Закариё 2
2
2–БОБ
Учинчи ваҳий: таноби бор киши
1Мен яна тепага қараб, қўлида таноби#2:1 таноб — ерни ўлчаш учун ишлатиладиган арқон. бор бир кишини кўрдим. 2Ундан:
— Қаерга кетяпсиз? — деб сўрадим. У менга:
— Қуддусни ўлчашга, эни ва узунлиги қанча чиқаркан, шуни билиб келишга кетяпман, — деб жавоб берди.
3Шундан кейин мен билан гаплашган фаришта кетаётган эди, яна бошқа фаришта унга пешвоз чиқиб, 4-5шундай деди:
— Югур, бориб ўша йигитга#2:4-5 ўша йигит — арқонни ушлаб турган йигит назарда тутилган. Аммо Закариёга ишора бўлиши мумкин. айт: “Эгамиз айтмоқда:
— Одамлар ва мол–қўйлар кўплигидан Қуддус шаҳрига сиғмай қолади. Уларнинг кўплари шаҳар ташқарисида яшайди, аммо Мен Ўзим уларнинг атрофида олов девордай бўламан. Ўзим шаҳар ичидаги улуғворлик бўламан.”
Лирик чекиниш: сургундагилар ўз ватанига чақирилади
6“Қани, туринглар! Шимолдаги юртдан қочинглар, — демоқда Эгамиз. — Мен сизларни ернинг тўрт тарафига сочиб ташлаган бўлсам ҳам#2:6 Мен сизларни ернинг тўрт тарафига сочиб ташлаган бўлсам ҳам… — 1:19 нинг иккинчи изоҳига қаранг. туринглар, — айтмоқда Эгамиз. 7— Эй Бобилда яшайдиганлар, Қуддусга#2:7 Қуддус — ибронийча матнда Сион (шу бобнинг 10–оятида ҳам бор). 1:14 изоҳига қаранг. қочинглар.”
8Эй Қуддус! Сизларни талон–тарож қилган халқлар олдига Сарвари Олам мени юборди. Шу орқали У Ўз шуҳратини намоён қилмоқчи#2:8 Сизларни…У Ўз шуҳратини намоён қилмоқчи — ёки Сарвари Олам — улуғвор Худо сизларни талон–тарож қилган халқлар олдига мени юборди.. У шундай айтмоқда: “Сизларга текканлар худди Менинг кўз қорачиғимга теккандай бўлади. 9Қараб туринглар, Мен Ўзим уларга қарши чиқаман. Ўз қуллари уларни талон–тарож қиладилар.” Ҳа, ана ўшанда Сарвари Олам мени юборганлигини англаб етасиз.
10Эгамиз шундай демоқда: “Қўшиқ куйлаб, хурсанд бўлгин, эй Қуддус халқи! Мен келиб сизларнинг орангизда яшайман. 11Ўша куни кўп халқлар Менга юз буриб, Менинг халқим қаторига қўшиладилар. Мен сизларнинг орангизда яшайман.” Ҳа, ана ўшанда Сарвари Олам мени юборганини англаб етасиз. 12Яҳудо муқаддас юртдаги Эгамизнинг мулки бўлади, Эгамиз Қуддусни “Ўз шаҳрим” деб айтади. 13Эй одамзод, Эгамиз олдида сукут сақла. Ана, У муқаддас масканидан чиқиб келмоқда.
Currently Selected:
Закариё 2: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020