YouVersion Logo
Search Icon

Юнус 1

1
1–БОБ
Юнус Эгамизга итоат этмади
1Бир куни Амитай ўғли Юнусга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: 2“Қани, бўл, қудратли Найнаво шаҳрига#1:2 Найнаво шаҳри — Оссурия шоҳлигининг пойтахти бўлиб, Дажла дарёсининг шарқий қирғоғида жойлашган эди. Бу шаҳар Ниневия номи билан ҳам маълум. Оссурия Исроилга ашаддий душман эди. бор. Жар солиб, у ердагиларни огоҳлантир, чунки шаҳар аҳли қилган қабиҳликлар Менга етиб келди.”
3Юнус йўлга тушди, лекин Эгамиздан қочиб бошқа томонга кетмоқчи бўлди. У Яффага#1:3 Яффа — Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган бўлиб, Қуддус учун бандаргоҳ вазифасини ўтаган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БАНДАРГОҲ сўзига қаранг. келиб, у ерда Таршишга#1:3 Таршиш — ҳозирги Испаниянинг ҳудудида жойлашган бандаргоҳ шаҳар бўлиб, Найнаводан жуда узоқда, тамомила тескари томонда эди. борадиган кемани топди. Йўл ҳақини тўлади–да, Эгамиздан қочиб Таршишга сузиб кетгани кемачилар билан кемага чиқди.
4Аммо Эгамиз шундай кучли шамол қўзғатдики, денгизда даҳшатли бўрон бошланди. Бўрон кемани парчалаб юборай дерди. 5Бундан кемачилар ваҳимага тушиб, ҳар бири ўз худосига ёлворди. Кейин, кема енгиллашсин деб, у ердаги юкларни денгизга улоқтира бошладилар. Юнус эса кеманинг ичкарисига кириб, қаттиқ уйқуга кетган эди. 6Бир пайт кема дарғаси Юнуснинг ёнига келиб: “Нега сен ухлаб ётибсан? Тур, худойингга ёлвор! Балки у бизларни эсласа, ҳалок бўлмасмиз”, деди.
7Кемадагилар эса бир–бирларига: “Келинглар, қуръа ташлайлик#1:7 …қуръа ташлайлик… — қуръа ташлашда ёғоч бўлаклари ёки тошлар ишлатилган бўлиб, шу орқали бирор ишни қандай ёки қачон қилиш кераклиги аниқланган. Бу вазиятда қуръа орқали айбдор ким эканлиги маълум бўлган., шунда бу фалокат ким сабабли бошимизга келганини биламиз”, дедилар. Қуръа ташлаган эдилар, қуръа Юнусга тушди.
8Кейин Юнусдан сўрадилар: “Бизга айт–чи, нима сабабдан бошимизга бу фалокат тушди? Сен кимсан? Қаердан келяпсан? Қайси юртдансан? Қанақа халқдансан?”
9Юнус уларга шундай жавоб берди: “Мен ибронийман, денгиз ва қуруқликни яратган Самовий Худо — Эгамга сиғинаман.”
10Улар Юнуснинг Эгамиздан қочиб кетаётганини билардилар. Чунки Юнуснинг ўзи бу ҳақда уларга айтган эди. Улар бу гапни эшитиб, яна ҳам қаттиқроқ даҳшатга тушдилар ва унга: “Нега бундай қилдинг–а?!” дедилар.
11Кемадагилар Юнусга: “Денгиз тинчланиши учун сени нима қилсак экан–а?” деб сўрадилар. Чунки денгиз янада ваҳима билан тўлқинланарди.
12Шунда Юнус кемадагиларга деди: “Мени олиб, денгизга улоқтирсангизлар, денгиз тинчланади. Биламан, бу кучли бўрон мен туфайли бошларингизга келган.”
13Кемадагилар эса кемани қуруқликка олиб бормоқчи бўлиб роса эшкак эшдилар, аммо бунга муваффақ бўла олмадилар, чунки денгиз уларга қарши баттар қутураётган эди. 14Шунда улар Эгамизга ёлвордилар: “Эй Эгамиз! Сен Ўзингга маъқул бўлганини қилиб, бизни шу аҳволга солдинг. Эй Эгамиз! Сенга илтижо қиламиз: шу одамнинг жони учун бизларни ҳалок қилма, бегуноҳ одамнинг ўлимига бизларни жавобгар қилма.”
15Шундан кейин Юнусни олиб денгизга улоқтирган эдилар, денгиз тинчланиб қолди. 16Бу воқеани одамлар кўргач, Эгамиздан қаттиқ қўрқдилар. Унга қурбонлик қилиб, назр атадилар.

Currently Selected:

Юнус 1: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in