YouVersion Logo
Search Icon

Колосаликлар 3

3
3–БОБ
1Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, самовий нарсаларнинг пайида бўлинг, ахир, Масиҳ ҳам самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди#3:1 …Худонинг ўнг томонида ўтирибди — Забур 109:1 га қаранг. Ўнг томон мурувват ва барака ўрни деб ҳисобланган.. 2Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин. 3Ахир, сизлар ўлгансизлар, асл ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир. 4Бизнинг ҳаётимиз Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, сизлар ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўласизлар.
5Шундай экан, дунёвий табиатингизни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қилинглар. 6Мана шулар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади! 7Сизлар ҳам бир вақтлар шундай одамларнинг йўлидан юриб, ўзингизни ўшалар каби тутардингизлар. 8Энди эса жаҳл, ғазаб, ёвузликларнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар. Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин. 9Бир–бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски табиатингизни, унинг ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар. 10Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда#3:10 …сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда — Ибтидо 1:26-27, 1 Коринфликлар 15:45-49, 2 Коринфликлар 5:17, Галатияликлар 3:27 га қаранг.. 11Шу нуқтаи назардан энди на юнон#3:11 юнон — яъни ғайрияҳудий. Ўша даврда юнон сўзи миллати юнон бўлган одамга нисбатан ҳам, юнон тилида гапириб, юнон урф–одатларига риоя қиладиган одамга нисбатан ҳам ишлатилган. бор, на яҳудий, на суннатли бор, на суннатсиз, на жоҳил#3:11 жоҳил — юнонча матнда варвар. Ўша даврда юнон тилини билмаган ва юнон урф–одатларига риоя қилмаган одамлар жоҳил ва маданиятсиз ҳисобланардилар. Уларни одамлар “варварлар” деб аташарди. бор, на маданиятсиз#3:11 маданиятсиз — юнонча матнда Скиф. Скифлар қадимий халқ бўлиб, ўзларининг ваҳшийлиги билан танилган эдилар. Бошқалар уларни маданиятсиз деб уларга паст назар билан қарардилар. Маданиятсиз одамлар скифлар деган ном билан юритиларди., на қул бор, на озод. Энг аҳамиятлиси Масиҳдир, У ҳамма биландир, ҳамма нарса Унинг қўли остидадир.
12Сизлар Худонинг танланган, азиз ва суюкли халқисизлар. Шунга кўра, раҳм–шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр–тоқатни зеб–зийнат қилиб тақиб олинглар. 13Бир–бирингизга нисбатан сабр–тоқатли бўлинглар. Орангизда хафагарчилик ўтган бўлса, бир–бирингизни кечиринглар. Эгамиз#3:13 Эгамиз — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Масиҳ. сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар. 14Ва ниҳоят муҳаббатга бурканинглар, чунки меҳр–муҳаббат мукаммал аҳилликка етиштиради. 15Масиҳ ато қиладиган тинчлик юракларингизда ҳукмрон бўлсин, ахир, сизлар бир тананинг аъзосисизлар#3:15 …сизлар бир тананинг аъзосисизлар — 1:18, 2:19 га ва 1 Коринфликлар 12:12-27 га қаранг., тинчликка даъват қилингансизлар. Миннатдор бўлинглар. 16Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Донолик билан бир–бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забурларни хониш қилиб, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан, чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Худони тараннум этинглар. 17Нимаики қилсангиз ҳам, гапирсангиз ҳам, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар.
Масиҳий оилалар учун қоидалар
18Эй хотинлар, эрингизга итоатли бўлинглар. Шундай қилиш Раббимиз Исонинг издошларига муносибдир.
19Эй эрлар, хотинингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар.
20Эй фарзандлар, доим ота–онангизга қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади.
21Эй оталар, фарзандларингизни ранжитаверманглар, бўлмаса улар тушкунликка тушиб қолади.
22Эй қуллар, бу дунёдаги хўжайинларингизга ҳар доим итоат қилинглар. Хушомадгўйлик билан хўжа кўрсинга эмас, балки Раббимиздан қўрқиб, чин кўнгилдан итоат қилинглар. 23Ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббимиз Исо Масиҳ учун қилаётгандай чин қалбдан бажаринглар. 24Чунки сизлар ҳақиқий Хўжайинингиз Масиҳга хизмат қиляпсизлар. У Ўз халқига атаб қўйган қут–баракани сизларга мукофот қилиб беришини ёддан чиқарманг. 25Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in