YouVersion Logo
Search Icon

Хўшея 7

7
7–БОБ
1Исроилни шифоламоқчи бўлиб турганимда,
Унинг#7:1 У — ибронийча матнда Эфрайим, 4:17 изоҳига қаранг. бузуқлиги ошкор бўлди,
Самариянинг жиноятлари очилди.
Улар маккорона иш тутишади,
Ўғрилар хонадонларни ўмаришади,
Қароқчилар йўлтўсарлик қилишади.
2Қилган барча қабиҳликлари ёдимда,
Бироқ улар буни хаёлига келтирмайди.
Мана, улар гуноҳларга ботишди,
Кўз ўнгимда бу гуноҳлар гавдаланади.
Саройдаги фитналар
3Одамлар шоҳни ёвузликлари билан хушнуд қилар,
Улар бекларни ҳийлалари билан шод этар.
4Уларнинг ҳаммаси садоқатсиз ва маккор,
Ловуллаган тандирга ўхшайди.
Новвой хамирини қориб бўлгунча,
Хамир ошиб тайёр бўлгунча,
Ҳатто олов ковлашга ҳам эҳтиёж йўқ.
5Шоҳ зиёфат берган куни
Беклар шоҳга майдан ичиришди,
Шоҳ мазахчилар билан ҳамтовоқ бўлди.
6Уларнинг юраклари тандирга ўхшайди,
Шоҳга қарши улар фитна уюштиради,
Кечаси билан ғазаби чўғдай тутаб ётади,
Саҳарга келиб, оловдай ловуллаб ёнади.
7Тандирдай қизишган бу ҳамма одамлар,
Ҳукмдорларини ямламай ютяптилар.
Натижада шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти#7:7 …шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти — 4 Шоҳлар 15:8-10, 13-14, 23-25, 30 га қаранг.,
Аммо биронтаси ҳам Менга илтижо қилмаяпти.”
Исроил ва ўзга халқлар
8Эфрайим бошқа халқларга қоришган.
У хом пишган нонга ўхшаб қолган.
9Ўзга халқлар унинг кучини кесди,
У эса буни англамайди.
Сочлари оқариб бўлди,
У эса буни пайқамайди.
10Исроилнинг мағрурлиги
Ўзига қарши гувоҳлик беради.
Бошига тушган кулфатларга қарамай
Исроил ўз Эгаси Худога қайтмайди,
Юзини Унга бурмайди.
11Эгамиз шундай дейди:
“Эфрайим кабутарга ўхшар,
Ҳам бефаросат, ҳам овсар.
У Мисрдан ёрдам сўрайди,
Пир этиб Оссурияга учади.
12Учганда, Мен унга тўр ташлайман,
Овланган қушдай ерга тушираман.
Тўдалашганини эшитсам, жазосини бераман.
13Халқимнинг ҳолига вой!
Ахир, улар Мендан узоқлашди!
Энди нобуд бўлишади!
Ахир, Менга қарши бош кўтаришди!
Уларни халос қилардим–у,
Аммо Менга ёлғон гапиришди.
14Улар Менга чин дилдан илтижо қилмайди,
Аммо тўшакларида ётиб, фарёд чекишади.
Бутпарастлардай баданларини тилиб,
Буғдой ва шароб талаб қилишади#7:14 Бутпарастлардай баданларини тилиб, Буғдой ва шароб талаб қилишади — баъзи иброний қўлёзмаларидан ва қадимий юнонча таржимадан. Ибронийча матнда Улар дон ва шароб учун йиғиладилар. Баъзан одамлар Баалдан барака сўраш ва унга содиқлигини кўрсатиш учун баданларини тилардилар (3 Шоҳлар 18:28 га қаранг)..
Менга қарши бош кўтаришади.
15Мен Ўзим уларни боқдим, кучайтирдим,
Улар эса Менга қарши фитна қилади.
16Ҳамма ёқдан мадад излайди,
Мен, Худойи Таолога эса юз бурмайди.
Улар яроқсиз бир камонга ўхшайди,
Уларга асло ишониб бўлмайди.
Беклари ҳақоратли сўзлар айтганлари учун
Қиличдан ҳалок бўлади.
Бу қилмишлари учун
Мисрда кулги бўлишади.”

Currently Selected:

Хўшея 7: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in