Римликлар 16
16
16–БОБ
Сўнгги саломлар
1Мен Кенхрея шаҳридаги#16:1 Кенхрея шаҳри — бандаргоҳ шаҳар бўлиб, Коринфдан қарийб 10 километр шарқда жойлашган. жамоатда хизмат қилаётган опамиз#16:1 опамиз — уларнинг туғишган опаси эмас, балки имонли аёлларга шундай мурожаат қилинган (шу бобнинг 7, 12–оятида ҳам бор). Фивани сизларга таништирай#16:1 …опамиз Фивани сизларга таништирай — бу мактубни Римдаги имонлиларга Фива олиб борган бўлиши мумкин.. 2Сизлар Худонинг азизларисиз, шунинг учун Раббимиз Исо ҳақи Фивани меҳмондўстлик билан қабул қилинглар. У нимага муҳтож бўлса, ёрдам беринглар. Зеро, у кўпларга, айниқса, менга кўп ёрдам кўрсатган.
3Прискилла ва Акилга салом айтинглар, улар мен қатори Исо Масиҳга хизмат қиляптилар. 4Улар менинг жонимни асраб қолиш учун ўзларини ўлим хавфи остига қўйдилар. Нафақат мен, балки ғайрияҳудийлардан иборат бўлган жамоатлар ҳам улардан миннатдорлар. Уларнинг уйида йиғиладиган жамоатга ҳам салом айтиб қўйинглар. 5Асия вилоятидагилар орасида биринчи бўлиб Масиҳга имон келтирган азиз дўстим Эпанетусга салом айтинг. 6Сизлар#16:6 Сизлар — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида биз. учун кўп меҳнат қилган Марямга салом айтинглар. 7Биродаримиз Андроникус ва опамиз Юнияга#16:7 опамиз Юния — ёки биродаримиз Юнияс, аммо кўп олимларнинг тахмини бўйича бу юнонча исми аёл кишига нисбатан ишлатилган. Юния Андроникуснинг хотини ёки опаси ё синглиси бўлиши мумкин. салом айтинглар. Улар мен билан бирга ҳибсда бўлган қондошларимдир. Бу обрўли ҳаворийлар#16:7 Бу обрўли ҳаворийлар… — ёки Улар ҳаворийлар орасида ном чиқарганлар ва…. мендан олдин Масиҳга имон келтирган эдилар. 8Раббимиз Исо туфайли менинг азиз дўстим бўлиб қолган Амплиатусга салом айтинг. 9Масиҳ хизматида ҳамкоримиз бўлган Урбанус ва азиз дўстим Стахисга салом айтинг. 10Масиҳга содиқлигини исботлаган Апеллисга салом айтинг. Аристовулус хонадонига ҳам салом айтиб қўйинг. 11Қондошим Ҳиродионга салом айтинг. Наркис хонадонидаги Раббимиз Исога тегишли бўлганларга ҳам салом айтиб қўйинг. 12Раббимизга жону дили билан хизмат қилаётган опаларимиз Трифена билан Трифосага салом айтинглар. Раббимизга астойдил хизмат қилаётган азиз опамиз Персисага ҳам салом айтинг. 13Раббимизнинг танланган хизматкори Руфусга ва менга онадай бўлиб қолган унинг онасига ҳам салом айтинг. 14Асинкритус, Флегон, Хермес, Патровас, Хармас ва улар билан бирга бўлган биродарларга салом айтинглар. 15Филологус билан Юлияга, Нерус ва унинг синглисига#16:15 синглиси — ёки опаси., Олимпас ҳамда улар билан бирга бўлган барча азиз биродарларга салом айтинглар. 16Бир–бирингиз билан ўпишиб кўришинглар. Барча Масиҳ жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар.
Сўнгги панд–насиҳатлар ва тилаклар
17Сизларга ёлвораман, олган таълимотингиздан айнитиб, орангизга низо ва ғулғула соладиган одамлардан эҳтиёт бўлинглар. Улардан ўзингизни олиб қочинглар. 18Ахир, бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг эмас, балки ўз нафсининг қулидирлар. Улар ширин сўзлару хушомадгўйлик билан софдил инсонларни йўлдан оздирадилар. 19Сизларнинг Худога бўлган итоаткорлигингиз ҳаммага маълум. Мен сизлардан жуда хурсандман, аммо яхшиликка келганда доно, ёмонликка келганда эса норасида бўлишингизни истайман. 20Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди. Раббимиз Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин.
21Менинг ҳамкорим Тимўтий ҳамда қондошларим Лукиёс, Ясон ва Сосипатрус сизларга салом йўллаяптилар. 22Бу мактубни қоғозга тушираётган, Раббимизнинг қули мен — Тертиюсдан#16:22 Бу мактубни қоғозга тушираётган…Тертиюс… — Павлуснинг мактубини шу котиб ёзган. Қадимги пайтларда бу одатий ҳол эди. ҳам сизларга салом. 23-24Бутун жамоатга меҳмондўстлик кўрсатадиган ва ҳозирда менинг мезбоним бўлган Гаюс сизларга салом айтяпти. Шаҳар хазинабони Эрастус ва биродаримиз Квартус ҳам салом йўллаяптилар#16:23-24 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида қуйидаги сўзлар 24–оятни ташкил этиб, қўшимча қилинган: Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин. Яна шу бобнинг 25-27–оятлари изоҳига қаранг..
25Мен баён қилаётган Хушхабарга, яъни Исо Масиҳнинг Хушхабарига биноан сизларни имонда собит қадам қилишга қодир бўлган Худога ҳамду санолар бўлсин! Бу Хушхабар қадимдан сир тутилган эди, энди эса у очилди. 26Ҳа, бу сир ошкор қилинди ва пайғамбарларнинг битиклари#16:26 пайғамбарларнинг битиклари — Эски Аҳд тўплами назарда тутилган. орқали, Худонинг амри бўйича барча халқларга аён бўлди, токи улар ҳам имон орқали Худога итоаткор бўлсинлар. 27Донолик соҳиби бўлган ягона Худога Исо Масиҳ орқали то абад шон–шарафлар бўлсин! Омин!#16:25-27 Юнонча матндан. Шу бобнинг 25-27–оятлари баъзи юнон қўлёзмаларида 14:24-26 оятлар бўлиб келган.
Currently Selected:
Римликлар 16: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: