Чиқиш 39
39
39–БОБ
Руҳонийлик либослари тикилади
1Улар кўк, сафсар ва қирмизи иплардан Муқаддас хонада хизмат қилганда кийиш учун руҳонийларга либосларни ажойиб қилиб тикдилар. Ҳорунга муқаддас руҳонийлик либослари тикишди. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
Олий руҳоний учун эфод
2Улар эфодни#39:2 эфод — луғатдаги РУҲОНИЙ сўзи остида берилган ОЛИЙ РУҲОНИЙ иборасига ишланган расмларга қаранг. майин зиғир матосидан тикиб, устига кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплардан нақш солдилар. 3Олтинни юпқа қилиб ёйиб, ингичка–ингичка қилиб кесиб, зар ип қилишди. Улар ўз маҳоратларини ишга солиб кўк, сафсар, қирмизи иплардан нақш солинган майин зиғир матосини бу зар ип билан безатдилар. 4Эфоднинг олд ва орқа қисмларини бир–бирига боғлаш учун иккита елка боғичини қилиб, уларни олд ва орқа қисмларининг устки четига тикдилар. 5Камар ясаб, уни эфодга боғладилар. Камарни ҳам майин зиғир матосидан қилдилар. Унга кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплардан маҳорат билан нақш солдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
6Кейин муҳр ўйгандай қилиб, Исроил ўғилларининг исмини иккита ақиқ тошга ўйиб ёздилар. Ёзилган тошларни олтиндан қилинган нақшли уялар ичига қўйиб, 7Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб туриш учун эфоднинг елка боғичларига ўрнаштирдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
Олий руҳоний учун кўкракпеч
8Улар кўкракпечни#39:8 кўкракпеч — луғатдаги КЎКРАКПЕЧ сўзига ишланган расмга қаранг. ясадилар. Кўкракпечни, эфод сингари, майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар, қирмизи ва зар иплардан унга маҳорат билан нақш солдилар. 9Кўкракпечни тўртбурчак халта шаклида, икки букланган, бўйи бир қарич, энига ҳам бир қарич қилиб ясадилар. 10Кўкракпечга тўрт қатор тошни#39:10 тўрт қатор тош — ибронийча матнда айтиб ўтилган баъзи қимматбаҳо тошларнинг тури баҳсли. тўғри қилиб тердилар: қизил ёқут, хризолит ва зумрад тошларни биринчи қаторга тердилар. 11Иккинчи қаторга фируза, зангори ёқут ва олмосни тердилар. 12Учинчи қаторга ложувард, агат ва аметист тошларни тердилар. 13Тўртинчи қаторга топаз, ақиқ ва яшма тошларни тердилар. Ҳамма тошларни олтиндан қилинган нақшли уяларга ўрнаштирдилар. 14Бу ўн икки тош Исроилнинг ўн икки қабиласини эслатиб турарди. Муҳр ўйгандай қилиб, Исроилнинг ўн икки ўғлидан ҳар бирининг исмини бу тошларнинг ҳар бирига ўйиб ёздилар.
15Улар кўкракпечни эфодга боғлаш учун тоза олтиндан ипга ўхшатиб эшилган иккита занжир ясадилар. 16Яна нақшли иккита олтин уя ва иккита олтин ҳалқа ясаб, иккала ҳалқани кўкракпечнинг устки бурчакларига маҳкамладилар. 17Иккала олтин занжирнинг бир учини кўкракпечдаги ҳалқаларга боғлаб, 18иккинчи учини нақшли олтин уяларга маҳкамладилар. Уяларни эфоднинг олд томонидаги елка боғичларига ўрнаштирдилар. 19-20Яна олтиндан тўртта ҳалқа ясадилар. Иккитасини кўкракпечнинг остки бурчакларига — эфодга яқин бўлган ички қирғоғига маҳкамладилар. Иккитасини эфоднинг олд томонига, иккала елка боғичининг пастига — нақшли камардан юқорига маҳкамладилар. 21Кўкракпеч эфоднинг нақшли камаридан юқорида бўлсин, эфоддан осилиб турмасин деб, кўкракпечни ҳалқалари ёрдамида эфоднинг ҳалқаларига кўк боғич билан маҳкамладилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
Бошқа руҳонийлик либослари
22Эфоднинг ридосини#39:22 Эфоднинг ридоси — 28:31 изоҳига қаранг. кўк иплардан тўқилган матодан тикдилар. 23Ридонинг ўртасидан бош сиғадиган тешик қилдилар. Ридо йиртилиб кетмаслиги учун тешикнинг четини тўқидилар. 24-26Ридо этагининг учига айланаси бўйлаб анор#39:24-26 анор — қадимги пайтларда ҳаёт рамзи эди. шаклини ва қўнғироқчаларни бирин–кетин қилиб биттама–битта осиб чиқдилар. Анор шакли йигирилган кўк, сафсар ва қирмизи иплардан қилинган эди. Қўнғироқчалар тоза олтиндан қилинган бўлиб, анор шакли ораларига осилган эди. Ҳорун олий руҳоний бўлиб хизмат қилганда, у шу ридони кийиши керак эди. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
27Ҳорун билан унинг ўғилларига майин зиғир матосидан кўйлакларни, 28саллани, пешанабоғларни ва иштонларни қилдилар. 29Белбоғини майин зиғир матосидан тўқиб, устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан нақш солдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
30Тоза олтиндан лавҳани — муқаддаслик рамзини ясадилар. Лавҳанинг юзасига муҳр ўйгандай, “Эгамизга бағишланган” деб ўйиб ёздилар. 31Лавҳани саллага маҳкамлаш учун кўк боғични лавҳага боғлаб қўйдилар. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.
Иш ниҳоясига етади
32Шундай қилиб, Учрашув чодири — Муқаддас чодир ясалишига оид ҳамма ишлар ниҳоясига етди. Исроил халқи ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар. 33Кейин Мусонинг олдига қуйидагилардан иборат Муқаддас чодирни олиб келдилар:
Чодирнинг ички қаватини ва унинг ҳамма қисмларини — илгакларини, ромларини, тамбаларини, устунлари ва тагликларини,
34қизилга бўялган қўчқор терисидан ёпинчиқни, юмшоқ теридан#39:34 юмшоқ тери — 25:5 нинг биринчи изоҳига қаранг. ёпинчиқ ва Энг муқаддас хонани тўсиб турадиган ички пардани,
35Аҳд сандиғини#39:35 Аҳд сандиғи — ибронийча матнда Гувоҳлик сандиғи, Аҳд сандиғининг яна бир номи. 16:34 изоҳига қаранг., унинг ходалари ва қопқоғини,
36хонтахтани, унинг ҳамма буюмларини ва унга қўйиладиган муқаддас нонларни#39:36 муқаддас нонлар — 25:30 изоҳига қаранг.,
37тоза олтиндан қилинган чироқпоя, унга ўрнатилган мойчироқларни, унинг ҳамма буюмларини ва мойчироқлар учун зайтун мойини,
38олтин тутатқи қурбонгоҳини,
муқаддас қиладиган мой#39:38 муқаддас қиладиган мой — 25:6 изоҳига қаранг. ва хушбўй тутатқини,
Чодирга кираверишдаги пардани,
39бронза қурбонгоҳни, унинг бронза панжарасини, ходалари ва ҳамма буюмларини,
қўлювгични ва унинг таглигини,
40ҳовлини тўсиб турадиган пардаларни, пардаларни ушлаб турадиган устунларни, устунларнинг тагликларини ва ҳовлига кираверишдаги пардани,
Чодир ва ҳовли учун арқонларни, қозиқларни,
Муқаддас чодир — Учрашув чодирида фойдаланадиган ҳамма ашёларни,
41Руҳоний Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас хонада хизмат қилганда киядиган, ажойиб қилиб тикилган муқаддас либосларни.
42Хуллас, Исроил халқи ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар. 43Мусо қилинган ҳамма ишларни кўздан кечирди, Исроил халқи бу ишларни Эгамизнинг амри бўйича қилганларини кўриб, Мусо уларни дуо қилди.
Currently Selected:
Чиқиш 39: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: