YouVersion Logo
Search Icon

2 Тимўтий 1

1
1–БОБ
Дуойи салом
1-2Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан севимли ўғлим Тимўтийга#1:1-2 севимли ўғлим Тимўтий — 1 Тимўтий 1:2 изоҳига қаранг. салом! Худо абадий ҳаётни эълон қилишим учун мени юборди. У ваъда қилган бу ҳаётга Исо Масиҳга бўлган имон орқали эришилади. Ўғлим Тимўтий, сенга Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ иноят, марҳамат ва тинчлик ато қилсин.
Исо Масиҳга содиқ қолишга даъват
3Тимўтий, борингга шукур! Мен, ота–боболарим каби, Худога виждонан хизмат қилиб, кечаю кундуз сен учун ибодат қиламан. 4Сени жуда соғинганман, кўз ёш тўкканларинг ҳамон ёдимда. Қанийди, дийдорингни кўрсам–у, қалбим қувончга тўлса, дейман. 5Сенинг самимий имонингни доим эслайман. Аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Эвника ўз қалбларига жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман.
6Шу сабабдан, ёдингда бўлсин: мен устингга қўлларимни қўйиб дуо қилганимда#1:6 …мен устингга қўлларимни қўйиб дуо қилганимда… — бу ҳаракат жамоат оқсоқоллари билан бирга амалга оширилган бўлиши мумкин (1 Тимўтий 4:14 га қаранг)., сен Худодан Муқаддас Руҳни инъом#1:6 инъом — 1 Тимўтий 4:14 изоҳига қаранг. қилиб олгансан. Ичингдаги ўша Муқаддас Руҳ инъомини алангалатиб тур. 7Зеро, Худо берган Руҳ қалбимизга қўрқув солмайди, аксинча, бизга куч, муҳаббат ва ақли расоликни ато қилади. 8Шундай экан, Раббимиз Исо ҳақида шоҳидлик беришдан ор қилма, мен Раббимиз туфайли занжирбанд бўлганимдан ҳам уялма. Мендан ибрат олиб, Хушхабар туфайли азоб чекишга тайёр тургин, бунинг учун Худонинг берган кучига таянгин. 9Ахир, Худо бизга нажот берди, Хушхабар айтиш каби муқаддас хизматга бизни даъват этди. Бунга бизнинг савоб ишларимиз эмас, аксинча, Худонинг мурод–мақсадию инояти сабаб бўлди. Худо азалданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят кўрсатишга қарор қилган эди. 10Мана энди бу иноят нажоткоримиз Исо Масиҳнинг оламга келиши билан яққол намоён бўлди. Масиҳ ўлим кучини йўқ қилди. У мангу ҳаётга элтувчи йўлни бизга Хушхабар орқали ёритиб берди.
11Худо мени бу Хушхабарни турли халқларга етказувчи воиз, ҳаворий ва муаллим қилиб тайинлади. 12Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Бироқ мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни яхши биламан. Ишончим комилки, Худо менга топширган Хушхабарни қиёмат кунигача Унинг Ўзи тўлиғича сақлашга қодир#1:12 …Худо менга топширган Хушхабарни…сақлашга қодир — Павлуснинг умри охирлаб қолган эди (4:6-8 га қаранг). Энди у ўзининг таълим бериш ва воизлик хизматини Тимўтийга топшираётган эди. Шу жараёнда Павлус Тимўтийга далда беради. Тимўтий Хушхабар ҳақиқатини бузмай, ваъз қилиши учун Худонинг Ўзи унга ёрдам беради. Шу бобнинг 13-14–оятларига, 2:1-2, 8 га ва 1 Тимўтий 6:20-21 га қаранг.. 13Сен мендан эшитган бу соғлом таълимотдан намуна олгин, уни асрагин. Исо Масиҳга тегишли бўлган инсон сифатида имон ва муҳаббатга тўла ҳаёт кечиргин. 14Сенга ишониб топширилган бу эзгу таълимотни ичимизда яшаётган Муқаддас Руҳ ёрдамида авайлаб–асрагин.
15Асия вилоятидаги барча биродарлар, шу жумладан, Фигелус билан Ҳермогенес мендан юз ўгирганларини биласан. 16Онисифорус барака топсин, Раббимиз Исо унинг хонадонига марҳамат қилсин. Онисифорус бир неча марта келиб, менинг кўнглимни кўтарди. Занжирбандлигимдан#1:16 Занжирбандлигим — мана шу пайтда Павлус Римда қамоқда бўлган. Бу вазият Ҳаворийлар 28:16, 30 да айтиб ўтилган қамалишдан қийинроқ кечганга ўхшайди. Павлус умри охирлаб қолганини сезган эди (шу бобнинг 17–оятига ва 2:9, 4:6-17 га қаранг). Кўп олимларнинг тахмини бўйича, Павлус биринчи марта Римда қамалиб, кейин озод қилинган. Бирмунча вақт сафарда бўлгандан кейин эса яна Римда қамоққа тушган. Анъанага кўра, император Нерон ҳукмронлиги даврида Павлус Римда қатл қилинган. ор қилмай, 17Римга келиши биланоқ, мени астойдил қидириб, охири топди. 18У менга Эфес шаҳрида ҳам қанчалар хизмат қилганини ўзинг яхши биласан. Ё Раббим Исо, қиёмат кунида Ўз марҳаматингни Онисифорусдан дариғ тутмагин!

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

Video for 2 Тимўтий 1