YouVersion Logo
Search Icon

Аюб 41

41
41–БОБ
1Ҳа, махлуқ Левитанни#41:1 Левитан — 40:20 изоҳига қаранг. ушламоқчи бўлганлар ўзини ўзи алдайди,
Унинг кўриниши одамни даҳшатга туширади.
2Уни қўзғатишга ҳеч кимнинг юраги дов бермайди.
Шундай экан, ким Менга қарши чиқа олади?!
3Хўш, кимдан қарзим борки, ҳисобини талаб қилса?!
Ахир, фалак остидаги ҳамма нарса Меники–ку!
4Мен Левитаннинг қўлу оёқлари,
Беқиёс кучи ва ажойиб танаси ҳақида айтиб берай.
5Ким унинг терисини шила олади?
Зирҳга ўхшаган терисини ким тешиши мумкин?#41:5 Зирҳга ўхшаган терисини ким тешиши мумкин? — ёки Ким уни жиловлаш учун яқинлаша олади?
6Унинг оғзини ким очиб кўра олади?
Ахир, унинг тишлари қўрқинчли–ку!
7Унинг бели қатор тизилган қалқонлардайдир#41:7 Унинг бели қатор тизилган қалқонлардайдир… — қадимий юнонча ва лотинча таржималардан. Ибронийча матнда Қатор–қатор қалқонлари унинг ғуруридир….,
Улар бир–бирига ёпиштириб маҳкамланган.
8Бир–бирига шунчалик яқинки,
Ҳатто орасидан ҳаво ҳам ўтолмайди.
9Улар бир–бирига ёпишган,
Бирга маҳкамланган, ажратиб бўлмайди.
10Левитан аксирганда учқун чиқади,
Кўзлари тонг нурига ўхшаб чақнайди.
11Оғзидан аланга чиқади,
Олов учқунлари отилади.
12Ёнаётган қамиш устида қайнаётган қозондан буғ чиққандай,
Унинг ҳам бурнидан тутун чиқади.
13Унинг нафаси кўмирни ёндиради,
Оғзидан аланга чиқади.
14Бўйни шу қадар бақувватки,
Кўрганлар ваҳимага тушади.
15Эти қатлам–қатлам бўлиб, бир–бирига ёпишиб кетган,
Улар шунчалик қаттиқки, қимирлатиб бўлмайди.
16Юраги тошдай қаттиқ,
Ҳа, тегирмон тошидай қаттиқ.
17Левитан қўзғалганда, кучлилар ҳам қўрқади,
Левитан ташланганда, улар ғужанак бўлади.
18Унга теккан қилич, найза, ёй ўқию
Ханжар ҳеч таъсир қилмайди.
19Темир унга сомон кабидир,
Бронза эса чириган ёғоч кабидир.
20Ёй ўқи уни қочиролмайди,
Палахмон тоши сомончалик таъсир қилмайди.
21Таёқ унга хашакдай туюлади,
Найзаларнинг шувиллашидан у кулади.
22Қорнидаги тангачалари сопол парчасидай ўткир,
Лойдан юрса, ерни ёриб ўтади.
23Левитан ҳаракатларидан денгиз қайнайди,
Чуқур сувларни қайнаган мойдай қилади.
24У сузган жойларда ялтираган из қолади,
Денгиз оқ сочлар билан қопланганга ўхшайди.
25Ер юзида унга тенг келадигани йўқ,
Бу жониворда қўрқув деган нарса йўқ.
26Барча такаббур жонзотга у паст назар билан қарайди,
Мағрур ёввойи ҳайвонларнинг шоҳи Левитандир.”

Currently Selected:

Аюб 41: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in