Амос 2
2
2–БОБ
Мўаб
1Эгамиз шундай демоқда:
“Мўаб#2:1 Мўаб — бу юрт Ўлик денгизнинг шарқида жойлашган эди. халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди!
Мен уларни жазосиз қолдирмайман.
Ахир, улар Эдом шоҳининг қабрини булғадилар,
Суякларини куйдириб оҳак қилдилар.
2Шундай экан, Мен Мўаб устига олов ёғдираман,
Олов Харийўт#2:2 Харийўт — Мўаб юртидаги шаҳар. Бу шаҳар Мўаб халқининг худоси Хамўшга сажда қилиш ўчоғи бўлган. қалъаларини куйдириб ташлайди.
Шовқин–сурон остида, босқинчиларнинг ҳайқириқларию
Бурғу садолари остида Мўаб халқи ҳалок бўлади.
3Мен Мўаб ҳукмдорини йўқ қиламан,
У билан бирга мулозимларини қириб ташлайман.”
Эгамизнинг каломи шудир.
Яҳудо
4Эгамиз шундай демоқда:
“Яҳудо халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди!
Мен уларни жазосиз қолдирмайман,
Ахир, улар қонунларимдан юз ўгирдилар.
Қоидаларимни бажармадилар.
Ота–боболари сингари, сохта худоларга сиғиниб,
Ҳақ йўлдан оздилар.
5Шундай экан, Мен Яҳудо юртига олов ёғдираман,
Олов Қуддус қалъаларини куйдириб ташлайди.”
Исроил халқи ҳукм қилинади
6Эгамиз шундай демоқда:
“Исроил халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди!
Мен уларни жазосиз қолдирмайман,
Ахир, улар айбсизларни пулга сотяптилар.
Камбағалларни бир жуфт чориққа алмаштиряптилар.
7Йўқсилнинг бошини тупроққа қориб, оёқ ости қиляптилар,
Мазлумни йўлдан четга итариб чиқаряптилар.
Ота ва ўғил битта жувон билан ётиб#2:7 Ота ва ўғил битта жувон билан ётиб… — Таврот қонунига кўра, бу қатъий ман қилинган (Левилар 20:11-12, Қонунлар 22:30, 27:20 га қаранг). Бу ўринда ота ва ўғил ўзларининг уйида яшаётган чўри қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, уни зўрлашганига ишора бўлиши мумкин.,
Мени бадном қиляптилар.
8Улар ҳар бир қурбонгоҳ олдида
Ўзлари гаровга олган либослар устида ётибдилар#2:8 …Ўзлари гаровга олган либослар устида ётибдилар — бундай хатти–ҳаракат камбағалларнинг эҳтиёжини ва Таврот таълимотини писанд қилмасликни кўрсатади (Қонунлар 24:12-13, 17 га қаранг)..
Ўз Худосининг уйида,
Жарима эвазига олган шаробни ичяптилар.
9Эй Исроил халқи, Мен сизни деб,
Амор халқларини#2:9 Амор халқлари — бу ўринда умумий ном бўлиб, бу ном остида Исроил халқи Канъон юртини эгалламасдан олдин ўша ерда яшаган жамики халқлар назарда тутилган. йўқ қилган эдим.
Уларнинг бўй–басти садр дарахтидай баланд,
Эман дарахтидай бақувват бўлган бўлса–да,
Мен уларнинг мевасини қовжиратган эдим,
Илдизини қуритган эдим.
10Амор халқининг юртини сизларга мулк қилиб бераман деб,
Сизларни Миср юртидан олиб чиққандим.
Қирқ йил саҳрода сизларга йўл кўрсатиб юргандим.
11Фарзандларингиздан пайғамбарлар тайинладим,
Баъзи йигитларингизни, Менга бағишланинглар#2:11 Менга бағишланинглар — ибронийча матнда алоҳида бир сўз ишлатилган бўлиб, бу сўз Худога хизмат қилиш учун махсус ваъда берган одамни билдиради. Баъзи инсонлар махсус ваъда бериб, ўзларини бирмунча вақт Худонинг хизматига бағишлар эдилар. Баъзи бировлар эса туғилган пайтлариданоқ шундай ваъда орқали Худога бағишланганлар. Таврот қонунига кўра, ўзини Худога бутунлай бағишлаб назр қилган одам шароб ёки ўткир ичимлик ичмаслиги, сочини олдирмаслиги, мурдага тегмаслиги керак эди (Саҳрода 6:1-8, 21 га қаранг). Ибронийча матнда шу маънодаги сўз мазкур бобнинг 12–оятида ҳам бор., деб чорладим.
Шундай эмасми, эй Исроил халқи?!
— деб айтмоқда Эгамиз. —
12Сизлар эса Менга бағишланганларга шароб ичирдингиз#2:12 …Менга бағишланганларга шароб ичирдингиз… — Тавротга кўра, ўзини Худога назр сифатида бағишлаган одам шароб ёки ўткир ичимлик ичиши мумкин эмасди (шу бобнинг 11–ояти изоҳига қаранг).,
Пайғамбарларимга: «Башорат қилманглар!» деб буюрдингиз.
13Мана энди сизларни шу қадар эзаманки,
Сизлар оғир юк остида ғирчиллаган аравадай бўласиз.
14Ўшанда чаққонлар ҳам қочиб қутулолмайди,
Паҳлавонлар ҳам кучдан қолади,
Ҳатто жангчилар ҳам жонини сақлай олмайди.
15Камонкаш дош беролмайди,
Чопарлар қутқара олмайди ўзини,
Отлиқлар сақлай олмайди жонини.
16Ўша куни жасурларнинг энг довюраги ҳам
Қурол–аслаҳаларини ташлаб қочади.”
Эгамизнинг каломи шудир.
Currently Selected:
Амос 2: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: