YouVersion Logo
Search Icon

Аюб 40

40
40–БОБ
Эгамиз яна Аюбга гапиради
1Шундан кейин Эгамиз қуюн орасидан гапириб, Аюбга шундай деди:
2“Қани, эркакка ўхшаб белингни боғла,
Сени сўроқ қиламан, жавоб бер–чи.
3Сен Мени адолатсизликда айбламоқчимисан?
Мени ҳукм қилиб, ўзингни оқламоқчимисан?
4Сенинг қўлинг Худонинг қўлидай қудратлими?
Унинг овозига ўхшаб гумбурлайдиган овозинг борми?
5Шундай бўлса, қани, ўзингни шонли дабдабага ўрагин–чи,
Улуғворлик ва салобат билан буркангин–чи.
6Ғазабингни тўкиб соч,
Ҳамма такаббур инсонларга назар солгин–да,
Уларнинг попугини пасайтириб қўй.
7Ҳа, барча мағрур инсонларга қарагин–да,
Уларни ер билан битта қил.
Фосиқларни турган жойида эзиб ташла.
8Ҳаммасини тупроққа кўмиб ташла,
Ҳа, юзига тупроқ тортиб, қабрни ёп.
9Шунда Мен сенга тан бераман,
Ўз кучинг билан нажот топа оларкансан, дейман.
10Бегемотга#40:10 Бегемот — бу ўриндаги ибронийча сўз филга ишора қилиши ҳам мумкин. Баъзи тахминларга кўра, бу ерда афсонавий мавжудот назарда тутилган, аммо ушбу оятнинг ўзида ёзилганидай, Худо одамзодни яратгани каби, бегемотни ҳам яратган. қарагин,
Худди сени яратганимдай уни ҳам Мен яратганман,
У ҳўкизга ўхшаб ўт ейди.
11Унинг белида кучи кўп,
Қорин мушаклари кучга тўла.
12Думи садр дарахтидай кучли,
Сон мушаклари жуда ҳам бақувват.
13Унинг суяклари бронзадан ясалган новлардай,
Қўл–оёқлари темирдай мустаҳкам.
14Мен яратган жониворлар орасида у энг ажойибидир,
Яратганнинг Ўзигина унга бас кела олади.
15Ёввойи ҳайвонлар ўйнаб юрадиган қирлар
Унга озиқ беради.
16У халқоблардаги қамишлар орасида,
Нилуфар гуллари тагида ётади.
17У нилуфар гулларининг соясида ётади,
Ирмоқ бўйидаги толлар уни ўраб олади.
18Дарё жўшиб оқса ҳам у қўрқмайди,
Иордан дарёсининг тўлқинлари юзига урилса ҳам
У бехавотир тураверади.
19Биров унинг кўзларини кўр қилиб, ушлай оладими?!#40:19 Биров унинг кўзларини кўр қилиб, ушлай оладими?! — ёки Биров уни тузоққа тушира оладими?! ёхуд Биров уни ғафлатда қолдириб, ушлай оладими?!
Илмоқ билан бурнини тешиб тута оладими?!
20Махлуқ Левитанни#40:20 Левитан — одатда бу сўз Канъон халқларининг қадимий афсоналарида учрайдиган махлуққа ишора қилади (3:8 изоҳига қаранг). Аммо бу ўринда тимсоҳ ёки катта денгиз махлуқи назарда тутилган бўлса керак. балиқ сингари,
Илмоқ билан ушлай оласанми?!
Тилини арқон билан боғлай оласанми?!
21Бурнидан арқон ўтказиб,
Жағини илмоқ билан теша оласанми?!
22Ўша махлуқ қайта–қайта сендан раҳм–шафқат тилайдими?!
Хўш, у сенга майин сўзлар билан гапирадими?!
23Сен билан аҳд тузиб,
Бир умрга қулинг бўлиб қоладими?
24Қуш билан ўйнагандай у билан ўйнай оласанми?
Ёки қизларинг учун уни боғлаб бера оласанми?
25Балиқчилар унинг учун савдолашадими?!
Савдогарларга уни бўлиб берадими?!
26Унинг терисини найза билан теша оласанми?
Бошини балиқчиларнинг санчқиси билан ёра оласанми?
27Агар унга қўл теккизсанг,
Бир умрга пушаймон бўласан!
Иккинчи қўл теккизмайдиган бўласан.

Currently Selected:

Аюб 40: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in