YouVersion Logo
Search Icon

Чиқиш 24

24
24–БОБ
Халқ Худога итоат этишга рози
1Шундан кейин Эгамиз Мусога деди:
— Сен Ҳорунни ва унинг икки ўғли Надов билан Абиҳуни, Исроилнинг етмишта оқсоқолини Менинг ҳузуримга олиб кел#24:1 Сен Ҳорунни…Менинг ҳузуримга олиб кел — Худонинг бу оятда айтган амри шу бобнинг 9–оятида амалга ошади.. Кейин узоқдан сажда қилинглар. 2Менга фақат сен яқин келгин, бошқа ҳеч ким яқин келмасин. Халқ эса сизлар билан бирга чиқмасин.
3Мусо келиб, Эгамизнинг ҳамма амрларини, ҳамма қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, дея жавоб берди. 4Мусо Эгамизнинг ҳамма амрларини ва қонун–қоидаларини ёзди. Сўнг эртаси куни тонгда туриб, тоғ этагига қурбонгоҳ қурди. Ўн икки Исроил қабиласининг миқдорига кўра, ўн иккита тош ўрнатди. 5Мусо Исроил халқи орасидан ёш йигитларни қурбонликлар келтиргани юборди. Улар Эгамизга куйдириладиган қурбонликлар қилишди. Буқаларни тинчлик қурбонликлари қилишди. 6Мусо қоннинг ярмини тоғорага қуйди, қолган ярмини эса қурбонгоҳга сепди. 7Сўнгра у Аҳд китобини#24:7 Аҳд китоби — Мусо ёзган амрлар ва қонун–қоидалар назарда тутилган (шу бобнинг 4–оятига қаранг). 20-23–бобларда Худо Мусога берган амрлар ва қонун–қоидалар ўша китоб таркибига кирган. олиб, халққа овоз чиқариб ўқиб берди. Шунда халқ: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз, Унга итоат қиламиз”, деди. 8Мусо тоғорадаги қонни олди–да, халққа сепиб: “Ана шу сўзларга мувофиқ, шу қон Эгамизнинг сизлар билан қилган аҳдини тасдиқлайди”, — деди.
9Шундан кейин Мусо, Ҳорун, Надов, Абиҳу ва Исроилнинг етмишта оқсоқоли тоққа чиқишиб, 10у ерда Исроил халқининг Худосини кўрдилар: Унинг оёқлари остида зангори ёқутдан қилинган полга ўхшаш бир нарса бор эди. У мовий осмон каби мусаффо эди. 11Исроил халқининг бу йўлбошчилари Худони кўрган бўлсалар–да, Худо уларни ўлдирмади. Улар ўша ерда қурбонлик гўштини тановул қилдилар.
Мусо Синай тоғида
12Кейин Эгамиз Мусога айтди:
— Тоққа, Менинг олдимга чиқиб, шу ерда тур#24:12 Тоққа…чиқиб… — шу бобнинг 9-11–оятларида юз берган ҳодисалардан кейин Мусо ва ёнидаги одамлар тоғдан тушган эдилар. Шу боис, бу оятда Худо Мусога қайтадан тоққа чиқиш ҳақида амр берган эди.. Мен сенга амр ва қонунлар ёзилган иккита тош лавҳани бераман. Бу амр ва қонунларни халқ ўргансин деб ёздим.
13Мусо билан унинг шогирди Ёшуа отланишди. Мусо Худонинг муқаддас тоғига кетаётиб, 14оқсоқолларга айтди:
— Ёнларингизга қайтиб келгунимизча шу ерда — қароргоҳда кутиб туринглар. Ҳорун билан Хур сизларнинг ёнингизда қолади. Кимнинг иши бўлса, уларга мурожаат этсин.
15Мусо тоққа чиққанда, тоғни булут қоплади. 16Эгамиз улуғворлигини зоҳир қилиб, Синай тоғига тушди. Олти кун давомида булут тоғни қоплаб турди. Еттинчи куни Эгамиз булут орасидан Мусони чақирди. 17Эгамизнинг улуғворлиги тоғ чўққисида ловуллаётган аланга каби, Исроил халқи кўзи ўнгида зоҳир бўлиб турарди. 18Мусо булут орасида юриб, тоғ чўққисига чиқди. Мусо тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолди.

Currently Selected:

Чиқиш 24: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in