YouVersion Logo
Search Icon

Хўшея 11

11
11–БОБ
Худонинг исёнкор халқига бўлган муҳаббати
1Эгамиз шундай дейди:
“Мен Исроилни болалигида яхши кўрар эдим,
Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим#11:1 …Ўз ўғлонимни Мисрдан чақириб олган эдим — Чиқиш 4:22-23 га қаранг..
2Уни қанча кўп чақирсам,
Мендан#11:2 …чақирсам, Мендан… — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси …чақирсалар, улардан…. Ибронийча матнда ишлатилган учинчи шахс шакли Худонинг пайғамбарларини билдиради (мисол учун, 4 Шоҳлар 17:13-14, Еремиё 7:25-28 га қаранг). Мазкур таржима равон ўқилиши учун биринчи шахс тилидан баён қилинган. шунча кўп узоқлашарди.
Баалга қурбонликлар келтирарди,
Бутларга тутатқилар назр қиларди.
3Эфрайимга#11:3 Эфрайим — 4:17 изоҳига қаранг. юришни Мен ўргатган эдим,
Уни қўлларимда кўтариб юрган эдим.
Аммо қилган ғамхўрлигимни у билмади.
4Мен эса уни меҳр ила етаклагандим,
Муҳаббат ришталари ила олиб юрган эдим.
Бўйнидан бўйинтуруқни#11:4 бўйинтуруқ — Исроил халқининг Мисрдаги қуллигига ишора. Бу ўринда бўйинтуруқни олиб ташлаш Худо Ўз халқини зулмдан халос қилишини билдиради. 10:11 да бўйинтуруқ тақиш Худо Ўз халқини жазолашини, душманлар уларга зулм ўтказишини англатади. олиб ташлагандим,
Мулойимлик билан уни боққандим.
5Халқим тавба қилишдан бош тортди.
Шунинг учун Мен уларни
Энди Мисрга жўнатиб жазолайман#11:5 …Мисрга жўнатиб жазолайман… — 8:13 изоҳига қаранг.,
Ҳа, золим Оссурияга тобе қиламан.
6Шаҳарларида қилич ҳукм суради,
Дарвозаларининг тамбаларини йўқ қилади.
Ёвуз режалари туфайли халқим қиличдан ҳалок бўлади.
7Қачон қараманг, улар Мендан юзини ўгиришади.
Пайғамбарларим халқни Менга қайтишга даъват қилса–да,
Халқ Мендан — Худойи Таолодан мадад тиламайди#11:7 Пайғамбарларим халқни Менга қайтишга даъват қилса–да…мадад тиламайди — ёки Улар бошқа худога илтижо қиладилар, аммо ўша худо уларга ёрдам бермайди..
8Эй Эфрайим, қандай қилиб сендан воз кечай?!
Эй Исроил, қандай қилиб сени ташлаб кетай?!
Адмани йўқ қилганимдай, сени йўқ қила олармиканман?!
Завўйимга#11:8 Адма…Завўйим… — Садўм ва Ғамўра шаҳарлари билан бирга яксон қилинган шаҳарлар (Ибтидо 19:24-25, Қонунлар 29:23 га қаранг). қилганимни сенга қила олармиканман?!
Бундай қилишга юрагим бетламас асло!
Сенга бўлган меҳрим уйғонди.
9Йўқ, сочмайман сенга қаҳр–ғазабимни,
Эй Эфрайим, қайта барбод қилмайман сени,
Зеро, Мен Худоман, инсон эмас,
Орангиздаги Муқаддас Худоман,
Олдингизга жаҳл билан бормайман.
10Мен, Эгангиз, шердай ўкираман,
Ўшанда халқим ортимдан эргашади,
Овозимни эшитгач, фарзандларим ғарбдан шошиб келишади.
11Улар қушлардай учиб келади Мисрдан,
Каптарлардай етиб келади Оссурия юртидан#11:10-11 …ғарбдан…11…Мисрдан…Оссурия юртидан — Ишаё 11:10-12 га қаранг..
Мен уларни уйларига элтиб қўяман.
— Эгамизнинг каломи шудир. —
Исроил ва Яҳудони Худо айблайди
12Эфрайим атрофимни ёлғон билан ўраб ташлади,
Исроил хонадони Мени ҳийлага кўмиб ташлади.
Яҳудо халқи Менга қарши бош кўтарди,
Мен, Муқаддас Худога улар итоат қилмаяпти#11:12 Яҳудо халқи Менга қарши бош кўтарди…улар итоат қилмаяпти — ёки Яҳудо халқи Менга эргашмоқда…улар содиқ қолмоқда. Бу оятда ишлатилган ибронийча феъл Яҳудо ҳақидаги яхши ёки ёмон хабарни билдириши мумкин. Бу ўринда ёмон хабар эканлигининг эҳтимоли кўпроқ. Хўшея асосан Исроилга, яъни шимолий шоҳликка қарши башорат қилган, баъзи ўринларда эса Яҳудо, яъни жанубий шоҳлик аҳолисига ҳам қарши башорат қилган (4:15, 5:5, 10, 14, 6:11, 8:14, 10:11, 12:2 га қаранг)..”

Currently Selected:

Хўшея 11: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in