YouVersion Logo
Search Icon

Амос 1

1
1–БОБ
1Ушбу китобда Тахувада#1:1 Тахува — Яҳудо юртидаги шаҳар бўлиб, Қуддусдан қарийб 16 километр жанубда жойлашган. чорвадор бўлган Амоснинг сўзлари баён этилган. Исроил#1:1 Исроил — мазкур китобда шимолий шоҳлик Исроил деган ном билан, жанубий шоҳлик эса Яҳудо деган ном билан юритилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ИСРОИЛ ва ЯҲУДО сўзларига қаранг. тўғрисидаги бу сўзлар Амосга зилзиладан#1:1 зилзила — Яҳудо шоҳи Уззиё даврида (яъни милоддан олдинги 781-740 йилларда) қаттиқ зилзила бўлгани тарихдан маълум. Бу зилзила ҳақида Закариё 14:5 да ҳам айтиб ўтилган. икки йил аввал ваҳий орқали аён бўлган эди. Ўша даврда Яҳудо юртида шоҳ Уззиё, Исроил юртида эса Ёҳўш#1:1 Ёҳўш — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Йўш. ўғли шоҳ Ёрубом#1:1 …Уззиё…Ёрубом… — Уззиё милоддан олдинги 781-740 йилларда, Ёрубом милоддан олдинги 783-743 йилларда ҳукмронлик қилган. ҳукмронлик қилаётган эдилар.
2Амос шундай деди:
“Эгамиз Қуддусдан туриб ҳайқиради,
Сиондан#1:2 Сион — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. гулдурос овози янграйди!
Чўпонларнинг яйловлари қуриб қолади#1:2 қуриб қолади — ёки мотам тутади.,
Кармил#1:2 Кармил — Исроилнинг шимолида, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган тоғ. Кармил тоғи унумдорлиги ва гўзал табиати билан машҳур эди. чўққисидаги ўтлар хазон бўлади.”
Исроил атрофидаги халқлар ҳукм қилинади
Орам
3Эгамиз шундай демоқда:
“Дамашқ#1:3 Дамашқ — Орам юртининг пойтахти. аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди!
Мен уларни жазосиз қолдирмайман,
Ахир, улар Гилад аҳолисини темир тишли хўптир билан янчди#1:3 …улар Гилад аҳолисини темир тишли хўптир билан янчди — донни бошоқдан ажратиш жараёни янчиш дейилади. Қадимги Яқин Шарқда бу иш дон бошоқлари устидан хўптир юргизиш орқали бажарилган (хўптир — остига учли тош ёки темир маҳкамланган оғир тахта). Янчиш сўзи кўпинча Эски Аҳдда ҳукмга ёки урушда ҳалокатга дучор бўлишга нисбатан кўчма маънода ишлатилган. Бу оятда Дамашқ аҳолиси Гилад аҳолисини “темир тишли хўптир билан янчигани”, яъни ниҳоятда қаттиқ кулфатларга дучор қилгани учун Худо Дамашқликларни жазоламоқчи экани баён қилинган. Гилад Исроилнинг шимоли–шарқида жойлашган бўлиб, Орам юрти билан чегарадош ҳудуд эди. Орамнинг пойтахти Дамашқ эди. Ўша даврда Орам халқи Исроилнинг ашаддий душманларидан бири бўлиб, уларга ўтакетган ваҳшийликлар қилган эди (4 Шоҳлар 8:11-12, 10:32-33, 13:3, 22 га қаранг)..
4Шундай экан, Мен шоҳ Хазайилнинг саройига олов ёғдираман,
Олов Банҳададнинг#1:4 …Хазайил…Банҳадад… — Орамнинг икки шоҳи. Орамнинг бир нечта шоҳи Банҳадад исми билан аталган эди. Бу оятдаги Банҳадад шоҳ Хазайилнинг ўғли бўлиши мумкин (4 Шоҳлар 8:14-15, 13:3 га қаранг). қалъаларини ёндириб юборади.
5Мен Дамашқ дарвозаларининг тамбаларини синдираман.
«Қабиҳлик#1:5 Қабиҳлик — ибронийча матнда Обун, маъноси қабиҳлик. Бу сўз Дамашқ шаҳри ва Орам юртига нисбатан ишлатилган ҳақоратомуз ном бўлиши мумкин. водийси»нинг ҳукмдорини йўқ қиламан,
Байт–Эденда#1:5 Байт–Эден — ибронийчадаги маъноси роҳат уйи. Фурот дарёси бўйида жойлашган Орам юртидаги бир шаҳарнинг номи бўлса керак. Аммо бу ўринда Дамашқ шаҳрига нисбатан киноя сифатида ишлатилган ном бўлиши мумкин. салтанат ҳассасини#1:5 салтанат ҳассаси — бу махсус ҳасса бўлиб, шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди. тутган зотни ҳалок қиламан.
