YouVersion Logo
Search Icon

Чиқиш 36

36
36–БОБ
1Базалил, Охолиёв ва бошқа ҳамма иқтидорли усталар Эгамиз амр этган ҳамма ишларни бажарсинлар. Муқаддас чодир ясашда талаб қилинган ҳар қандай хизматни бажаришлари учун Эгамиз уларга маҳорат ва қобилият ато қилган.”
2Мусо Базалилни, Охолиёвни ва Эгамиз қобилият ато қилган ҳамма иқтидорли усталарни, юраги завққа тўлган одамларни чақирди.
3Муқаддас чодирни ясаш учун Исроил халқи олиб келган ҳамма назрларни Мусо усталарга берди. Булардан ташқари, халқ ҳар куни эрталаб Мусога кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишарди. 4Ишларни бажараётган ҳамма усталар юмушларини ташлаб, 5Мусонинг олдига келиб айтишди:
— Эгамиз бизга амр этган ишлар учун халқ керагидан ортиқ олиб келяпти.
6Шунда Мусо: “Биронта эркак, аёл энди Муқаддас чодир учун назр олиб келмасин”, деб буйруқ берди. Унинг буйруғи қароргоҳ бўйлаб эълон қилинди. Шундан кейин халқ назр олиб келишни тўхтатди. 7Халқнинг олиб келган назрлари ишнинг ҳаммасини бажаришга етиб, ҳатто ортиб ҳам қолар эди.
Муқаддас чодир ясалади
8Ишлаётганлар орасидаги энг моҳир одамлар Муқаддас чодирни#36:8 Муқаддас чодир — Муқаддас чодирнинг расми луғатдан кейин илова қилинган “Расмлар ва лойиҳалар” бўлимида берилган. ясадилар:
Чодирнинг ички қавати
Моҳир тикувчилар Базалилнинг кўрсатмаси билан Чодирнинг ички қаватини қилдилар. У майин зиғир матосидан тикилган ўнта чойшабдан иборат бўлди. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан солиб, бу чойшабларни безатдилар. 9Ҳар бир чойшабнинг бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак#36:9 …бўйи йигирма саккиз тирсак, эни тўрт тирсак… — бўйи тахминан 12,6 метрга, эни тахминан 1,8 метрга тўғри келади. эди. Ҳамма чойшабларнинг ўлчови бир хил эди. 10Улар чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тикдилар, қолган бештасини ҳам шундай қилдилар. 11-12Ҳосил бўлган икки узун бўлак чойшабнинг бўйига кўк матодан элликтадан ҳалқа тикдилар. Ҳар икки томонга тикилган ҳалқалар бир–бирига рўпарама–рўпара эди. 13Кейин олтиндан элликта илгак ясадилар, иккала чойшабнинг ҳалқаларини илгаклар билан бир–бирига уладилар. Шунда Чодирнинг ички қавати бир бутун бўлди#36:13 …Чодирнинг ички қавати бир бутун бўлди — 26:6 изоҳига қаранг..
Чодирнинг ташқи қопламалари
14Муқаддас чодирнинг қопламаси учун эчки жуни матосидан ўн битта чойшаб тикдилар. 15Ҳар битта чойшабнинг бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак#36:15 …бўйи ўттиз тирсак, эни тўрт тирсак… — бўйи тахминан 13,5 метрга, эни тахминан 1,8 метрга тўғри келади. эди. Ўн битта чойшабнинг ҳаммаси бир ўлчовда эди. 16Чойшаблардан бештасининг бўйини бир–бири билан бирлаштириб тикдилар, қолган олтитасини ҳам шундай қилдилар. 17Уланган икки бўлак чойшабнинг бир бўйига элликтадан ҳалқа тикдилар. 18Кейин, Чодирнинг қопламаси бир бутун бўлсин#36:18 …Чодирнинг қопламаси бир бутун бўлсин… — 26:9-11 изоҳига қаранг. деб, иккала чойшабни бирлаштириш учун бронзадан элликта илгак ясадилар. 19Бу қоплама устига қўйиш учун қизилга бўялган қўчқор терисидан қоплама, сўнг юмшоқ теридан#36:19 юмшоқ тери — 25:5 нинг биринчи изоҳига қаранг. ташқи қоплама қилдилар.
Чодирни тутиб турадиган ром
20Акас ёғочидан#36:20 Акас ёғочи — 25:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг. Муқаддас чодирни тутиб турадиган ромлар#36:20 ромлар — луғатдаги РОМЛАР сўзига ишланган расмга қаранг. ясадилар. 21Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак#36:21 …бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак… — бўйи тахминан 4,5 метрга, эни тахминан 70 сантиметрга тўғри келади. эди. 22Ҳар бир ромнинг остида бир–бирига параллель бўлган иккита тиргак ясадилар. 23Чодирнинг жануб томонидаги девор учун йигирмата ром ясадилар. 24Бу ромлар остига қўйиш учун кумушдан қирқта таглик — ҳар бир ром учун иккитадан таглик қилдилар, ҳар бир тиргак остида битта таглик бўлди. 25Чодирнинг шимол томонидаги девори учун йигирмата ром ясадилар. 26Ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан, жами қирқта кумуш таглик ясадилар. 27Чодирнинг орқадаги — ғарб томонидаги девор учун олтита ром, 28Чодирнинг орқасида бурчаклар ҳосил қилиш учун ҳар икки томонига яна биттадан ром ясадилар. 29Бу иккала ромни пастдан ва юқоридан туташган девордаги охирги ромга бирлаштирдилар. Битта бурчак ҳосил қилиши учун битта ҳалқа билан яхлит қилиб бирлаштирдилар. Ҳар иккала бурчак шу йўл билан ҳосил қилинди. 30Шундай қилиб, ўн олтита кумуш тагликка таянган саккизта ромдан орқадаги девор қилинди, ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан таглик ясалди.
31Муқаддас чодирнинг жануб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун акас ёғочидан бешта тамба, 32шимол томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба, орқа томони — ғарб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба ясадилар. 33Ромларнинг ярмигача ўрнаштирилган ўртадаги тамбалар Чодирнинг бошидан охиригача чўзилди. 34Ромларни олтин билан қопладилар, тамбаларни ушлаб турадиган олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштирдилар#36:34 …тамбаларни ушлаб турадиган олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштирдилар… — 26:29 изоҳига қаранг., тамбаларни ҳам олтин билан қопладилар.
Чодирнинг ички пардаси
35Майин зиғир матосидан ички пардани#36:35 ички парда — Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб турар эди (26:31-33 га қаранг). тикдилар. Пардага кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан солиб, уни безатдилар. 36Ички парда ушлаб турилиши учун акас ёғочидан тўртта устун ясадилар. Устунларга олтин қоплаб, уларга олтин илгакларни маҳкамладилар. Устунлар учун эритилган кумушдан тўртта таглик ясадилар.
Чодирнинг киришидаги парда
37Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан пардани тикдилар. Парда устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан маҳорат билан нақш солдилар. 38Бу парда ушлаб турилиши учун бешта устун ясадилар. Устунларнинг тепасини ва ҳалқаларини олтин билан қопладилар. Устунларнинг бешта таглигини эса бронзадан қилдилар.

Currently Selected:

Чиқиш 36: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in