Амос 4
4
4–БОБ
1Эй Самария#4:1 Самария — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти. аёллари, эшитинг!
Сизлар Башандаги#4:1 Башан — Жалила кўлининг шимоли–шарқида жойлашган бўлиб, ўзининг кўм–кўк яйловлари ва наслдор, соғлом чорваси билан машҳур эди. сигирлардай семириб кетгансиз#4:1 Сизлар…семириб кетгансиз… — Қонунлар 32:15 га қаранг.,
Камбағалларга жабр қиласиз, йўқсилни эзасиз,
Эрларингиздан ичкилик талаб қиласиз.
2Эгамиз Раббий Ўз муқаддас номи ҳақи онт ичиб демоқда:
“Шундай кунлар келадики,
Сизларни илмоқлар билан судраб кетишади,
Ҳар бирингизни қармоқлар билан тортиб кетишади.
3Ҳар бирингизни девордаги тешиклар орасидан судраб олиб чиқишади.
Итариб–итариб сизларни Хермон томон#4:3 Хермон томон — ибронийча матнда Хармон томон. Хармон деган жой ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Хармон Хермон тоғининг бошқа бир номи бўлиши мумкин. Хермон тоғи Самария шаҳрининг шимоли–шарқида, Оссурия юрти томонда бўлган. олиб кетишади#4:3 Итариб–итариб сизларни Хермон томон олиб кетишади… — ибронийча матнда Сизларни Хермон томон улоқтиришади…. Самария халқининг тўсатдан, зўравонлик билан олиб кетилишига ишора.,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
4Қани, энди Байтилга#4:4 Байтил — 3:14 нинг биринчи изоҳига қаранг. бориб гуноҳ қилаверинг!
Гилгалда гуноҳларингизни кўпайтиринг!#4:4 Гилгалда гуноҳларингизни кўпайтиринг! — Исроил халқи Гилгалда бутларга сажда қилиш учун саждагоҳ қурган эди (Хўшея 4:15, 9:15 га қаранг).
Саҳарда#4:4 Саҳарда… — ёки Ҳар куни тонгда…. Бу ҳолатда кинояли оҳангда бўрттириб гапириш англашилади. Эҳтимол, зиёратчилар саждагоҳга келганларидан кейин, эртаси куни тонгда қурбонлик келтирганлар, учинчи куни эса ушрларини берганлар. қурбонликлар келтиринг,
Эртасига ушрлар#4:4 ушр — ҳар қандай даромаднинг ўндан бир қисми. олиб келинг!
5Хамиртурушли нонларни Менга шукрона назри қилинг,
Кўнгилдан чиқариб берган қурбонлигингиз ҳақида
Жар солиб ҳаммага айтинг,
Ахир, бундай қилишни хўп яхши кўрасиз, эй Исроил халқи!
— деб айтмоқда Эгамиз Раббий. —
6Мен ҳамма шаҳарларингизда
Сизларга тишингизнинг кирини сўрдирдим,
Қишлоқларингизни нонга зор қилдим,
Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
7Экинзорларингизга сув керак бўлганда,
Мен ёмғир ёғдирмадим.
Бир шаҳарга ёмғир ёғдириб,
Бошқасига ёғдирмас эдим.
Бир далани ёмғир сувига тўйдирардим,
Бошқасига ёмғир ёғдирмай, қуритар эдим.
8Шунда икки–уч шаҳар аҳолиси сув ичгани
Бошқа шаҳарга оёғини судраб борарди.
Лекин сизлар сувга тўймадингизлар.
Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
9Мен ҳосилингизга шира ва оққиров касалини юбордим.
Чигирткалар#4:9 Чигирткалар — баъзан тўда–тўда бўлиб келиб, далалардаги ҳосилга катта зарар етказадиган ҳашарот. қайта–қайта боғу узумзорларингизни,
Анжир ва зайтун дарахтларингизни нобуд қилди,
Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
10Мисрда бўлгани каби орангизга фалокат#4:10 фалокат — Чиқиш 12:29-30 га қаранг. юбордим.
Йигитларингизни қиличдан ўтказдим,
Отларингизни душманларингизга бердим.
Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан
Димоғингизни тўлдирдим.
Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
11Садўм ва Ғамўрани#4:11 Садўм ва Ғамўра — аҳолисининг ўта бузуқлиги оқибатида Эгамиз вайрон қилган иккита шаҳар (Ибтидо 18:16-19:28 га қаранг). йўқ қилганим каби,
Мен кўпларингизни йўқ қилдим.
Баъзиларингизни эса олов ичидан қутқаргандай қутқаргандим.
Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар,
— деб айтмоқда Эгамиз. —
12Шундай экан, эй Исроил,
Мен сени жазолайман.
Худонинг олдида ҳисоб беришга тайёрлангин!”
13Зеро, Худо тоғларга шакл берди,
Шамолни юзага келтирди.
У режаларини инсонларга аён қилади,
Тонгги шафақ нурини зулматга айлантиради,
Тоғ чўққилари узра юради.
Парвардигори Олам — Эгамиздир Унинг номи!
Currently Selected:
Амос 4: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020