YouVersion Logo
Search Icon

Хўшея 8

8
8–БОБ
Бутпараст Исроил халқи ҳукм қилинади
1Эгамиз шундай дейди:
“Қани бўлинг, бонг уринг!
Душман#8:1 Душман — Оссурия лашкари назарда тутилган. бургутдай хонадонимга ҳужум қилмоқда.
Ахир, халқим аҳдимни барбод қилди,
Улар қонунимни бузди.
2Исроил халқи Менга фарёд қилади:
«Эй Худойим, Сени тан оламиз», деб айтади.
3Ўзлари эса эзгуликни рад этишди,
Душманлар уларни таъқиб қилади.
4Улар розилигимни сўрамай шоҳлар танлашди,
Ижозатимни олмай, мулозимлар тайинлашди.
Олтину кумушларидан бутлар ясашди,
Шу орқали бошларига ҳалокат келтиришди.
5Самарияликларнинг олтин бузоғини#8:5 Самарияликларнинг олтин бузоғи — Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси шоҳ Ерибом давридан бери бузоқ шаклидаги бутларга топинар эди. Бу бутни Ерибомнинг ўзи ясаттирган эди (3 Шоҳлар 12:26-33 га қаранг). Самария Исроилнинг пойтахти эди. Мен рад этдим!
Уларга қарши аланга олгандир Менинг ғазабим.
Қачон улар ўзларини поклаб олишади?
6Бутни Исроиллик ҳунарманд ясаган–ку,
Бут Худо эмас!
Самария шаҳрининг бузоғи парчаланиб ташланади.
7Шамолни эккан одам бўронни ўриб олар.
Буғдой бошоқсиз бўлса, халқ нонга зор бўлар.
Буғдойингиз бошоқ туккан тақдирда ҳам,
Уни бегоналар еб адо қилар.
8Бошқа халқлар орасида Исроил адо бўлди,
Қадрсиз сопол идишга у ўхшаб қолди.
9Ёлғиз дайдиган қулондай у,
Оссурияга ёрдам сўраб борди.
Эфрайим#8:9 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. ўзини ўйнашларига сотди.
10У бошқа халқларга сотилган бўлса ҳам,
Мен уни йиғиб оламан.
Оссурия шоҳининг#8:10 Оссурия шоҳи — ибронийча матнда Буюк шоҳ. Милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4 Шоҳлар 17:1-6 га қаранг). Шундай қилиб, шимолий шоҳлик таг–томири билан йўқ бўлиб кетди. зулми остида
У тезда хазон бўлади.
11Эфрайим гуноҳларини ювмоқчи бўлди,
Қурбонгоҳлар қуриб ташлади.
Қурбонгоҳлар эса гуноҳ макони бўлиб қолди.
12Мен бу халққа кўплаб қонунлар ёздим,
Бироқ қонунларимни улар ёт деб билади.
13Улар Мен, Эгасига аъло қурбонликлар келтиришса ҳам,
Қурбонлик гўштидан тановул қилишса ҳам,
Мен улардан мамнун бўлмайман.
Мен жиноятларини эсга оламан,
Гуноҳлари учун жазосини бераман.
Улар Мисрга қайтиб кетади#8:13 Улар Мисрга қайтиб кетади — бу ўринда Мисрга қайтиш мажозий маънода ишлатилган бўлиб, Исроил халқининг Оссурияга сургун қилиниши назарда тутилган. Худо Ўз халқини Мисрдаги қулликдан қутқарган эди (2:15 га қаранг), энди эса Исроил халқи Оссурияликларнинг қўлига тушиб, яна зулм остида қолади. Яна 9:3, 11:5 га қаранг..
14Исроил ўз Яратувчисини унутиб, саройлар қурди.
Яҳудо кўплаб шаҳарларни мустаҳкам қилди.
Мен эса шаҳарларига ўт қўяман,
Қалъаларини оловга ем қиламан.”

Currently Selected:

Хўшея 8: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in