Хўшея 4
4
4–БОБ
Исроил халқини Эгамиз айблайди
1Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига,
Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига:
“Бу юрт вафою садоқатни билмайди,
Улар Мен, Худони тан олмайди.
2Қачон қараманг лаънат айтишади,
Алдашади, одам ўлдиришади,
Ўғрилик қилиб, фаҳш ишларга берилишади.
Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади.
3Мана шунинг учун юрт хазон бўлади,
У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади.
Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар,
Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.
Эгамиз руҳонийларни айблайди
4Биронтангиз халқни айбламанг!
Уларга таъна қилманг!
Менинг даъвоим сизларга қаршидир,
Эй руҳонийлар!#4:4 Менинг даъвоим сизларга қаршидир, Эй руҳонийлар! — ёки Сизнинг халқингиз руҳонийларни айбловчиларга ўхшайди.
5Сизлар кечаю кундуз қоқиласизлар,
Ҳатто пайғамбарлар ҳам сизлар билан бирга қоқилади.
Сизларни деб Мен халқингизни нобуд қиламан!
6Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда.
Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар!
Ахир, сизлар воз кечдингизлар Мени билишдан,
Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан.
Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар!
Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар,
Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман.
7Эй руҳонийлар, кўпайгани сари сизнинг сонингиз,
Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилдингиз.
Энди улуғворлигингизни шармандаликка алмаштираман.
8Ахир, сизлар халқимнинг гуноҳ қурбонликлари#4:8 гуноҳ қурбонликлари — бирортаси билмай қилган гуноҳи учун Худодан кечирим сўраб келтирган қурбонлиги. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ҚУРБОНЛИК сўзи остида берилган ГУНОҲ ҚУРБОНЛИГИ иборасига қаранг. билан
Қорнингизни тўйғиздингиз,
Халқимнинг қабиҳликларига ташнадирсиз.
9Мана, Мен халқимни ҳам,
Сизни ҳам бирдай жазолайман.
Тутган йўлларингиз,
Қилган қилмишларингизга яраша қайтараман.
10Сизлар ейсизлар, аммо қорнингиз тўймайди,
Зино қиласизлар, аммо сонингиз кўпаймайди.
Сизлар Мен, Эгангизга бўйсунмай қўйгансиз.
Эгамиз бутпарастликни ҳукм қилади
11Фаҳш, шаробнинг эски ва янгиси
Халқимни эс–ҳушидан айирди.
12Улар ёғоч бутдан ваҳий сўрашади.
Таёқдан панд–насиҳат олишади#4:12 Таёқдан панд–насиҳат олишади — баъзан таёқлар фол очиш учун ишлатилган (мисол учун, Ҳизқиёл 21:21 га қаранг)..
Шаҳвоний ҳирс уларни йўлдан урди,
Улар Мен, Худосига бевафо бўлдилар.
13Қурбонликлар қилишаётир тоғ чўққиларида,
Тутатқилар тутатишаётир қирларда,
Эман, чинор ва қайрағочларнинг оромбахш сояларида.
Эй халқим, натижада қизларингиз фоҳиша бўлди,
Келинларингиз зинога ботди.
14Аммо Мен фоҳиша қизларингизни жазоламайман,
Зинокор келинларингизнинг адабини бермайман.
Ахир, эркакларнинг ўзи ғарлар олдига бормоқда,
Саждагоҳ фоҳишалари#4:14 Саждагоҳ фоҳишалари — ўша пайтларда Канъондаги бутпараст халқлар ўз саждагоҳларида диний вазифалардан бирини фаҳш орқали бажарардилар. Бутпараст халқларнинг удумларига кўра, одамлар фоҳишалар ва фоҳишлар билан жинсий алоқа қилиш орқали ўз худоларига топинардилар, худоларидан фаровонлик ато қилишни сўрардилар. Лекин Эгамиз Исроил халқига бу йўл билан сажда қилишни қатъиян ман этган (Қонунлар 23:17-18 га қаранг). билан улар қурбонликлар келтирмоқда.
Айтилган–ку, эс–ҳушидан айрилган халқ нобуд бўлади, дея.
15Исроил халқи Менга бевафолик қилса ҳам,
Бу жиноятга Яҳудо халқи қўл урмасин.
Улар сажда қилгани Гилгалга#4:15 Гилгал — Исроил халқи Гилгалда бутларга топиниш учун саждагоҳ қурган эди (9:15, 12:11 га қаранг). бормасин,
Байт–Обунга#4:15 Байт–Обун — ибронийчадаги маъноси қабиҳлик уйи. Бу ўринда Хўшея киноя билан Байтилга ишора қилган. Байтил сўзининг маъноси Худонинг уйи демакдир (Ибтидо 28:10-19 га қаранг). Аммо Исроил халқи Байтилни бутпарастлик ўчоғига айлантиргани учун, муаллиф бу шаҳарни қабиҳлик уйи деб атамоқда (3 Шоҳлар 12:28-33, 4 Шоҳлар 10:29, Амос 7:13 га қаранг). Яна 10:5-8 га қаранг. ҳам оёқ босмасин.
«Худо шоҳид», дея қасам ичишмасин.
16Ҳа, эшакдай ўжардир Исроил халқи,
Кўп ўтмай Мен, Эгангиз, уларни кенг далага ҳайдаб юбораман,
Улар яйловдаги ёлғиз қўзига ўхшаб қолишади#4:16 …уларни кенг далага ҳайдаб юбораман, Улар яйловдаги ёлғиз қўзига ўхшаб қолишади — Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолисининг Оссурияга асирликка олиб кетилишига ишора бўлса керак (1:4-5 нинг изоҳига қаранг). Яна 9:3, 11:5 га қаранг..
17Эфрайим#4:17 Эфрайим — Эфрайим қабиласи Исроилнинг шимолий қисмидаги энг катта ва нуфузли қабила бўлгани боис, Эски Аҳднинг баъзи ўринларида Эфрайим деган ном Исроилга, яъни шимолий шоҳликка нисбатан ишлатилган. Бу шоҳликнинг пойтахти Самария эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭФРАЙИМ сўзига қаранг. халқи кўнгил боғлади бутларга,
Билганларини қилишсин, қўйинг уларни ўз ҳолига!
18Айш–ишратдан кейин улар фаҳшга берилишар.
Уларнинг йўлбошчилари беҳаёликни яхши кўрар.
19Қуюн уларни супуриб кетади.
Бутларга қилган қурбонликлари туфайли шарманда бўлишади.”
Currently Selected:
Хўшея 4: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: