Чиқиш 30
30
30–БОБ
Тутатқи қурбонгоҳига оид кўрсатмалар
1Тутатқи тутатиш учун акас ёғочидан#30:1 акас ёғочи — 25:5 нинг иккинчи изоҳига қаранг. қурбонгоҳ#30:1 қурбонгоҳ — луғатдаги ҚУРБОНГОҲ сўзи остида берилган ТУТАТҚИ ҚУРБОНГОҲИ иборасига ишланган расмга қаранг. ясат. 2Қурбонгоҳ тўртбурчак, узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак#30:2 …узунлиги бир тирсак, эни ҳам бир тирсак, бўйи эса икки тирсак… — узунлиги ва эни тахминан 45 сантиметрга, бўйи тахминан 90 сантиметрга тўғри келади. бўлсин. Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган биттадан шох ясат. 3Қурбонгоҳнинг устини, ён–атрофини, шохларини тоза олтин билан қоплат, айланаси бўйлаб олтиндан гулчамбар ясат. 4-5Қурбонгоҳнинг икки томонидаги гулчамбарнинг остига иккита олтин ҳалқа ўрнаштир. Акас ёғочидан иккита хода ясатиб, уларни олтин билан қоплат. Бу ходаларни ҳалқалардан ўтказиб, қурбонгоҳни кўтариб юришда фойдалан. 6Тутатқи қурбонгоҳини Аҳд сандиғининг#30:6 Аҳд сандиғи — ибронийча матнда Гувоҳлик сандиғи, Аҳд сандиғининг яна бир номи (шу бобнинг 26–оятида ҳам бор). 16:34 изоҳига қаранг. қопқоғи олдида осилиб турадиган ички парданинг ташқарисига қўйдир. Бу жой — сен билан Мен учрашадиган жойнинг ташқарисида.
7Ҳорун ҳар куни эрталаб мойчироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутатсин. 8У кечқурун мойчироқлардан хабар олганда ҳам тутатқи тутатсин. Бу тутатқи назрлари сизларнинг авлодларингиз оша Мен, Эгангизнинг ҳузурида ҳар куни тутатилиши лозим. 9Бу қурбонгоҳда фақат муқаддас тутатқини#30:9 муқаддас тутатқи — зираворларнинг махсус аралашмасидан ҳосил бўлган бу тутатқининг тури фақат тутатқи қурбонгоҳи устида куйдирилиши мумкин эди (шу бобнинг 34-38–оятларига қаранг). тутатинглар. Тутатқи қурбонгоҳида куйдириладиган қурбонлик келтирманглар, дон назри ёки шароб назри ҳам қилманглар. 10Ҳорун бир йилда бир марта#30:10 бир йилда бир марта — Покланиш кунига ишора (Левилар 16:18-19 га қаранг). Покланиш куни иброний календарининг еттинчи ойи — Тишри ойининг ўнинчи кунида нишонланган (Тишри ойи Итаним ойи деб ҳам аталади). Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан сентябрнинг ўртасидан бошланади. қурбонгоҳни поклаш маросимини ўтказсин. Бунинг учун гуноҳ қурбонлигининг қонидан қурбонгоҳнинг тўртала шохига суртиб, қурбонгоҳни покласин. Бу маросим ҳар йили авлодлар оша қилиниши лозим. Бу қурбонгоҳ Мен, Эгангизга бағишланган ғоят муқаддас қурбонгоҳдир.”
Муқаддас чодир учун тўловлар
11Сўнгра Эгамиз Мусога яна гапирди: 12“Исроилда эркакларни рўйхатга олганингда, уларнинг ҳар бири Мен, Эгангизга ҳимоя қиладиган тўлов#30:12 ҳимоя қиладиган тўлов — шу бобнинг 15–ояти изоҳига қаранг. тўласин. Шунда сен уларни санаганингда, уларга кулфат келтирмайман. 13-14Рўйхатга киритиладиган йигирма ва ундан юқори ёшдаги ҳар бир одам 1,25 мисқол кумушдан#30:13-14 …1,25 мисқол кумушдан… — ибронийча матнда …ярим шақалдан ол. Ҳар бир шақалнинг оғирлиги Муқаддас чодирда ишлатиладиган шақалнинг оғирлигига тенг келиб, 20 гера бўлсин…. 20 гера тахминан 11 граммга тўғри келади, демак, ҳар бир одам берган кумуш тахминан 6 граммга тўғри келади. Мен, Эгангизга назр қилиши лозим. 15Улар ўзларини Менинг ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назрни#30:15 …ўзларини Менинг ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назрни… — қадимги Исроилда одамларни санаш хавфли ҳисобланар эди (1 Шоҳлар 24–бобга қаранг), чунки бутун одамзод Худога тегишли, деб ҳисобланган ҳамда санаш эгалик маъносини билдирган. Бундан ташқари, одамларни санаш Худога ишонмасликни ҳам билдириши мумкин. Одамларни санаш лашкарнинг сонига инониш ва сохта хавфсизлик ҳиссини вужудга келтириши мумкин эди. Одамларни санаш ҳукмга олиб келиши мумкин бўлгани учун, мана шу парчада Худо, саналган одамлар Менга назр келтирсинлар, деб амр берган. Шу йўл билан саналган одамлар ўзларининг Худога бўлган қўрқувларини намоён этиб, ўзларини ҳимоя қилар эдилар. берганларида, бой одам ўшандан кўп бермасин, камбағал ҳам ўшандан оз бермасин. 16Бағишланган бу кумушни Учрашув чодирини ясаш учун сарф қил. Мен, Эгангизнинг ҳузурида бу кумуш Исроил халқига ҳукмимдан ҳимоя қиладиган назр берилганини эслатиб туради.”
Бронза қўлювгичга оид кўрсатмалар
17Эгамиз Мусога яна гапирди: 18“Ювиниш учун бронзадан қўлювгич ясат. Қўлювгичнинг таглиги ҳам бронзадан бўлсин. Қўлювгични Учрашув чодири билан қурбонгоҳ ўртасига ўрнатиб, унга сув қуй. 19-20Ҳорун билан унинг ўғиллари Учрашув чодирига кираётганларида, қўлювгичдаги сув билан қўлларини ва оёқларини ювишсин. Шунда улар нобуд бўлмайди. Қурбонгоҳда куйдиргани назрлар олиб келиб Мен, Эгангизга хизмат қилганларида ҳам, 21албатта қўл–оёқларини ювишсин. Шунда улар нобуд бўлмайди. Бу Ҳорун ва унинг насллари учун авлодлари оша доимий қонун бўлсин.”
Муқаддас қиладиган мойга оид кўрсатмалар
22Эгамиз Мусога яна айтди: 23“Қуйидаги энг яхши хушбўй зираворлардан ол: 1250 мисқол#30:23 1250 мисқол — ибронийча матнда 500 шақал, тахминан 6 килога тўғри келади. суюқ мирра#30:23 суюқ мирра — маълум бир дарахтлар елимидан тайёрланган хушбўй мой., 625 мисқол#30:23 625 мисқол — ибронийча матнда 250 шақал, тахминан 3 килога тўғри келади (шу оятда икки марта ишлатилган). долчин, 625 мисқол қамиш 24ва 1250 мисқол кассия#30:24 …1250 мисқол кассия — ибронийча матнда …500 шақал кассия, ҳар бири Муқаддас чодирда ишлатиладиган шақалга кўра ўлчанган. Муқаддас чодирда ишлатилган стандарт шақал тахминан 11 граммга тўғри келади, демак, 500 шақал кассия тахминан 5,5 килога тўғри келади.. Саккиз коса#30:24 Саккиз коса — ибронийча матнда бир хин, тахминан 4 литрга тўғри келади. зайтун мойи олиб, 25уста одам хушбўй мой тайёрлаш учун зираворларни мой билан аралаштирсин. Бу муқаддас қиладиган мойдир. 26Бу мойни Учрашув чодирига, Аҳд сандиғига, 27хонтахтага ва хонтахтанинг ҳамма буюмларига, чироқпояга ва унинг ҳамма буюмларига, тутатқи қурбонгоҳига, 28қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳга ва унинг ҳамма буюмларига, қўлювгичга ва унинг таглигига сурт. 29Шу тариқа бу нарсаларни Менга бағишла. Шунда улар ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса уларга текканда, муқаддас бўлади. 30Сўнг Ҳорун билан ўғилларига бу мойдан суртиб, уларни бағишла, токи улар руҳоний бўлиб Менга хизмат қилишсин. 31Исроил халқига эса Менинг шу гапимни етказ:
— Муқаддас қиладиган мой сизларнинг бутун авлодларингиз оша Менга бағишлансин. 32Бу мой руҳоний бўлмаган одамнинг танасига суртилмаслиги керак. Шу таркибдаги мой аралашмасини сизлар тайёрламанглар. Чунки бу мой муқаддасдир, сизлар бунга муқаддас деб қарашингиз лозим. 33Кимки бунга ўхшаш ҳидли мойни тайёрласа ёки бу мойдан руҳоний бўлмаган одам устига суртса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”
Хушбўй ҳидли тутатқига оид кўрсатмалар
34-35Эгамиз яна Мусога гапирди: “Қуйидаги хушбўй зираворларни олиб, уларни аралаштир: елимдан қилинган зиравор, молюска қобиғидан қилинган зиравор, хилвон. Сўнгра уста одам тоза хушбўй тутатқидан, хушбўй аралашмадан бир ўлчовда олсин. Уларни туз билан аралаштириб, тоза, муқаддас бўладиган тутатқи қилсин. 36Бу тутатқидан бир қисмини олиб, майда қилиб туйгин ва Мен сен билан учрашадиган Учрашув чодиридаги Аҳд сандиғи#30:36 Аҳд сандиғи — ибронийча матнда Гувоҳлик, Аҳд сандиғининг яна бир номи. 16:34 изоҳига қаранг. олдига қўй. Бу тутатқини сизлар ғоят муқаддас деб билишингиз лозим. 37Ўша таркибдаги тутатқи аралашмасини ўзларингиз учун қилманглар. Буни Мен, Эгангизга бағишланган муқаддас тутатқи деб билинг. 38Кимки тутатгани ўзича шунга ўхшаган тутатқи қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.”
Currently Selected:
Чиқиш 30: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: