2 Тимўтий Кириш
Кириш
Павлуснинг ёш ҳамкори ва ёрдамчиси Тимўтийга ёзган иккинчи мактуби, асосан, насиҳатлардан ташкил топган. Павлус бу мактубини зиндонда#зиндонда — Рим шаҳрида. 1:16-17 оятларга ва 1:16 изоҳига қаранг. ўтирган пайтда, хизмати ниҳоясига етиб қолганини билган ҳолда ёзгани учун, унинг ҳис–туйғуларини мактубдан яққол сезиш мумкин. Ушбу мактубнинг асосий мавзуси сабр–тоқат бўлиб, Павлус Тимўтийга ҳеч қандай қийинчиликлардан қўрқмасликка, Исо Масиҳга содиқ қолиб, Хушхабарни тарғиб қилишга, Муқаддас битиклардаги ҳақиқат бўйича яшашга, имонлилар жамоатидаги масъулиятини чин кўнгилдан адо этишга ундайди.
Павлус Тимўтийга, бемаъни, аҳмоқона баҳслардан узоқлаш, деб насиҳат қилади. Бундай баҳслар тингловчиларга фақат зарар етказишини таъкидлайди. Павлус бошидан кечирган қийинчиликларни, ҳаёт тарзи, сабр–тоқати, мурод–мақсади, имони ва севгисини намуна тариқасида келтиради. У ҳозирги ва келажакдаги синовларга бардош бериш муҳимлигига урғу беради.
Currently Selected:
2 Тимўтий Кириш: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020