YouVersion Logo
Search Icon

Закариё 10

10
10–БОБ
Эгамиз нажот беришга ваъда қилади
1Баҳорда ёмғир берадиган Эгамиздан ёмғир сўранглар.
Бўрон булутларини яратган,
Одамзодга ёмғир берадиган,
Ҳамма учун далаларни ўт–ўланга тўлдирадиган Эгамиздир.
2Хонаки санамлар#10:2 Хонаки санамлар — ибронийча матнда Терафим. Одамлар бу санамлардан фол очишда фойдаланган бўлсалар керак. беҳуда гапларни гапирадилар,
Фолбинлар ёлғон фоллар очадилар.
Туш таъбир қилувчилар ёлғон таъбир қиладилар,
Беҳуда тасалли берадилар.
Шунинг учун бу халқ қўйдай сарсон бўлиб юрибди,
Чўпони йўқлиги учун азоб чекяпти.
3Эгамиз шундай демоқда:
“Ғазабим халқимнинг йўлбошчиларига қарши ёнмоқда,
Мен халқимнинг бу чўпонларини жазолайман.
Мен, Сарвари Олам, Ўз сурувим бўлган
Яҳудо#10:3 Яҳудо — 1:19 нинг биринчи изоҳига қаранг. халқи учун қайғураман.
Мен ўша сурувни улуғвор жанг отларидай қиламан.
4Яҳудо орасидан тамал тоши#10:4 тамал тоши — қадимги пайтларда қурилишда пойдевор учун қўйилган биринчи ва энг муҳим тош ҳисобланарди. Бу тош пойдеворнинг бир бурчагини ҳосил қилиб, бинонинг қолган қисми ўша тошнинг жойлашуви бўйича қуриларди.,
Чодир қозиғи, жанг камони чиқади.
Ҳа, ҳар бир етакчи уларнинг орасидан чиқади.
5Биргаликда улар жанг пайти кўчада лой кечган
Жангчилардай бўладилар,
Мен, Эгангиз, улар билан биргаман.
Улар урушга чиқиб,
Душман чавандозларини шарманда қиладилар.
6Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман,
Юсуфнинг авлодини#10:6 Юсуфнинг авлоди — Исроилнинг, яъни шимолий шоҳлик аҳолисининг наслларига ишора. Шимолий шоҳликнинг иккита асосий қабиласи — Эфрайим ва Манаше қабилалари Юсуфдан келиб чиққан эдилар. қутқараман.
Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман,
Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман.
Уларнинг илтижоларига жавоб бериб,
Ўз юртига қайтариб олиб келаман.
Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади.
7Эфрайим халқи#10:7 Эфрайим халқи — 9:10 нинг биринчи изоҳига қаранг. қудратли жангчилардай бўлади,
Уларнинг юраклари шароб ичгандаги сингари қувноқ бўлади.
Буни кўрган фарзандлари шодланади,
Улар Менинг қилган ишларимдан хурсанд бўлади.
8Мен чўпон каби ҳуштак чалиб, Ўз халқимни йиғаман,
Ахир, Мен уларни қутқарганман.
Олдин улар қанча бўлган бўлсалар,
Уларнинг сони яна шунча бўлади.
9Мен уларни халқларнинг орасига сочиб юборган бўлсам ҳам#10:9 Мен уларни…сочиб юборган бўлсам ҳам… — 1:19 нинг иккинчи изоҳига қаранг.,
Энг узоқдаги юртларда ҳам улар Мени эслайдилар.
Фарзандларию ўзлари омон қолиб, қайтиб келишади.
10Мен халқимни Миср юртидан қайтараман,
Оссурия еридан#10:10 …Миср юрти…Оссурия ери… — Миср Исроил юртидан жанубда, Оссурия эса шимолда жойлашган эди. йиғиб келаман.
Мен уларни Гилад ўлкаси
Ва Лубнон юртигача бўлган ерларга жойлаштираман.
Ҳатто мана шу жойлар ҳам уларга торлик қилади.
11Менинг халқим кулфат денгизидан ўтса,
Ўша денгизнинг тўлқинларини уриб тушираман.
Нил дарёсининг туби қуриб қолади.
Оссурия халқининг такаббурлигига барҳам бераман.
Миср эса ўз салтанат ҳассасини#10:11 салтанат ҳассаси — бу махсус ҳасса бўлиб, шоҳ ва ҳукмдорларнинг ҳокимиятини билдирувчи рамз эди. йўқотади.
12Ўз қудратим билан халқимни кучли қиламан.
Улар Менинг номимга лойиқ ҳаёт кечирадилар.”
Эгамизнинг каломи шудир.

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in