Закариё 1
1
1–БОБ
Эгамиз халқини Ўзига қайтишга ундайди
1Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили#1:1 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили — милоддан олдинги 520 йил. Доро милоддан олдинги 522-486 йилларда Форс шоҳлигида ҳукмронлик қилган. саккизинчи ойида#1:1 саккизинчи ой — иброний календарининг Бул ойи назарда тутилган. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан октябрнинг ўртасидан бошланади. Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли Закариё пайғамбарга Эгамиз Ўз сўзини аён қилди. 2-3Эгамиз унга қуйидаги хабарни халққа етказишни буюрди:
Эгамиз ота–боболарингиздан қаттиқ ғазабланган эди. Энди Сарвари Олам шундай айтмоқда:
— Менга қайтинглар, — демоқда Сарвари Олам. — Шунда Мен ҳам сизларга қайтаман, — дейди Сарвари Олам.
4Ота–боболарингизга ўхшаган бўлманглар. Олдинги пайғамбарлар Сарвари Олам номидан уларга:
— Ёмон йўлдан қайтинглар! Қабиҳ қилмишларингиздан тавба қилинглар! — деб огоҳлантиришган.
Эгамиз шундай демоқда:
— Гарчи Мен ота–боболарингизни огоҳлантирган бўлсам–да, улар Менинг сўзларимга эътибор бермадилар, Менга қулоқ солмадилар. 5Қани энди ўша ота–боболарингиз?! Қани, ўша пайғамбарлар, улар абадий яшайдиларми?! 6Ўз қулларим пайғамбарлар орқали айтган сўзларим, огоҳлантиришларим ота–боболарингизнинг бошига тушди–ку! Шунда улар тавба қилиб: “Сарвари Олам Ўзи режалаштиргандай, юрган йўлларимиз ва қилмишларимизга яраша бизни жазолади”, деб айтишди.
Закариё кўрган саккизта ваҳий
7Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили#1:7 Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили — шу бобнинг 1–оятига берилган биринчи изоҳга қаранг. ўн биринчи ойи — Шебат ойининг#1:7 Шебат ойи — иброний календарининг ўн биринчи ойи. Ҳозирги календарга кўра, бу ой тахминан январнинг ўртасидан бошланади. йигирма тўртинчи кунида Йиддонинг набираси — Бархиёнинг ўғли Закариё пайғамбарга Эгамиз яна Ўз сўзини аён қилди. Закариё қуйидаги ваҳийларни кўрди:
Биринчи ваҳий: отлар ва чавандозлар
8Кечаси мен қизғиш от минган Эгамизнинг фариштасини#1:8 Эгамизнинг фариштаси — ибронийча матнда одам. Шу бобнинг 11-12–оятларида айтиб ўтилган Эгамизнинг фариштасига ишора. кўрдим. У кичик жарликда мирта буталари#1:8 мирта буталари — доим яшил, хушбўй ўсимлик. орасида тўхтаб турарди. Унинг орқасида эса қизғиш, жигар ранг ва оқ отлар минган чавандозлар бор эди. 9Бошқа бир фаришта мен билан гаплашаётган эди. Мен ундан:
— Эй тўрам, бу чавандозлар ким бўлди? — деб сўрадим. У шундай деди:
— Уларнинг кимлигини сенга кўрсатаман.
10Шунда мирта буталари орасидаги фаришта#1:10 фаришта — ибронийча матнда одам. Шу бобнинг 11-12–оятларида айтиб ўтилган Эгамизнинг фариштасига ишора. шундай жавоб берди:
— Эгамиз уларни, бутун ер юзини кезиб чиқсин, деб юборган.
11Кейин чавандозлар мирта буталари орасидаги Эгамизнинг фариштасига дедилар:
— Биз бутун ер юзини айланиб чиқдик, бутун дунё ўзига берилган, ўзича тинч яшаб юрибди.
12Шунда Эгамизнинг фариштаси шундай деб ёлворди:
— Эй Сарвари Олам, қачонгача Қуддус ва Яҳудо шаҳарларидан Ўз меҳр–шафқатингни дариғ тутасан?! Ахир, Сен етмиш йилдан#1:12 етмиш йил — Қуддус аҳолиси ва Яҳудо халқи Бобилда сургунда яшаган давр. бери улардан ғазабланиб келяпсан!
