YouVersion Logo
Search Icon

Левилар 10

10
10–БОБ
Надов ва Абиҳунинг гуноҳи
1Ҳоруннинг ўғиллари Надов ва Абиҳу ўз оловкуракларини олиб, ичига чўғ солдилар, чўғ устига хушбўй тутатқи ташладилар. Улар Эгамиз амр этмаган бегона оловни Унинг ҳузурига олиб кирдилар. 2Тўсатдан Эгамизнинг ҳузуридан олов отилиб чиқиб, уларни куйдириб юборди. Иккови ҳам ўша ерда, Эгамизнинг ҳузурида ҳалок бўлдилар. 3Шунда Мусо Ҳорунга деди:
— Эгамизнинг, “Ёнимда бўлганлар орқали Мен муқаддаслигимни кўрсатаман, бутун халқ олдида улуғланаман”, деб айтгани мана шудир.
Ҳорун индамади. 4Мусо Ҳоруннинг амакиси Узиёл ўғиллари Мишаил ва Элзафанни чақиртириб, уларга деди: “Боринглар, қариндошларингизнинг жасадларини Муқаддас чодирнинг олдидан олиб кетиб, қароргоҳнинг ташқарисига олиб чиқинглар.”
5Мишаил ва Элзафан Мусонинг айтганини қилиб, қариндошларининг жасадларини кўйлакларидан ушлаб, қароргоҳ ташқарисига олиб чиқдилар. 6Сўнг Мусо Ҳорунга ва унинг ўғиллари Элазар билан Итамарга айтди: “Қайғудан сочингизни тўзитманглар#10:6 …сочингизни тўзитманглар… — ёки …бош яланг юрманглар…., либосларингизни йиртманглар, акс ҳолда, сизлар ҳам нобуд бўласизлар ва бутун жамоа Худонинг ғазабига учрайди. Аммо қариндошларингиз, бутун Исроил насли Эгамиз куйдириб нобуд қилган Надов ва Абиҳу учун аза тутишлари мумкин. 7Сизлар эса Учрашув чодирига кираверишдан нарига жилманг. Акс ҳолда, нобуд бўласизлар. Сизнинг устингизга Эгамизнинг муқаддас қиладиган мойи#10:7 муқаддас қиладиган мой — 8:2 изоҳига қаранг. суртилган.”
Улар Мусонинг айтгани бўйича иш тутдилар.
Руҳонийларга берилган низом
8Эгамиз Ҳорунга шундай деди: 9“Сен ва ўғилларинг Учрашув чодирига киришдан олдин шароб ёки бошқа ўткир ичимликлар ичманглар. Ичсангиз, нобуд бўласизлар. Бу авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. 10Сизлар муқаддас нарсаларни оддий нарсалардан, ҳаромни ҳалолдан ажрата олишларинг шарт. 11Мусо орқали Мен айтган ҳамма қонунларни Исроил халқига ўргатишларинг лозим.”
12Мусо Ҳорунга ва унинг омон қолган ўғиллари Элазар билан Итамарга деди: “Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган дон назрларининг ортиб қолганини олиб, хамиртурушсиз нонлар ёпинглар. Бу нонларни қурбонгоҳ ёнида тановул қилинглар, чунки бу назр ғоят муқаддасдир. 13Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан сенга ва сенинг ўғилларингга тегадиган улуш мана шудир. Шунинг учун буни муқаддас жойда тановул қилинглар. Эгам менга шуни амр қилди. 14Юқорига кўтарилган тўш билан назр қилинган сонни эса сен ва сенинг ўғил–қизларинг ҳар қандай ҳалол жойда тановул қилишларинг мумкин. Бу нарсалар Исроил халқининг тинчлик қурбонликларидан сенга ва фарзандларингга улуш қилиб берилгандир. 15Исроил халқи қурбонликнинг оловда куйдириладиган ёғи билан бирга қурбонликнинг тўши ва сонини олиб келсинлар. Улар тўш ва сонни Эгамизга бағишлаганини кўрсатиш учун юқорига кўтарганларидан кейин, булар сенга ва фарзандларингга берилади. Эгамизнинг амрига кўра, сизларга тегадиган доимий улуш шудир.”
16Сўнг Мусо гуноҳ қурбонлиги қилинган эчки ҳақида сўради, билсаки, у қурбонлик куйдирилиб бўлибди. Мусо Ҳоруннинг қолган иккала ўғли Элазар билан Итамардан қаттиқ ғазабланиб, уларга деди:
17— Нимага гуноҳ қурбонлигининг гўштини муқаддас жойда емадинглар?! Бу жуда муқаддас қурбонлик–ку! Ахир, ўша қурбонлик жамоанинг айбини ювишингиз ва Эгамиз ҳузурида уларни гуноҳдан поклашингиз учун сизларга берилган–ку! 18Бу қурбонликнинг қони Муқаддас хонага олиб кирилмаган. Бундай қурбонликни муқаддас жойда енглар, деб сизларга амр қилмаганмидим?!
19Шунда Ҳорун Мусога деди:
— Мана, бугун ўғилларим Эгамизга гуноҳ қурбонлигини ва куйдириладиган қурбонликни келтирдилар. Аммо шўрим қуриди–ку! Агар бугун гуноҳ қурбонлиги гўштидан еганимда, Эгам мендан мамнун бўлармиди?!
20Мусо бу гапни эшитиб, маъқул топди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

Video for Левилар 10