Хабаққуқ Кириш
Кириш
Хабаққуқ пайғамбар Яҳудо юртининг қулаши арафасида фаолият кўрсатган. Бобилликлар милоддан олдинги 605 йилда Яҳудо юртига ҳужум қилишган#Бобилликлар…Яҳудо юртига ҳужум қилишган — 4 Шоҳлар 24:1-4, Дониёр 1:1-7 га қаранг..
Китобнинг биринчи ва иккинчи бобларида Хабаққуқ пайғамбар билан Худо ўртасидаги суҳбат баён қилинади. Хабаққуқ пайғамбар адолатсизлик ва жиноятларга тўлиб–тошган Яҳудо юрти#Яҳудо юрти — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг. ҳақида Худога шикоят қилади. Шунда Худо Хабаққуққа Ўз режасини аён қилиб, Яҳудо халқини Бобилликлар орқали жазоламоқчи эканини айтади. Лекин Хабаққуқ бунга эътироз билдиради. Яҳудо халқидан беш баттар гуноҳкор бўлган Бобилликларни Худо жазо воситаси сифатида ишлатишини Хабаққуқ ҳеч тушунмайди. Бу унга адолатсизликдай туюлади. Бироқ Худо Хабаққуққа жавоб бериб, вақти келиб Бобилликларни ҳам жазолашини айтади.
Худодан жавоб олган Хабаққуқ пайғамбар Худога бўлган ишончини эълон қилиб, китобни гўзал қўшиқ билан якунлайди. У Худога шукроналар айтиб, Худонинг беқиёс қудрати ва улуғворлигига ҳамду санолар куйлайди.
Currently Selected:
Хабаққуқ Кириш: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020