13Шунда Эгамиз мен билан гаплашган фариштага тасалли берувчи, меҳрга тўла сўзлар билан жавоб берди. 14Ўша фаришта одамларга қуйидаги хабарни эълон қилишимни буюрди:
Сарвари Олам шундай айтмоқда:
— Мен Қуддус ва Сионга#1:14 Сион — Қуддусдаги Маъбад қурилган тепалик Сион тоғи деб аталган. Эски Аҳддаги шеърий парчаларда ва пайғамбарлар битикларида Сион сўзи кўпинча Қуддус шаҳрига ёки Худонинг халқига нисбатан ишлатилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги СИОН сўзига қаранг. жуда ачиниб кетдим. 15Анави халқлардан эса қаттиқ ғазабдаман, чунки Ўз халқимдан озгина жаҳлим чиққанда, улар халқимнинг бошига тушган кулфатни янада орттиришди. Энди эса ўзича тинч яшаб юришибди.
16Шунинг учун Эгамиз айтмоқда:
— Мен Қуддусга меҳр–шафқат кўрсатай деб қайтдим. Менинг уйим ўша ерда қурилади, Қуддус қайтадан қурилиши учун ўлчанади.
Сарвари Оламнинг каломи шудир.
17Фаришта яна шундай сўзларни эълон қилишимни буюрди:
Сарвари Олам демоқда:
— Менинг шаҳарларимда яна тўкин–сочинлик бўлади. Мен Қуддус аҳолисини яна бир бор юпатаман, Сионни Ўз шаҳрим деб яна айтаман.
Иккинчи ваҳий: шохлар ва темирчилар
18Мен тепага қараб, буқанинг тўртта шохини#1:18 буқанинг тўртта шохи — Эски Аҳдда буқанинг шохлари кўпинча кўчма маънода ишлатилиб, кучли ҳукмдорларга ёки ҳарбий қудратга ишора қилган. Тўрт сони рамзий маънода ишлатилган бўлиб, дунёнинг тўрт томонини билдиради. Бу ўринда душманлар Яҳудо, Исроил халқларини ва Қуддус аҳолисини ҳар томондан қуршаб олиб, қийин аҳволга солиб қўйгани англашилади. кўрдим. 19Мен билан гаплашган фариштадан:
— Булар нима? — деб сўрадим. У менга деди:
— Бу буқа шохлари Яҳудо, Исроил#1:19 Яҳудо, Исроил — жанубий ва шимолий шоҳликлар назарда тутилган. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ЯҲУДО ва ИСРОИЛ сўзларига қаранг. халқларини ва Қуддус аҳолисини сочиб ташлаган ҳукмдорларни#1:19 Яҳудо, Исроил халқларини ва Қуддус аҳолисини сочиб ташлаган ҳукмдорлар — милоддан олдинги 722 йилда Оссурия шоҳи Шалманасар Исроилга, яъни шимолий шоҳликка ҳужум қилиб, пойтахти Самарияни забт этди. Сўнг Исроил халқининг аксарият қисмини Оссурияга сургун қилди (4 Шоҳлар 17:1-6 га қаранг). Милоддан олдинги 586 йилда Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусни вайрон қилиб, аҳолининг асосий қисмини Бобилга сургун қилди (4 Шоҳлар 25:1-21 га қаранг). Яҳудодан қочиб кетганлар эса Мўаб, Оммон, Эдом ва Миср юртларида бошпана топдилар (Еремиё 40:11-12, 43:7 га қаранг). билдиради.
20Шундан кейин Эгамиз менга тўртта темирчини кўрсатди. 21Мен яна:
— Бу темирчилар нима қилгани келишяпти? — деб сўрадим. У шундай деб жавоб берди:
— Бошқа ҳеч ким бош кўтармасин деб, тўртта шох Яҳудо халқини сочиб ташлаганди. Энди темирчилар ўша буқа шохларини қўрқувга солишга келишяпти. Ўзга халқлар Яҳудо юртини ўз шохлари билан сузганди, юртнинг халқини сочиб юборганди. Энди темирчилар мана шу халқларнинг шохларини кесиб ташлаш учун келишяпти.
Currently Selected:
Закариё 1: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: