YouVersion Logo
Search Icon

Йўэл 1

1
1–БОБ
1Патувал ўғли Йўэлга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:
Халқ нобуд бўлган донга куйинади
2Эй оқсоқоллар, буни эшитинг!
Яҳудо одамлари, сиз қулоқ тутинг!
Юз берганми ҳеч бундай фалокат
Сизнинг ёки ота–боболарингиз замонида?!
3Бу ҳақда фарзандларингизга айтинг сиз,
Болаларига сўзлаб берсин фарзандларингиз,
Кейинги авлодга етказсин набираларингиз.
4Қирғин келтирувчи чигирткадан#1:4 чигиртка — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот. Бу оятнинг ибронийча матнида чигирткага нисбатан тўрт хил сўз ишлатилган. Ушбу ибронийча сўзлар тўрт хил чигирткани ёки чигиртканинг ривожланиш жараёнидаги тўртта босқични билдириши мумкин. Шунингдек, чигирткага нисбатан ишлатилган тўртта синоним сўз бўлиши ҳам мумкин. қолганини
Еб битирди кемирувчи чигиртка галаси.
Кемирувчи чигиртка галасидан қолганини
Еб битирди сакрайдиган чигиртка галаси.
Сакрайдиган чигирткадан қолганини
Еб битирди қиртишловчи чигиртка галаси.
5Уйғонинглар, эй майхўрлар, йиғланглар!
Эй шаробхўрлар, фарёд қилинглар!
Шароб оғзингиздан тортиб олинди, ахир.
6Бостириб келди юртимизга лашкарлар#1:6 лашкарлар — мажозий образ бўлиб, чигиртка галасига ишора қилади.,
Сон–саноқсиз кучли баҳодирлар.
Арслон тишига ўхшар тишлари,
Гўё урғочи арслонники қозиқ тишлари.
7Узумзорларимизни улар пайҳон қилишди,
Анжир дарахтларимизни синдиришди,
Шохларию новдалар пўстлоғини шилиб,
Ҳаммасини шип–шийдам қилишди.
8Қанорга ўранинг, эй одамлар, фарёд қилинг,
Куёвидан жудо бўлган келинчак каби.
9Эгамиз уйидан узилган шароб, дон назри,
Аза тутаётир Эгамизнинг хизматкор руҳонийлари.
10Хароб бўлди экинзорлар,
Мотам тутаётир далалар.
Буғдой бошоқлари қовжираб қолди,
Узум шарбати ҳам оқмай тўхтади,
Зайтун мойи ҳам тамом қуриди.
11Қайғурмайсизларми, эй деҳқонлар?!
Фарёд солмайсизларми, эй боғбонлар?!
Нобуд бўлиб кетди–ку арпа, буғдойингиз,
Хароб бўлиб кетди–ку жамики ҳосилингиз.
12Узум токи сўлиди, анжир дарахти қуриди.
Хазон бўлди анор, хурмо, олма — ҳамма дарахтлар.
Инсон севинчи тамом қуриб битди!
13Қанорга ўраниб#1:13 Қанорга ўраниб… — қанор дағал қорамтир мато бўлиб, эчки ёки туя жунидан тўқилган. Қанорга ўраниб олиш умидсизликни ва қайғули ҳолатни ифодалайди. Кўпинча бу ҳаракат Худодан кечирим сўраб ибодат қилиш ва Ундан мадад тилаш билан биргаликда амалга оширилган. мотам тутинг, эй руҳонийлар!
Фарёд қилинг қурбонгоҳда хизмат қиладиганлар!
Тунни ҳам қанорда ўтказинг сизлар,
Эй Худойимнинг хизматида юрганлар!
Худойингиз уйида назр қилгани
Дон ва шароб қолмади, ахир.
14Рўза кунларини белгиланглар,
Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар.
Йиғиб келинглар оқсоқолларни,
Юртнинг жамики аҳолисини.
Эгангиз Худонинг уйига йиғинглар,
Эгамизга илтижо қилиб ёлворинглар!
15Шўримиз қурсин, эвоҳ!
Эгамизнинг кунига#1:15 Эгамизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худонинг жазоси келадиган алоҳида бир вақтга ишора қилади. Мазкур оятда чигирткалар фалокатига нисбатан ишлатилган. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. оз қолди,
Қодир Худо кулфат келтиради!
16Ризқ–рўзимиз кўз ўнгимизда қирқилди–ку!
Худойимиз уйида шод–хуррамлик тугади–ку!
17Кесаклар тагида уруғлар нобуд бўлди,
Донли экинлар унмасдан қолди.
Омборхоналар бўм–бўш ётибди,
Дон омборлари хароб бўлибди.
18Инграмоқда ҳайвонлар нақадар!
Ахир, қуриган–ку ўтлоқлар.
Дайдиб юрар мол подалари,
Гангиган ҳатто қўй сурувлари.
19Эй Эгам, Сенга мен фарёд қиларман!
Ахир, олов ямлади даштдаги яйловларни,
Ёнғин йўқ қилди даладаги дарахтларни.
20Ҳатто ёввойи ҳайвонлар ҳам Сенга нола қилмоқда!
Ахир, ирмоқлар ҳам қуриб кетди,
Даштдаги яйловларни олов ямлади.

Currently Selected:

Йўэл 1: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in