдига келиб:
— Устозингиз Маъбад солиғини тўламайдими? — деб сўрадилар.
25— Тўлайди! — деб жавоб берди Бутрус.
Бутрус уйга келгач, Исо биринчи бўлиб гапирди:
— Бутрус#17:25 Бутрус — юнонча матнда Шимўн, Бутруснинг яна бир исми (Марк 3:16, Луқо 6:14 га қаранг)., сенинг фикринг қандай? Бу дунё шоҳлари солиқ ва божни кимдан йиғадилар? Ўзиникиларданми ёки бегоналарданми?
26— Бегоналардан–да, — деб жавоб берди Бутрус.
— Демак, ўзиникилар солиқдан озод экан–да, — деди Исо. 27— Аммо уларни норози қилмайлик. Кўлга бориб қармоқ ташла. Биринчи илинган балиқни олиб оғзини очсанг, кумуш тангани#17:27 кумуш танга — юнонча матнда бир статир, қиймати тўрт драхмага тенг бўлган кумуш танга, иккита эркак тўлаши керак бўлган Маъбад солиғининг миқдори. Драхма юнон тангаси эди. Қиймати Римдаги бир динор қийматига тенг келар эди. Бир динор мардикорнинг бир кунлик иш ҳақи эди. топасан. Тангани олиб, икковимиз учун солиқ тўла.

Currently Selected:

Матто 17: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy