1
Филиппиликлар 4:6
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар.
Compare
Explore Филиппиликлар 4:6
2
Филиппиликлар 4:7
Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди.
Explore Филиппиликлар 4:7
3
Филиппиликлар 4:8
Энди эса, эй биродарларим, фикр–зикрингиз ҳақиқий, шарафли, тўғри, пок, ёқимли, таҳсинга сазовор нарсаларда бўлсин. Ҳа, олқишга лойиқ, аъло нарсалар ҳақида фикр юритинглар.
Explore Филиппиликлар 4:8
4
Филиппиликлар 4:13
Менга куч–қувват берадиган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан.
Explore Филиппиликлар 4:13
5
Филиппиликлар 4:4
Ҳар доим Раббимиз Исо туфайли шодланинг! Яна бир бор айтаман, шодланинг!
Explore Филиппиликлар 4:4
6
Филиппиликлар 4:19
Худойим Ўзининг ажойиб бойлиги билан Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар бир эҳтиёжингизни қондиради.
Explore Филиппиликлар 4:19
7
Филиппиликлар 4:9
Таълимотимни қабул қилдингиз. Энди мендан ўрганганларингизнинг, кўрган–эшитганларингизнинг ҳаммасини бажаринглар. Шунда тинчлик берадиган Худо сизлар билан бирга бўлади.
Explore Филиппиликлар 4:9
8
Филиппиликлар 4:5
Ҳаммага нисбатан мулойим бўлинг. Раббимиз яқинда келади.
Explore Филиппиликлар 4:5
9
Филиппиликлар 4:12
Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, мўл–кўлчилигу муҳтожликда яшаш сирларини ўрганганман. Мен танқисликда ҳам, мўл–кўлчиликда ҳам қандай ҳаёт кечиришни биламан.
Explore Филиппиликлар 4:12
10
Филиппиликлар 4:11
Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ, чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман.
Explore Филиппиликлар 4:11
Home
Bible
Plans
Videos