YouVersion Logo
Search Icon

Чиқиш 35

35
35–БОБ
Шаббат куни тўғрисидаги амр
1Сўнгра Мусо Исроил халқининг бутун жамоасини тўплаб, уларга гапирди:
— Сизларга Эгамизнинг амри шундай: 2“Ҳамма ишларингизни бажаришингиз учун олти кун бор. Еттинчи кун эса Эгамизга атаб ажратилган Шаббат кунидир. Бу кунда ҳамма ишларингиздан тининглар. Кимки Шаббат куни ишласа, ўша одамнинг жазоси ўлимдир. 3Шаббат куни биронта масканингизда ҳам олов ёқманглар.”
Муқаддас чодир ясаш учун тайёргарлик
4Кейин Мусо Исроил халқининг бутун жамоасига айтди:
— Эгамиз сизларга қуйидагиларни амр этди: 5“Мен, Эгангизга чин кўнгилдан назр қилмоқчи бўлган одам ўз назрини олиб келсин. Халқ Менга қуйидагиларни назр қилсин: олтин, кумуш, бронза, 6шунингдек, кўк, сафсар ва қирмизи рангли иплар, майин зиғир матоси, эчки жуни, 7қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери#35:7 юмшоқ тери — 25:5 нинг биринчи изоҳига қаранг., акас ёғочи#35:7 акас ёғочи — 25:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг., 8мойчироқлар учун зайтун мойи, муқаддас қиладиган мой#35:8 муқаддас қиладиган мой — 25:6 изоҳига қаранг. учун зираворлар, хушбўй тутатқи учун зираворлар, 9эфод ва кўкракпечга тақиладиган ақиқ ҳамда бошқа қимматбаҳо тошлар. 10Ораларингиздан моҳир усталар келиб, Мен, Эгангиз, амр қилган Муқаддас чодирни ясашсин. Чодир қуйидаги ашёлардан иборат бўлсин:
11Чодирнинг ички қавати, унинг ёпинчиқлари, илгаклари, ромлари, тамбалари, устунлари ва тагликлари,
12Сандиқ, унинг ходалари, қопқоғи ва Сандиқни тўсиб турадиган ички парда,
13хонтахта, унинг ходалари, ҳамма буюмлари ва унга қўйиладиган муқаддас нонлар#35:13 муқаддас нонлар — 25:30 изоҳига қаранг.,
14ёруғ бўлиши учун чироқпоя, унинг буюмлари, мойчироқлари ва мойчироқлар учун зайтун мойи,
15тутатқи қурбонгоҳи ва унинг ходалари,
муқаддас қиладиган мой ва хушбўй тутатқи,
Муқаддас чодирга кираверишдаги парда,
16қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ, унинг бронза панжараси, ходалари ва ҳамма буюмлари,
қўлювгич ва унинг таглиги,
17ҳовлини тўсиб турадиган пардалар, пардаларни ушлаб турадиган устунлар, устунларнинг тагликлари ва ҳовлига кираверишдаги парда,
18Муқаддас чодир билан ҳовли учун қозиқлар ва арқонлар,
19руҳоний Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас хонада хизмат қилганда киядиган, ажойиб қилиб тикилган муқаддас либослар.”
Халқ Муқаддас чодир учун назрлар олиб келади
20Шундай қилиб, Исроил халқининг бутун жамоаси Мусонинг ёнидан қайтиб кетди. 21Юраги завққа тўлган ҳар бир одам бориб, Учрашув чодирини ва Чодирда доимий хизматларда фойдаланиладиган ашёларни қилиш учун, муқаддас руҳонийлик либосларини тикиш учун Эгамизга назрлар олиб келишди. 22Шундай қилиб, юраги завқ–шавққа тўлган барча эркагу аёллар турли хил олтин тақинчоқларни — жиға, сирға, узук, маржонларни олиб келишди. Буларни Эгамизга бағишлаганларини кўрсатиш учун улар олтин тақинчоқларини юқорига кўтардилар. 23Кимда кўк, сафсар ва қирмизи ип, майин зиғир матоси, эчки жуни, қизилга бўялган қўчқор териси, юмшоқ тери#35:23 юмшоқ тери — 25:5 нинг биринчи изоҳига қаранг. бўлса, олиб келди. 24Ким кумуш ёки бронзани Эгамизга назр қилишга қодир бўлса, уни олиб келиб, Эгамизга назр қилди. Кимда акас ёғочи бўлса, Чодирни ва унинг ашёларини тайёрлашда фойдалангани олиб келди. 25Ип йигиришга моҳир аёллар ўз қўллари билан йигирган кўк, сафсар ва қирмизи ипни ҳамда майин зиғирдан йигирилган ипни назр қилиб олиб келишди. 26Эчки жунидан ип йигиришга моҳир аёллар юраги завққа тўлиб, эчки жунидан ип йигириб олиб келдилар. 27Оқсоқоллар эфод ва кўкракпечга тақиш учун ақиқ ва бошқа қимматбаҳо тошлар, 28шунингдек, мойчироқлар, муқаддас қиладиган мой учун зираворлар, хушбўй тутатқи учун зираворлар ва зайтун мойи олиб келишди. 29Юраги завқ–шавққа тўлган Исроил халқининг эркагу аёллари Мусо орқали Эгамиз амр этган ҳамма ишни бажаргани Эгамизга кўнгилдан чиқариб назрлар олиб келишди.
Муқаддас чодирни ясайдиган моҳир усталар
30Кейин Мусо Исроил халқига айтди#35:30 …Мусо Исроил халқига айтди… — 35:30-36:1 да Мусо Исроил халқига Худонинг 31:1-6 айтган гапларини етказиб бермоқда.: “Ана, Эгамиз Яҳудо қабиласидан Урининг ўғли, Хурнинг набираси Базалилни танлади. 31Эгамиз уни Ўз Руҳи билан тўлдириб, ҳунармандчиликнинг ҳамма тури бўйича моҳир ва идрокли қилди, қобилият ато этди. 32У ажойиб бадиий безаклар қилишга ва буларга олтин, кумуш ва бронза билан ишлов беришга, 33қимматбаҳо тошларни ўйишга, уларга ишлов бериб жиҳозлашга, ёғоч ўймакорлигига, бадиий ҳунармандчиликка лаёқатли қилди. 34Эгамиз Базалилга ва Дан қабиласидан Охисамахнинг ўғли Охолиёвга ўз маҳоратини бошқаларга ўргатиш иқтидорини ато қилди. 35Бу одамлар ҳар қандай ишни бажара олсин деб, Эгамиз уларга маҳорат ато қилди. Улар ҳар қандай ашёдан ҳар турли буюмлар қилишга қодирдир. Улар ижод қилиб, буюмлар ясай оладилар, тўқишни биладилар, кўк, сафсар, қирмизи иплардан фойдаланиб, майин зиғир матосига нақш солишни биладилар. Улар ҳар турли ишларни бажаришга моҳир ҳунарманддирлар.

Currently Selected:

Чиқиш 35: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in