Матто 14
14
14–БОБ
Яҳё чўмдирувчининг ўлими
1Шу орада вилоят ҳукмдори#14:1 вилоят ҳукмдори — юнонча матнда тетрарх. Бу унвон Рим империяси томонидан жорий қилинган бўлиб, ҳокимияти чекланган ва фақат Рим ҳукумати рухсати билан иш юритадиган ҳукмдорга нисбатан қўлланилган. Авом халқ орасида бундай ҳукмдор шоҳ деб аталар эди (мисол учун, 14:9 га ва Марк 6:14 га қаранг). Ҳирод#14:1 Ҳирод — Антипас исми билан ҳам танилган бўлиб, Буюк Ҳироднинг ўғли эди. Антипас Жалила ва Перея ҳудудларида ҳукмронлик қилган. Исо тўғрисидаги хабарларни эшитиб, 2амалдорларига деди: “Бу Яҳё чўмдирувчи эканлиги аниқ! У тирилиб келган, шунинг учун мўъжизалар кўрсатиш қудратига эга.”
3Унинг бу гапни айтишига сабаб шу эди: бундан анча вақт олдин Ҳирод Яҳёни ҳибсга олганди. У ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродия дастидан Яҳёни кишанлаб, зиндонга ташлаган эди. 4Чунки Яҳё унга: “Бу хотин билан яшашингиз қонунга зид”, деб айтар эди. 5Ҳирод Яҳёни ўлдиришни хоҳлаган бўлса–да, халқдан қўрққан эди. Чунки одамлар Яҳёни пайғамбар деб билишарди.
6Ҳироднинг туғилган куни бўлганда, Ҳиродиянинг қизи ўртага чиқиб рақсга тушди. Қизнинг рақси Ҳиродга шунчалик ёқдики, 7Ҳирод унга:
— Онт ичаман, сўраган нарсангни муҳайё қиламан, — деб ваъда берди. 8Қиз эса онасининг гапига кириб:
— Менга Яҳё чўмдирувчининг бошини лаганда келтириб беринг! — деди.
9Шоҳ айтган гапидан афсус чекди, аммо меҳмонлари олдида қасам ичгани учун қизнинг илтимосини бажаришни буюрди. 10У зиндонга одам юбориб, Яҳёнинг бошини олдирди. 11Унинг бошини лаганда келтириб қизга бердилар, қиз эса онасига олиб бориб берди. 12Яҳёнинг шогирдлари келиб, устознинг жасадини олдилар, уни дафн этдилар. Сўнг бориб, Исога хабар бердилар.
Исо 5000 кишини тўйдиради
13Яҳё ҳақидаги хабарни эшитгандан кейин, Исо қайиққа тушиб#14:13 …қайиққа тушиб… — Жалила кўлида., ёлғиз Ўзи кимсасиз жойга сузиб кетди. Оломон эса бу ҳақда эшитиб, шаҳарлардан пиёда Унинг орқасидан эргашди. 14Исо қайиқдан чиққанда, катта бир оломонни кўрди. Уларга ачиниб кетиб, хасталарига шифо берди.
15Кеч кирганда, шогирдлар Исонинг олдига келиб дедилар:
— Бу жой кимсасиз экан, бунинг устига, жуда кеч бўлиб қолди. Халқни жўнатиб юборинг, токи улар атрофдаги қишлоқларга бориб, ўзларига егулик сотиб олишсин.
16Исо уларга деди:
— Кетишларига ҳожат йўқ, сизлар уларга овқат беринглар.
17— Бизда бор–йўғи бешта нон ва иккита балиқ бор, — деб жавоб берди шогирдлар.
18— Ўша нарсаларни Менга олиб келинглар, — деди Исо. 19У одамларга майсалар устига ўтиришни буюрди. Сўнг бешта нон билан иккита балиқни олди–да, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. У нонларни синдириб, шогирдларига берди, шогирдлар нонларни одамларга тарқатишди. 20Ҳамма еб тўйди. Ортиб қолган нон бурдаларини йиғиб олишганда, тўла ўн икки сават чиқди. 21Аёллар ва болаларни ҳисобга олмаганда, тахминан беш мингга яқин одам нон еган эди.
Исо сув устида юради
22Исо вақт ўтказмай, шогирдларини қайиққа тушириб, кўлнинг нариги томонига#14:22 …кўлнинг нариги томонига… — Исо ва унинг шогирдлари шу пайтда кўлнинг айнан қайси қисмида бўлганлари аниқ эмас. “Кўлнинг нариги томонига” деган ибора кўлнинг ўша қирғоғидаги бошқа бир жойга қайиқ билан сузиб боришни ҳам билдириши мумкин. Анъанага кўра, Исо бир неча минг кишини тўйдирган бу жой кўлнинг шимоли–ғарб томонида, Жалиладаги Байтсайдага яқин эди. кетишга мажбур қилди. Оломонни эса уйларига қайтариб жўнатиб юборди. 23У одамларни кеткизиб юборгандан кейин, ибодат қилиш учун бир Ўзи тепаликка чиқди. Оқшом тушди, У ҳамон ўша ерда ёлғиз эди. 24Қайиқ эса қирғоқдан анча узоқлашиб қолганди. Шамол қайиққа қарши эсаётгани учун тўлқинлар қайиққа келиб уриларди.
25Эрта саҳарда Исо кўл устида юриб, шогирдлари ёнига келди. 26Шогирдлар эса кўл юзида юриб келаётган Исони кўриб, қаттиқ ваҳимага тушишди. Қўрққанларидан:
— Бу арвоҳ–ку! — деб бақириб юборишди. 27Лекин Исо ўша заҳоти уларга:
— Дадил бўлинглар! Қўрқманглар, бу Менман! — деди. 28Шунда Бутрус:
— Ҳазрат, агар ҳақиқатан бу Сиз бўлсангиз, амр беринг, мен сув устида юриб Сизнинг олдингизга борай, — деди. 29Исо:
— Кел! — деди. Бутрус қайиқдан чиқиб, сув устида юрганича Исо томон йўл олди. 30Аммо шамолнинг кучли эканлигидан қўрқиб кетди. У сувга чўка бошлаб:
— Ҳазрат, мени қутқаринг! — деб бақирди. 31Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, Бутрусни ушлади–да:
— Эй имони суст, нега иккиландинг?! — деди.
32Улар қайиққа тушганларидан кейин, шамол тинди. 33Қайиқдагилар Исога сажда қилиб:
— Сиз ҳақиқатан ҳам Худонинг Ўғлисиз!#14:33 Худонинг Ўғли — Исо Масиҳнинг унвони. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ХУДОНИНГ ЎҒЛИ иборасига қаранг. — дедилар.
34Улар кўлдан сузиб ўтиб#14:34 Улар кўлдан сузиб ўтиб… — шу бобнинг 22–ояти изоҳига қаранг., Генисарет#14:34 Генисарет — Кафарнаҳум шаҳридан жануби–ғарбдаги серҳосил текислик. ўлкасига келдилар. 35У ердаги одамлар Исони танидилар ва атрофга хабар юбориб, ҳамма хасталарни Исонинг олдига олиб келдилар. 36Хасталар Исодан: “Ҳеч бўлмаса кийимингизнинг этагига қўл теккизайлик”, деб илтимос қилишарди. Унга қўл теккизганларнинг ҳаммаси шифо топишарди.
Currently Selected:
Матто 14: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: