1
1 Коринфликлар 15:58
Муқаддас Китоб
ЎзбМК
Шунинг учун, эй азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога хизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар. Ахир, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз самарасиз қолмаслигини биласизлар–ку!
Compare
Explore 1 Коринфликлар 15:58
2
1 Коринфликлар 15:57
Худога шукурлар бўлсин! У Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга ғалаба ато қилган.
Explore 1 Коринфликлар 15:57
3
1 Коринфликлар 15:33
Лекин адашманглар, ахир, “ёмон улфатлар яхши ахлоқни бузади”, дейишади–ку!
Explore 1 Коринфликлар 15:33
4
1 Коринфликлар 15:10
Аммо Худонинг инояти туфайли энди ҳаворийман. Унинг менга кўрсатган инояти зое кетмади, зеро, мен ҳаворийларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ меҳнат қилдим. Лекин аслида меҳнат қилган мен эмас, балки Худонинг иноятидир.
Explore 1 Коринфликлар 15:10
5
1 Коринфликлар 15:55-56
Эй ўлим, сенинг зафаринг қаерда?! Эй ўлим, сенинг нишинг қаерда?!” Ўлимнинг ниши гуноҳдир. Гуноҳнинг қуввати эса қонундан келиб чиқди.
Explore 1 Коринфликлар 15:55-56
6
1 Коринфликлар 15:51-52
Мен сизларга бир сирни билдирмоқчиман: биз ҳаммамиз ҳам ўлмаймиз, аммо ҳаммамиз ўзгарамиз. Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгарамиз. Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз ҳам ўзгарамиз.
Explore 1 Коринфликлар 15:51-52
7
1 Коринфликлар 15:21-22
Ўлим бир инсон орқали дунёга кирди. Шунга ўхшаб, ўликларнинг тирилиши ҳам бир Инсон орқали содир бўлади. Ахир, бу дунёга ўлим Одам Ато туфайли кириб келди, энди Исо Масиҳ орқали ҳамма тирилади.
Explore 1 Коринфликлар 15:21-22
8
1 Коринфликлар 15:53
Чунки бизнинг ўладиган танамиз ўлмайдиган танага, фоний танамиз мангу танага айланиши керак.
Explore 1 Коринфликлар 15:53
9
1 Коринфликлар 15:25-26
Масиҳнинг ҳамма душманлари Унинг оёқлари остига пойандоз қилинмагунча, У ҳукмронлик қилиши керак. Шунда охирги душман — ўлим ҳам барҳам топади.
Explore 1 Коринфликлар 15:25-26
Home
Bible
Plans
Videos