Юнус Кириш
Кириш
Мазкур китоб Юнус пайғамбарнинг номи билан аталган. Юнус пайғамбар Амос ва Хўшея пайғамбарларнинг замондоши бўлиб, тахминан милоддан олдинги 800-750 йилларда — Исроил халқи Оссурияга сургун қилинишидан олдин фаолият кўрсатган.
Юнус китоби бошқа пайғамбарларнинг китобларидан фарқ қилади. Фарқи шундаки, китобда Юнус пайғамбарнинг Худодан қочиб юргани баён қилинади. Худо Юнусни йўқ қилинишга маҳкум этилган Найнаво шаҳрига#Найнаво шаҳри — Ниневия номи билан ҳам маълум. аҳолисини тавбага чақириш учун юборади. Аммо Юнус у ерга боришдан бош тортиб, Худога итоатсизлик қилади. Юнус ҳатто шаҳарнинг вайрон бўлишини истайди. Чунки Найнаво Исроилнинг ашаддий душмани Оссуриянинг пойтахти эди. Лекин Худо Юнусни тўғри йўлга солади. Шундан кейин Юнус Найнавога бориб, Эгамизнинг амрини бажаради.
Кўпчилик Юнус китобини ўқиганда, эътиборини асосан баҳайбат балиқ Юнусни ютиб юборганига қаратади. Лекин бу китобнинг вазифаси Эгамиз ҳамма халқларга шафқатли ва меҳрибон эканини кўрсатишдан иборат.
Currently Selected:
Юнус Кириш: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: