Колосаликлар 4
4
4–БОБ
1Эй хўжайинлар, сизнинг ҳам самода Хўжайинингиз борлигини билиб, қулларингизга одил ва тўғри муомала қилинг.
Ҳар хил насиҳатлар
2Доим ибодат қилинг. Ибодатда ҳушёр бўлиб, шукроналар келтиринг. 3Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини эълон қилишимиз ва Масиҳ сирини#4:3 Масиҳ сири — 1:25-27, 2:2-3 га қаранг. баён этишимиз учун Унинг Ўзи бизга йўл очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман. 4Бу сирни муносиб равишда изҳор эта олишимни Худодан сўранглар. 5Фурсатни ғанимат билиб, имонлилар қаторига қўшилмаганларга нисбатан оқилона йўл тутинглар. 6Улар билан қандай гаплашишни сизларга ўргатай: улар билан гаплашганингизда сўзингиз ҳамиша ёқимли ва мазмунли бўлсин.
Сўнгги саломлар ва тилаклар
7Мен ҳақимдаги барча янгиликларни Раббимиз Исонинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли биродарим Тихикус сизларга айтиб беради. 8Сизларга далда бериб, ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин#4:8 …ҳол–аҳволимизни сизларга билдирсин… — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида сизнинг ҳол–аҳволингиздан хабар олиб келсин. Шу бобнинг 7, 9–оятларида Тихикус уларга Павлус ҳақида хабар олиб боради деб ёзилгани учун ушбу таржимада биринчи вариантни танланган. деб, мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман#4:8 …мен уни сизларнинг олдингизга жўнатяпман — Павлус бу мактубини уларга Тихикус орқали бериб юборган эди.. 9Тихикус билан бирга олдингизга содиқ ва севимли биродаримиз, ҳамшаҳарингиз Ўнисимус#4:9 Ўнисимус — эгасидан қочиб кетган бу қул Павлуснинг хизмати орқали имонга келган эди. Ўнисимуснинг эгаси Колосада яшайдиган, Филимўн исмли имонли бир киши эди. Ўнисимус энди Павлуснинг Филимўнга ёзган мактубини олиб, Римдан Колосага, эгасининг олдига қайтиб кетаётган эди (Филимўн 8-18–оятларга қаранг). Шу бобнинг 9-17–оятларида айтиб ўтилган кўп одамларнинг исмлари Павлуснинг Филимўнга ёзган мактубида ҳам тилга олинган. ҳам боради. Улар бу ерда бўлиб ўтган ҳамма нарсани сизларга айтиб беришади.
10Мен билан бирга қамалган#4:10 қамалган — 1:7 изоҳига қаранг. Аристархус#4:10 Аристархус — Салоника шаҳридан эди (Ҳаворийлар 19:29, 20:4, 27:2 га қаранг). ва Барнабонинг жияни Марк#4:10 Марк — Марк баён этган муқаддас Хушхабарнинг муаллифи. Марк Қуддус шаҳридан эди (Ҳаворийлар 12:12, 25, 13:5, 15:37-39, 2 Тимўтий 4:11 га қаранг). ҳам сизларга салом йўллаяптилар. Марк ҳақида йўл–йўриқ олгансизлар: агар олдингизга борса, уни яхши қабул қилинглар. 11Ёшуа, яъни Юстус ҳам сизларга салом йўллаяпти. Худонинг Шоҳлиги йўлида меҳнат қилаётган булардан бошқа яҳудий#4:11 яҳудий — юнонча матнда суннат қилинган, Исо Масиҳга ишонган яҳудийлар назарда тутилган. ҳамкорларим йўқ. Улар менга тасалли бўлиб келмоқдалар. 12Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас#4:12 Эпафрас — 1:7 га ва ўша оятнинг изоҳига қаранг. сизларга салом йўллаяпти. Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар деб, Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай сизлар учун ибодат қилмоқда. 13У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Ҳейраполис шаҳарларидаги#4:13 Лаодикия ва Ҳейраполис шаҳарлари — Лаодикия Колоса шаҳридан қарийб 17 километр ғарбда, Ҳейраполис эса 20 километр шимоли–ғарбда жойлашган эди. имонлилар учун не–не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман. 14Севимли табиб Луқо#4:14 Луқо — Янги Аҳддаги тўртта Хушхабардан бирининг ва Ҳаворийлар фаолияти китобининг муаллифи. У Павлуснинг кўп сафарларида ҳамроҳ бўлган (Ҳаворийлар 16:10 изоҳига қаранг). ва Димас сизларга салом йўллашяпти. 15Лаодикия шаҳридаги биродарларга, айниқса, Нимфага ва унинг#4:15 унинг — юнонча матндаги олмош аёл кишига нисбатан ишлатилган. Баъзи юнон қўлёзмаларидаги олмош эса эркак кишига нисбатан ишлатилган. уйида йиғиладиган жамоатга салом айтинглар.
16Сизларга ёзган бу мактубимни ўқиганингиздан кейин, уни Лаодикиядаги жамоат ҳам ўқисин. Сизлар эса Лаодикия жамоатига ёзган мактубимни#4:16 Лаодикия жамоатига ёзган мактубим — Лаодикия жамоатига ёзилган мактуб ҳақида фақатгина шу оятда айтиб ўтилган. Бу мактуб сақланиб қолмаган ёки Павлус Эфесликларга ёзган мактубини назарда тутган бўлиши мумкин. Эфесликларга ёзилган мактуб ўша ҳудуддаги жамоатларда навбатма–навбат ўқилган бўлса керак. ўқинглар.
17Архиппусга: “Раббимиз Исо зиммангга юклаган хизматни охирига етказгин”, — деб айтиб қўйинглар.
18Мен, Павлус, мана шу мактубнинг якунини ўз қўлим билан ёзяпман#4:18 …шу мактубнинг якунини ўз қўлим билан ёзяпман — 1 Коринфликлар 16:21 изоҳига қаранг.. Қамоқда эканлигимни эсдан чиқарманглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин#4:18 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўз оятга қўшимча қилинган: омин..
Currently Selected:
Колосаликлар 4: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: