YouVersion Logo
Search Icon

Чиқиш 37

37
37–БОБ
Аҳд сандиғи ва унинг қопқоғи ясалади
1Базалилнинг кўрсатмаси билан акас ёғочидан#37:1 акас ёғочи — 25:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг. Сандиқ#37:1 Сандиқ — луғатдаги АҲД САНДИҒИ иборасига ишланган расмга қаранг. ясадилар. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак#37:1 …узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак… — узунлиги тахминан 110 сантиметрга, эни ва бўйи тахминан 70 сантиметрга тўғри келади. эди. 2Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплаб, айланаси бўйлаб олтин гулчамбар қилдилар. 3Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, тўртала оёғига маҳкамладилар: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида эди. 4Кейин акас ёғочидан ходалар ясаб, ходаларни олтин билан қопладилар. 5Сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан Сандиқни кўтариб юриш учун ходаларни ўтказдилар. 6Тоза олтиндан Сандиқнинг қопқоғини ясадилар. Қопқоқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак#37:6 …узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак… — шу бобнинг 1–оятига берилган охирги изоҳга қаранг. эди. 7-8Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясадилар#37:7-8 …олтиндан зарб уриб иккита каруб ясадилар — олтин карублар ичи бўш қилиб ясалган бўлиши мумкин, аммо бутунлай олтиндан ясалгани ҳам эҳтимолдан холи эмас.. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилди. 9Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турарди. Улар юзма–юз туриб, қопқоққа қараган эди.
Муқаддас нонлар учун хонтахта ясалади
10-11Акас ёғочидан хонтахта#37:10-11 хонтахта — луғатдаги ОЛТИН ХОНТАХТА иборасига ишланган расмга қаранг. ясадилар. Уни тоза олтин билан қопладилар. Хонтахтанинг узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи бир ярим тирсак#37:10-11 …узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи бир ярим тирсак… — узунлиги тахминан 90 сантиметрга, эни тахминан 45 сантиметрга, бўйи тахминан 70 сантиметрга тўғри келади. эди. Хонтахтанинг четларига айлантириб олтин гулчамбар қилдилар. 12Яна хонтахтанинг айланаси бўйлаб тўрт энли ром ўрнатдилар. Бу ромни нақшли ҳошия қилиб безатдилар. Уни хонтахтанинг оёқларига маҳкамладилар. 13-15Яна эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясаб, ҳар бирини тахта маҳкамланган жойнинг ёнига — тўртала бурчагидаги тўртала оёғига ўрнаштирдилар. Акас ёғочидан иккита хода ясаб, уларни олтин билан қопладилар. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, хонтахтани кўтариб юриш учун фойдаланилар эди. 16Хонтахтага қўйиладиган буюмларни — лаган, пиёлалар, шароб назр қилиш учун коса ва кўзаларни тоза олтиндан ясадилар.
Чироқпоя ясалади
17Соф олтиндан зарб уриб чироқпоя#37:17 чироқпоя — луғатдаги ЧИРОҚПОЯ сўзига ишланган расмга қаранг. ясадилар. Бутун чироқпояни ва унинг безакларини бир бутун қилиб ясадилар. Чироқпоянинг таглиги, пояси ва куртакли гулга ўхшаш шаклдаги пиёлалари бор эди. 18Яна чироқпоянинг поясидан олтита шохча чиқарилди: учта шохчаси бир ёнидан, учта шохчаси иккинчи ёнидан чиқарилди. 19Чироқпоянинг поясидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар бирида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги учта пиёла бор эди. 20Чироқпоянинг поясида куртакли бодом гулига ўхшаш шаклдаги тўртта пиёла бор эди. 21Чироқпоянинг поясидан чиқадиган шохчаларнинг ҳар жуфтида бу куртаклардан учтаси бирин–кетин тизилиб турарди. 22Чироқпояни шохчалари ва куртаклари билан битта қилиб, тоза олтиннинг яхлит бўлагидан зарб уриб ясадилар. 23Чироқпоя учун еттита мойчироқ ясадилар. Мойчироқларга қараб туришда фойдалангани тоза олтиндан қисқичлар ва патнислар ясадилар. 24Чироқпоя билан унинг ҳамма буюмларини икки пуд#37:24 икки пуд — ибронийча матнда бир талант, тахминан 34 килога тўғри келади. тоза олтиндан ясадилар.
Тутатқи қурбонгоҳи ясалади
25Акас ёғочидан тутатқи қурбонгоҳи#37:25 тутатқи қурбонгоҳи — луғатдаги ҚУРБОНГОҲ сўзи остида берилган ТУТАТҚИ ҚУРБОНГОҲИ иборасига ишланган расмга қаранг. ясадилар. Қурбонгоҳ тўртбурчак бўлиб, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак#37:25 …узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак… — узунлиги ва эни тахминан 45 сантиметрга, бўйи тахминан 90 сантиметрга тўғри келади. эди. Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган биттадан шох ясадилар. 26Қурбонгоҳнинг устини, ён–атрофини, шохларини тоза олтин билан қопладилар, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясадилар. 27-28Қурбонгоҳнинг икки томонидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнаштирдилар. Акас ёғочидан иккита хода ясаб, уларни олтин билан қопладилар. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юриш учун фойдаланилар эди.
Муқаддас қиладиган мой ва хушбўй тутатқи тайёрланади
29Уста одам муқаддас қиладиган мой#37:29 муқаддас қиладиган мой — 25:6 изоҳига қаранг. ва тоза, хушбўй тутатқи тайёрлади.

Currently Selected:

Чиқиш 37: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in