Амос эса Эмозиёга шундай жавоб берди:
— Менинг машғулотим пайғамбарлик эмас, пайғамбарларга шогирд ҳам тушмаганман. Мен бир чорвадор эдим, шикамора–анжир дарахтларини ҳам парвариш қилардим. Бир куни сурувни ҳайдаб кетаётганимда Эгамиз мени чақириб: “Бор, халқим Исроилга башорат қил”, деб айтди.