YouVersion Logo
Search Icon

Хўшея 3

3
3–БОБ
Хўшея бевафо хотинини қутқариб, уйига олиб келади
1Эгамиз менга деди: “Қани бор, Хўшея! Ўйнаши бор ўша суюқоёқ хотинингга#3:1 ўша суюқоёқ хотининг — 1:2-3 га қаранг. бошқатдан кўнгил қўй. Мен, Эгангиз, Исроил халқини қандай севсам, сен ҳам хотинингни шундай севгин. Зотан, халқимнинг ҳам кўнгли бошқа худоларга чопади, ҳовуч–ҳовуч майизни#3:1 ҳовуч–ҳовуч майиз — қадимги пайтларда одамлар узумларни қуритгандан кейин, қоқиларни ҳовучларида қаттиқ сиқиб, думалоқ шакл берганлар. Шу тариқа қоқилар узоқ вақт сақланган ва кундалик истеъмол қилинадиган егулик бўлган. Буларни одамлар Канъон халқларининг худоларига назр қилардилар. Чунки халқ, ўша худоларга топинсак, улар бизга мўл ҳосил беради, деб ишонарди. уларга назр қилишни халқим яхши кўради.” 2Шундай қилиб, мен ўн беш бўлак кумуш#3:2 ўн беш бўлак кумуш — тахминан 170 граммга тўғри келади. ва ўн беш тоғора арпага#3:2 ўн беш тоғора арпа — ибронийча матнда бир ҳўмр ва бир летек, яъни бир ярим ҳўмр. Бу тахминан 330 литрга тўғри келади. ўз хотинимни сотиб олдим#3:2 …ўз хотинимни сотиб олдим — чамаси, Гўмера чўри бўлиб қолган, Хўшея эса уни қайтиб сотиб олган. Ўша пайтда қулу чўрининг нархи 30 бўлак кумуш эди (Чиқиш 21:32 га қаранг). Хўшея нархнинг ярмини кумуш билан тўлаган. Бунга қўшиб берган 15 тоғора арпанинг қиймати ҳам 15 кумуш бўлакка тўғри келган бўлиши мумкин (4 Шоҳлар 7:1, 16 га қаранг).. 3Унга дедим: “Сен узоқ вақт давомида меникида яшайсан. Фоҳишалик қилмайсан. Ўша вақт мобайнида бирорта эркакка яқинлашмайсан, мен ҳам сенга яқинлашмайман.” 4Шу сингари, Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида#3:4 …Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида… — Исроил халқининг келажакда сургун қилинишига ишора. Исроил халқи бир пайтнинг ўзида ҳам Канъон халқларининг худоларига, ҳам Эгамизга сажда қилгани учун, уларнинг шоҳлиги ва диний урф–одатлари барҳам топади. шоҳу шаҳзодасиз, қурбонликлару бутсимон тошларсиз, эфод#3:4 эфод — одатда бу сўз олий руҳоний киядиган махсус кийимга нисбатан ишлатилган (Чиқиш 28:3-14 га қаранг). Эфодга кўкракпеч маҳкамланарди, кўкракпеч халтасида Урим ва Туммим деган муқаддас нарсалар сақланарди. Айрим ҳолларда руҳонийлар Худонинг иродасини билиш учун Урим ва Туммимдан фойдаланишарди (1 Шоҳлар 23:9-12 оятларга ва Чиқиш 28:15 нинг иккинчи изоҳига қаранг). Аммо эфод сўзи одамлар сажда қилишда ёки фол очишда ишлатган буюмни билдириши ҳам мумкин (Ҳакамлар 8:27 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг). Чамаси, бу ўринда Хўшея эфод сўзининг иккинчи маъносини ишлатган. ва бутларсиз яшайди. 5Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга#3:5 Довуд наслидан бўлган шоҳ — бир кун келиб, шоҳ Довуднинг зурриёти Худонинг жамики халқи устидан ҳукмронлик қилади (Еремиё 30:9, Ҳизқиёл 34:24 га қаранг). Довуднинг ўғли Сулаймоннинг ўлимидан сўнг Исроилнинг ўнта қабиласи Довуд сулоласини рад этиб, ўз шоҳлигини барпо қилган эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг. юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади.

Currently Selected:

Хўшея 3: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in