Борди–ю, Эгамиз фавқулодда бир нарса қилса — ер ёрилиб уларни бор нарсаси билан ютиб юборса, улар ўликлар диёрига тириклайин кириб кетишса, билингларки, ўша одамлар Эгамизни хўрлаган бўлади.
Мусо гапини энди тугатган ҳам эдики, ўша одамларнинг оёғи остидаги ер ёрилиб кетди. Ернинг оғзи катта очилиб, уларни оила аъзолари, Кўрахнинг ҳамма шериклари, мол–мулки билан бирга ютиб юборди.