YouVersion Logo
Search Icon

Амос 3

3
3–БОБ
1Эй Исроил халқи, Эгамизнинг сўзларига қулоқ солинг. У Мисрдан олиб чиққан бутун халқингизга шундай деб айтмоқда:
2“Ер юзидаги барча халқлар орасидан
Ёлғиз сизларни танлаб олган эдим.
Шу сабабдан ҳам гуноҳларингизга тоқат қила олмайман,
Қилган ҳамма гуноҳларингиз учун сизларни жазолайман.”
Пайғамбар Худонинг жарчисидир
3Икки киши келишиб олгандан кейингина бирга йўлга тушади.
4Шер қурбонини кўзлаб қўйсагина, ўрмонда ўкиради,
Йиртқич шер ўлжасини ушласагина, уясида ириллайди.
5Тузоққа емиш қўйилсагина, қуш сиртмоққа тушади,
Тузоққа ҳеч нарса илинмаса, сиртмоқ тортилмайди.
6Хўш, шаҳарда бурғу чалинса, ким саросимага тушмайди?!
Эгамизнинг иродасисиз ҳеч бир кулфат шаҳарга келмайди.
7Дарҳақиқат, Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларига аён қилади,
Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди.
8Ана, шер ўкирди! Ким қўрқмайди?!
Ана, Эгамиз Раббий гапирди! Ким башорат қилмайди?!
Самариянинг қисмати
9Ашдод#3:9 Ашдод — 1:6 изоҳига қаранг. қалъаларида эълон қилинг,
Миср қалъаларида шундай деб жар солинг:
“Самария#3:9 Самария — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳликнинг пойтахти. атрофидаги қирларда тўпланинг,
У ердаги авжига чиққан ғалаённи бир кўринг,
Зўравонликнинг гувоҳи бўлинг.”
10Эгамиз шундай демоқда:
“Самарияликлар қалъаларини ҳаром бойликка тўлдирдилар,
Тўғрилик нималигини улар билмайдилар.”
11Шу сабабдан Эгамиз Раббий шундай демоқда:
“Душман#3:11 Душман — ибронийча матнда Буюк шоҳ. Милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4 Шоҳлар 17:1-6 га қаранг). Шундай қилиб, шимолий шоҳлик таг–томири билан йўқ бўлиб кетди. Самарияни қуршовга олади,
Истеҳкомларини вайрон қилади,
Самария қалъалари талон–тарож бўлади.”
12Эгамиз шундай демоқда: “Арслоннинг оғзидан қўзичоқни тортиб олмоқчи бўлган чўпон, қўзичоқнинг икки туёғини ёки қулоғининг бир парчасини тортиб олади, холос. Самария аҳолиси ҳам шу аҳволга тушади. У ер–бу ерларда супаю курси парчалари қолади, холос#3:12 Арслоннинг оғзидан…қолади, холос — қўйни бирорта йиртқич ҳайвон бўғизлаб кетганда, бунинг ҳақиқатлигини исботлаш учун чўпон қўй мурдасининг қолган–қутганини қўйнинг эгасига кўрсатар эди (Ибтидо 31:39, Чиқиш 22:10-13 га қаранг). Бу оятда Самария шаҳри бўғизланган қўзичоққа ўхшатилган. Самария босқинчилар ҳужумидан вайрон бўлади. Матнда айтиб ўтилган ташландиқ супалар, курси парчалари олдин Самарияда роҳат–фароғатда яшаган бойларни Худо гуноҳлари учун ҳукм қилганининг далилидир (шу бобнинг 6-8–оятларига ва 6:4-6 га қаранг)..”
13Парвардигори Олам — Эгамиз Раббий демоқда:
“Гапимни эшитинг! Ёқуб наслига#3:13 Ёқуб насли — Худо Ёқубнинг исмини Исроил деб ўзгартирган (Ибтидо 32:27-28 га қаранг), шунинг учун кўпинча Ёқуб насли деганда Исроил, яъни шимолий шоҳлик аҳолиси назарда тутилади. қарши гувоҳлик беринг!
14Мен Исроил халқини қилган гуноҳи учун жазолайман,
Ўша куни Байтил#3:14 Байтил — ибронийчадаги маъноси Худонинг уйи. Аммо Исроил халқи Байтилни бутпарастлик ўчоғига айлантирган эди (7:13 га ва 3 Шоҳлар 12:28-33, 4 Шоҳлар 10:29 га қаранг). қурбонгоҳларини вайрон қиламан.
Қурбонгоҳнинг шохлари кесилиб, ерга тушиб ётади#3:14 Қурбонгоҳнинг шохлари кесилиб, ерга тушиб ётади — Байтилдаги қурбонгоҳ Қуддусдаги қурбонгоҳга ўхшатиб ясалган бўлиб, унинг тўртта бурчаги ҳайвон шохининг шаклида эди. Қурбонгоҳнинг шохлари куч ва мадад рамзи бўлган..
15Мен қишки ва ёзги саройларни бузиб ташлайман,
Фил суяги билан безатилган кошоналарни вайрон қиламан,
Барча ҳашаматли уйларни йўқ қиламан.”
Эгамизнинг каломи шудир.

Currently Selected:

Амос 3: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in