YouVersion Logo
Search Icon

Чиқиш 38

38
38–БОБ
Куйдириладиган қурбонлик учун қурбонгоҳ ясалади
1Акас ёғочидан#38:1 Акас ёғочи — 25:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг. тўртбурчак қилиб куйдириладиган қурбонлик учун қурбонгоҳ#38:1 қурбонгоҳ — луғатдаги ҚУРБОНГОҲ сўзи остида берилган БРОНЗА ҚУРБОНГОҲ иборасига ишланган расмга қаранг. ясадилар. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак#38:1 …узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак… — узунлиги ва эни тахминан 2,3 метрга, бўйи тахминан 1,4 метрга тўғри келади. эди. 2Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган биттадан шох ясадилар. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қопладилар. 3Қурбонгоҳнинг ҳамма буюмлари — қозонларни, куракларни, тоғорачаларни, санчқиларни ва оловкуракларни бронзадан ясадилар. 4Қурбонгоҳга бронзадан панжара ясадилар. Панжарани қурбонгоҳнинг ичига — тўрт томонига ўрнатилган токчанинг остида ўрнатдилар, ярмигача етиб борди. 5Бронза панжаранинг тўртала бурчагига ходаларни ўтказиш учун эритилган бронзадан тўртта ҳалқа ясадилар. 6Акас ёғочидан ходалар ясаб, ходаларни бронза билан қопладилар. 7Қурбонгоҳни ходалар ёрдамида кўтариб юриш учун қурбонгоҳ ёнларидаги ҳалқаларга ходаларни ўтказиб қўйдилар. Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқиб, ичини бўш қолдирдилар.
Бронза қўлювгич ясалади
8Учрашув чодирига кираверишда хизмат қилган аёллар#38:8 Учрашув чодирига кираверишда хизмат қилган аёллар… — бу аёллар гуруҳи ҳақида ҳеч қандай маълумот сақланиб қолмаган. Улар Муқаддас Китобнинг яна бир жойида — 1 Шоҳлар 2:22 да тилга олинган. Эҳтимол, бу аёллар алоҳида бир ваъда бўйича ўзларини Худога назр сифатида бағишлаб, Унга хизмат қилганлар (Саҳрода 6:1-2 га қаранг). ҳадя қилган бронза кўзгулардан#38:8 бронза кўзгулар — қадимги пайтларда аёллар ишлатадиган кичкина кўзгулар яхши силлиқланган думалоқ шаклдаги металлдан тайёрланар эди. улар бронза қўлювгични ва унинг таглигини ясадилар.
Муқаддас чодир ҳовлиси атрофидаги тўсиқ ясалади
9Сўнгра Муқаддас чодирнинг ҳовлисини ўраб турсин деб, пардадан тўсиқ қилдилар: тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан тикдилар. Ҳовлининг жануб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги юз тирсак#38:9 юз тирсак — тахминан 45 метрга тўғри келади (шу бобнинг 11–оятида ҳам бор). эди. 10Ўша тўсиқда йигирмата бронзадан қилинган тагликка йигирмата устун ўрнатилган эди. Шу ердаги пардаларни осиш учун устунларга кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар. 11Ҳовлининг шимол томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги ҳам юз тирсакни ташкил қилиб, унинг йигирмата устуни ва бронзадан қилинган тагликлари бор эди. Унинг пардаларини осиш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар. 12Ҳовлининг ғарб томонидаги пардадан қилинган тўсиқнинг узунлиги эллик тирсак#38:12 эллик тирсак — тахминан 22,5 метрга тўғри келади (шу бобнинг 13–оятида ҳам бор)., унинг ўнта устуни ва таглиги бор эди. Унинг пардаларини осиш учун устунларига ҳам кумушдан қилинган илгаклар ва ҳалқаларни маҳкамладилар. 13Ҳовлининг шарқ томони эллик тирсак кенгликда эди. 14-15Ҳовлининг кириш жойи шу ер эди. Киришнинг ўнг ва чап томонидаги пардадан қилинган тўсиқларнинг узунлиги ўн беш тирсакдан#38:14-15 ўн беш тирсак — тахминан 6,8 метрга тўғри келади. эди, ҳар икки томонда учтадан устун ва тагликлар бор эди. 16Ҳовлининг ҳамма томонидаги тўсиб турадиган пардаларни майин зиғир матосидан қилдилар, 17устунларнинг таглигини бронзадан, илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилдилар. Устунларнинг тепасини кумуш билан қопладилар. Ҳовлининг ҳамма устунларида кумуш ҳалқалар бор эди. 18Ҳовлига кириш жойи учун парда қилдилар. Уни майин зиғир матосидан тикдилар, устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан нақш солдилар. Бу парданинг эни йигирма тирсак#38:18 йигирма тирсак — тахминан 9 метрга тўғри келади., бўйи ҳовлининг тўсиб турадиган пардалари каби, беш тирсак#38:18 беш тирсак — тахминан 2,3 метрга тўғри келади. эди. 19Бу пардани тўртта тагликка ўрнатилган тўртта устун ушлаб турди. Устунларнинг таглигини бронзадан, илгаклари ва ҳалқаларини кумушдан қилдилар. Устунларнинг тепасини кумуш билан қопладилар. 20Муқаддас чодирни ва пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган барча қозиқларни ҳам бронзадан ясадилар.
Муқаддас чодирда фойдаланилган олтин, кумуш ва бронза
21-23Эгамизнинг Мусога берган амрига кўра, Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалил ҳамма ишларни бажариб бўлди. Дан қабиласидан бўлган Охисамах ўғли Охолиёв унинг ёнида бўлди. У ҳунарманд бўлиб, ижод қилар, буюмлар ясай оларди, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биларди.
Мусонинг ихтиёридаги руҳоний Ҳоруннинг ўғли Итамар назорати остида Леви қабиласи сарф қилинган олтин, кумуш ва бронзанинг ҳисобини олиб борган эди. Муқаддас аҳд чодирини#38:21-23 Муқаддас аҳд чодири — ибронийча матнда Чодир — Гувоҳлик чодири. Муқаддас чодирнинг яна бир номи. Ибронийча матндаги иборанинг гувоҳлик сўзи ўнта амр ёзилган иккита тош лавҳага ишора қилади. Бу тош лавҳалар Худо ва Унинг халқи ўртасида тузилган аҳднинг далили, яъни тошга битилган гувоҳлик бўлиб хизмат қиларди. Бу икки тош лавҳа Муқаддас чодирдаги Аҳд сандиғининг ичида сақланарди (40:20 га қаранг). ясашда ишлатилган олтин, кумуш ва бронза ҳисоби қуйидагича эди:
Олтин
24Чодир ясалишига сарф қилинган олтиннинг жами 62,5 пуд#38:24 62,5 пуд — ибронийча матнда 29 таланту 730 шақал эди, булар Муқаддас чодирда ишлатиладиган шақалга кўра ўлчанган. Олтиннинг оғирлиги тахминан 1 тоннага тўғри келади. эди. Халқ Эгамизга назр қилган олтиннинг ҳисоби шунча эди.
Кумуш
25Санаб чиқилган халқдан йиғилган кумушнинг#38:25 Санаб чиқилган халқдан йиғилган кумуш — 30:11-16 га қаранг. жами ҳисоблаб чиқилганда, 214 пуд#38:25 214 пуд — ибронийча матнда 100 таланту 1775 шақал эди, булар Муқаддас чодирда ишлатиладиган шақалга кўра ўлчанган. Кумушнинг оғирлиги тахминан 3,42 тоннага тўғри келади. бўлди. 26Бу миқдор ҳисоблаб чиқилган йигирма ва ундан юқори ёшдаги 603.550 одамнинг ҳар бирига 1,25 мисқолдан#38:26 1,25 мисқол — ибронийча матнда бир биқо, яъни ярим шақал, Муқаддас чодирда ишлатиладиган шақалга кўра ўлчанган. Муқаддас чодирда ишлатилган стандарт шақал тахминан 11 граммга тўғри келади, демак, биқо тахминан 6 граммга тўғри келади. тўғри келарди. 27213 пуд кумуш эритилиб, Чодирнинг ромлари ва ички пардани ушлаб турадиган устунлар учун 100 та таглик қилишга ишлатилди, ҳар бир таглик учун 2 пуддан ортиқ#38:27 213 пуд…2 пуддан ортиқ… — ибронийча матнда 100 талант…1 талант…. 100 талант — тахминан 3,4 тоннага тўғри келади, 1 талант — тахминан 34 килога тўғри келади. кумуш сарф қилинди. 28Қолган 1 пуд#38:28 1 пуд — ибронийча матнда 1775 шақал, тахминан 20 килога тўғри келади. кумуш ҳовли атрофидаги устунлар учун илгаклар ва ҳалқалар ясашга, устунларнинг тепасини қоплашга ишлатилди.
Бронза
29Халқ Эгамизга назр қилган бронзанинг миқдори 151 пуд#38:29 151 пуд — ибронийча матнда 70 талант, 2400 шақал, тахминан 2,4 тоннага тўғри келади. эди. 30Қуйидаги ашёларни ясашда ўша бронза ишлатилди:
Учрашув чодирига кираверишдаги устунлар учун тагликларни,
бронза қурбонгоҳ билан унинг бронза панжарасини, унинг ҳамма буюмларини,
31ҳовлининг атрофидаги пардаларни ушлаб турадиган устунлар учун тагликларни,
ҳовлига кираверишдаги парда учун тагликларни,
Муқаддас чодир билан атрофдаги пардадан қилинган тўсиқни ушлаб турадиган барча қозиқни.

Currently Selected:

Чиқиш 38: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in