Орам халқи асирликка тушади, Хир юртига#1:5 Хир юрти — Орам халқи келиб чиққан юрт (9:7 га қаранг). Бу юрт қаерда жойлашгани аниқ маълум эмас. Худо Орам халқини эришган ҳар бир ютуқларидан маҳрум қилади, улар яна олдингидай зулм остида қоладилар, заиф халқ бўладилар. олиб кетилади.”
Эгамизнинг каломи шудир.
Филистия
6Эгамиз шундай демоқда:
“Ғазо#1:6 Ғазо — Филист халқи қуйидаги бешта шаҳар–давлатни барпо қилган эди: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Эхрон ва Гат. Бу шаҳарлар Филистияда, Ўрта ер денгизи яқинида жойлашган эди. аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди!
Мен уларни жазосиз қолдирмайман,
Ахир, улар халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини
Асирликка олиб, Эдом халқига қул қилиб сотдилар.
7Шундай экан, Мен Ғазо деворига олов ёғдираман,
Олов Ғазо қалъаларини куйдириб ташлайди.
8Мен Ашдод шаҳрининг ҳукмдорини#1:8 ҳукмдори — ёки аҳолиси. йўқ қиламан,
Ашқалонда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан.
Эхрон шаҳрига қарши қўл кўтараман,
Омон қолган Филистларни қириб ташлайман!”
Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
Тир
9Эгамиз шундай демоқда:
“Тир#1:9 Тир — Финикияда муҳим аҳамиятга эга бўлган шаҳар. Бу шаҳар Исроилдан шимолда, Ўрта ер денгизи бўйида жойлашган эди. Бугунги кунда бу ер Ливан мамлакатининг жанубий ҳудудини ташкил қилади. аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди!
Мен уларни жазосиз қолдирмайман.
Ахир, улар биродарлик иттифоқини унутиб,
Халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини
Эдомликларга қул қилиб сотдилар.
10Шундай экан, Мен Тир деворига олов ёғдираман,
Олов Тир қалъаларини куйдириб ташлайди.”
Эдом
11Эгамиз шундай демоқда:
“Эдом#1:11 Эдом — бу юрт Ўлик денгизнинг жанубида жойлашган эди. аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди!
Мен уларни жазосиз қолдирмайман.
Ахир, улар қардоши Исроил халқига#1:11 қардоши Исроил халқи — Исроил халқи Ёқубдан, Эдом халқи эса Ёқубнинг акаси Эсовдан келиб чиққан эди. раҳм қилмадилар.
Уларни қилич билан таъқиб қилиб#1:11 Уларни қилич билан таъқиб қилиб… — Мусо яшаган даврдан бошлаб, Эдом халқи Исроилга душманлик қиларди (Саҳрода 20:14-21 га қаранг).,
Қаҳрини чексиз сочдилар,
Ғазабидан ҳеч тушмадилар.
12Шундай экан, Мен Темон шаҳрига олов ёғдираман,
Бозрах#1:12 …Темон…Бозрах… — Эдомга қарашли икки шаҳар. қалъаларини олов куйдириб ташлайди.”
Оммон
13Эгамиз шундай демоқда:
“Оммон#1:13 Оммон — бу юрт Иордан дарёсининг шарқ томонида жойлашган эди. халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди,
Мен уларни жазосиз қолдирмайман.
Ахир, улар ҳудудини кенгайтириш учун Гиладга ҳужум қилдилар,
Ўшанда ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёрдилар.
14Шундай экан, Мен Рабба шаҳрининг#1:14 Рабба шаҳри — Оммон юртининг пойтахти. деворига ўт қўяман,
Олов Рабба қалъаларини куйдириб ташлайди.
Ўша куни жангдаги ҳайқириқлар фалакни тутади,
Жанг бўрон каби авж олади.
15Оммон шоҳи сургун қилинади,
У билан бирга мулозимлар ҳам олиб кетилади.”
Эгамизнинг каломи шудир.

Currently Selected:

Амос 1: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in