Зафаниё 1
1
1–БОБ
1Яҳудо юртида#1:1 Яҳудо юрти — жанубий шоҳлик назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО сўзига қаранг. Омон ўғли шоҳ Йўшиё ҳукмронлик қилган даврда#1:1 …шоҳ Йўшиё ҳукмронлик қилган давр… — милоддан олдинги 640-609 йиллар. Зафаниёга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. Зафаниё шоҳ Ҳизқиё#1:1 шоҳ Ҳизқиё — ибронийча матнда Ҳизқиё. Бу ўринда милоддан олдинги 716-687 йилларда ҳукмронлик қилган Яҳудо шоҳи назарда тутилган. Бундан кўриниб турибдики, Зафаниё шоҳ Йўшиёнинг қариндоши бўлган. авлодидан бўлиб, Кушининг ўғли, Гадалиёнинг невараси ва Эмориёнинг эвараси эди.
Яҳудо халқи жазо оладиган кун яқинлашиб келмоқда
2Эгамиз шундай демоқда:
“Мен ер юзидаги ҳаммани
Гард қолдирмай супуриб ташлайман.
3Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни,
Кўкдаги қушлару
Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман.
Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни#1:3 Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутлар — ибронийча матнда Қоқилтирадиган тошлар. Мазкур оятда бу ибронийча ибора бутларга ишора қилиши мумкин (Қонунлар 4:15-18, 35-26 га қаранг). парчалайман.
Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан,
Ер юзидаги бутун инсон зотини
Илдизидан қуритиб юбораман.
— Эгамизнинг каломи шудир. —
4Мен Яҳудо ва Қуддусга қарши қўл кўтараман.
Баалга#1:4 Баал — Канъондаги халқлар сажда қилган ҳосилдорлик худоси бўлиб, эркак қиёфасида тасаввур қилинган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги БААЛ сўзига қаранг. сиғинганларни битта қолдирмай йўқ қиламан,
Бутпараст руҳонийларни одамларнинг хотирасидан ўчираман.
5Томда қуёш, ой, юлдузларга сиғинганларни ҳалок қиламан,
Тўғри, улар Мен, Эгангизга сажда қилиб, садоқат онтини ичади,
Лекин Мўлахга#1:5 Мўлах — ибронийча матнда бу исмнинг бошқа варианти Малкам. Мўлах Оммон халқининг худоси эди. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги МЎЛАХ сўзига қаранг. ҳам топиниб, ваъдалар беришади.
6Мен, Эгангиздан юз ўгирган,
Изимдан юрмаган бу одамлар нобуд бўлади,
Менга интилмаган, Мендан ёрдам сўрамаганлар ўлади.”
7Эгамиз Раббий олдида сукут сақланг!
Зеро, Эгамизнинг куни#1:7 Эгамизнинг куни — Эски Аҳддаги пайғамбарлар битикларида бир неча марта учрайдиган ибора. Кўпинча бу ибора Худо берадиган жазога ишора қилади. Бу ибора яна қиёмат кунидаги Худонинг ҳукмига нисбатан ҳам ишлатилади. Ўша куни Худо Ўз душманлари устидан ғалаба қозонади ва уларни жазолайди, Ўзига содиқ қолганларга эса ором бағишлайди, уларга тинчлик ва қут–баракалар ато қилади. яқинлашиб қолди.
Эгамиз Ўз халқини қурбонлик қилишга тайёрлади.
У таклиф қилган меҳмонлар етиб келди.
8Эгамиз шундай дейди:
“Мен қурбонлик келтирадиган ўша куни
Яҳудо аъёнларини, шоҳнинг ўғилларини,
Бутпарастлик одатларига берилганларнинг ҳаммасини#1:8 Бутпарастлик одатларига берилганларнинг ҳаммаси — ибронийча матнда Ажнабий кийим кийганларнинг ҳаммаси. Мазкур оятда бу ибронийча ибора бутпарастларнинг урф–одатларига амал қилишни билдиради (4 Шоҳлар 10:22 га қаранг). жазолайман.
9Бутпарастларга ўхшаб остона ҳатлаганларнинг#1:9 Бутпарастларга ўхшаб остона ҳатлаганлар — бутпарастларнинг иримига ишора (1 Шоҳлар 5:4-5 га қаранг).
Таъзирини бераман.
Шоҳ саройини
Зўравонлигу фирибгарликка тўлдирганларни#1:9 Шоҳ саройини зўравонлигу фирибгарликка тўлдирганлар — шоҳнинг амалдорлари ва ўғилларига ишора бўлса керак (шу бобнинг 8–оятига қаранг). жазолайман.”
10Эгамиз шундай демоқда:
“Ўша куни Қуддуснинг Балиқ дарвозасидан#1:10 Балиқ дарвозаси — Қуддуснинг шимол тарафидаги асосий дарвоза. фарёд кўтарилади,
Шаҳарнинг Янги даҳасидан дод–вой эшитилади.
Қирлардан вайронагарчилик садолари келади.
11Эй бозор кўчасида яшайдиганлар, дод солинг!
Ахир, ҳамма савдогарларингиз ҳалок бўлади,
Олди–сотди қилганлар қириб ташланади.
12Мен ўша куни бир чироқ оламан,
Қуддуснинг ҳар бир бурчагини текшириб чиқаман.
«Эгамизнинг қўлидан на яхшилик,
На ёмонлик келади», деб ўйлаганларнинг жазосини бераман.
Гуноҳга ботиб ўтирган
Бепарво одамларни жазолайман.
13Улар уйлар қуришади,
Аммо уйларида яшаш уларга насиб этмайди.
Узумзорлар барпо қилишади,
Аммо шаробидан ичишолмайди.
Бойликлари талон–тарож қилинади,
Қурган уйлари бузиб ташланади.”
14Оз қолди Эгамизнинг буюк кунига! Оз қолди!
Ўша кун шиддат билан яқинлашмоқда.
Қулоқ солинг! Бу Эгамизнинг кунидир.
Бу кун аччиқ кулфат келтиради,
Ҳатто жасур жангчилар қўрққанидан бақиради.
15Бу кун Худонинг ғазаб кунидир.
Ўша куни ҳамма азоб–уқубат чекади,
Ҳамма ёқ вайронаю харобазорга айланади.
Зимзиё зулмат куни бўлар ўша кун,
Булут қоплаган тим қоронғи бўлар ўша кун!
16Мустаҳкам шаҳарлару баланд миноралар
Ҳужум остида қолади,
Бурғу овозию жангга даъват товушларини
Ўша кун ўзида мужассам этади.
17Эгамиз шундай дейди:
“Одамлар Менга қарши гуноҳ қилдилар,
Шу сабабдан Мен уларнинг бошига кулфат соламан,
Улар кўр одамдай қоқилиб юрадилар.
Уларнинг қони тўкилиб, ерни қоплайди,
Жасадлари тилка–пора бўлиб, ерда гўнгдай ётади.”
18Эгамизнинг ғазаб кунида
Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди.
Эгамизнинг рашк#1:18 рашк — Чиқиш 34:13-14 га қаранг. ўти
Бутун дунёни куйдириб ташлайди.
Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани
Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.
Currently Selected:
Зафаниё 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020