Хўшея 12
12
12–БОБ
1Эфрайим#12:1 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. гармсел#12:1 гармсел — иссиқ шамол. боқиб юрар,
Кун бўйи шарқдан эсган шамол кетидан қувар.
Ёлғону зўравонликни у орттирар.
Оссурия билан сулҳ тузиб,
Зайтун мойини Мисрга жўнатар.
2Яҳудога Эгамиз даъво қилади.
Ёқуб наслининг#12:2 Ёқуб насли — Худо Ёқубнинг исмини Исроил деб ўзгартирган (Ибтидо 32:27-28 га қаранг), шунинг учун кўпинча Ёқуб насли деганда Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилади. Бироқ бу ўринда мазкур исм ҳам Исроил, ҳам Яҳудо халқларига нисбатан ишлатилган. Ёқуб бу иккала халқнинг бобокалони бўлган. таъзирини У беради,
Тутган йўлига яраша уни жазолайди.
3Онасининг қорнидаёқ Ёқуб акаси билан талашган#12:3 …Ёқуб акаси билан талашган… — ёки …Ёқуб ўз акасининг товонини ушлаб олган…. Ибтидо 25:26 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. Яна Ибтидо 25:29-34, 27:1-45 га қаранг.,
Улғайгач эса Худо билан олишган#12:3 …Худо билан олишган — Ибтидо 32:22-30 га қаранг..
4Ҳа, фаришта#12:4 фаришта — Эгамизнинг фариштаси назарда тутилган, баъзан бу ибора Худонинг Ўзи зоҳир бўлганига ишора қилинади. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЭГАМИЗНИНГ ФАРИШТАСИ иборасига қаранг. билан олишиб, уни енгган эди,
Кейин йиғлаб, илтифот қилишини сўраганди.
Байтилда#12:4 Байтилда… — Ибтидо 28:10-22, 35:1-15 га қаранг. Ёқуб Худони топганди,
Ўша ерда Худо билан суҳбат қурганди#12:4 …Худо билан суҳбат қурганди — қадимий юнонча ва сурёнийча таржималардан. Ибронийча матнда …биз Худо билан суҳбат қургандик. Ёқуб Исроил халқининг бобокалони эди. Шунинг учун унинг Худо билан суҳбат қургани Исроил халқига худди уларнинг ўзи Худо билан суҳбат қургандай бўлиб туюлса керак..
5Парвардигори Олам — Эгамиз Ўшадир,
Эгамиздир Унинг номи!
6Эй Ёқуб насли, Худойингизга қайтинг.
Севги ва адолатга интилинг,
Сабр–тоқат ила Худодан умид қилинг.
7Эгамиз шундай дейди:
“Халқим тарозидан урган савдогарга ўхшайди,
Фирибгарлик қилишни улар хўп яхши кўради.
8«О, мен бойман,
— деб мақтанасан, эй Эфрайим. —
Мен ўзимга давлат орттирдим,
Боримни пешана терим билан топдим.
Ҳеч ким мени гуноҳда айблай олмас.»
9Аммо Эгангиз Худо — Менман,
Сени Мисрдан олиб чиққанман.
Мен сенга саҳрода зоҳир бўлар эдим,
Ўша даврдагидай сени яна чодирларда яшаттираман#12:9 Ўша даврдагидай сени яна чодирларда яшаттираман — Эгамиз Ўз халқини Мисрдаги қулликдан қутқаргандан кейин, улар қирқ йил саҳрода кўчманчилардай яшаган эдилар. Ўша даврда уларнинг ҳар қандай муҳтожлигини фақатгина Худо қондирарди. Исроил халқи Канъон юртига киришидан олдин Мусо уларни, такаббурлашиб кетманглар, Худони унутманглар, деб огоҳлантирган эди (13:5-6 га ва Қонунлар 8:1-19 га қаранг). Хуллас, Худонинг халқи яна фақатгина Худога таяниб яшашни ўрганиши керак эди..
10Мен пайғамбарларга гапиргандим,
Ўзим уларга кўп ваҳийлар бергандим,
Улар орқали сени, эй халқим, огоҳлантирган эдим.
11Аммо Гиладдаги#12:11 Гилад — 6:8 га қаранг. ёвузлик тўхтамади,
Гилгалда#12:11 Гилгал — Исроил халқи Гилгалда бутларга топиниш учун саждагоҳ қурган эди (4:15, 9:15 га қаранг). Гилад ва Гилгал номлари ўзаро оҳангдош. Бу икки ном бутун Исроилни, яъни шимолий шоҳликни билдиради. Гилад шоҳликнинг Иордан дарёсидан шарқий қисмини, Гилгал ғарбий қисмини билдирган. буқалар
Бутларга аталиб ҳамон қурбонлик қилинмоқда.
Шунинг учун Гилад аҳли албатта барҳам топади,
Гилгалдаги қурбонгоҳлар бузиб ташланади,
Улар шудгор қилинадиган далалардан
Улоқтириб ташланган тошлардай бўлиб қолади.”
12Ёқуб Орам#12:12 Орам — Паддон–Орамнинг қисқа шакли. Паддон–Орам Фурот дарёси бўйида, ҳозирги Сурия мамлакатининг шимолида ва ҳозирги Туркиянинг жануби–шарқида жойлашган ҳудуд эди. Ёқубнинг бобоси бўлган Иброҳимнинг баъзи қариндошлари шу ҳудудда яшаган. юртига қочиб борди#12:12 Ёқуб Орам юртига қочиб борди… — Ибтидо 28:1-5 га қаранг.,
Хотин олиш учун у#12:12 у — ибронийча матнда Исроил, Ёқубнинг яна бир исми. қулдай ишлади,
Қалин эвазига қўйлар боқди#12:12 …Қалин эвазига қўйлар боқди — Ибтидо 29:1-20 га қаранг..
13Эгамиз вақти келиб пайғамбар#12:13 пайғамбар — Мусо назарда тутилган. юборди,
Ёқуб наслини#12:13 Ёқуб насли — ибронийча матнда Исроил, Ёқуб наслининг яна бир номи. Мисрдаги қулликдан олиб чиқди,
Ўша пайғамбари орқали уларни боқди.
14Аммо Эфрайим Эгамизни қаттиқ ранжитди.
Тўккан қон учун Эфрайимни Раббий жазолайди,
Уни ҳақоратлагани учун адабини беради.
Currently Selected:
Хўшея 12: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: