Римликлар 14
14
14–БОБ
Биродарингни ҳукм қилма
1Имони суст бўлганларни#14:1 Имони суст бўлганлар — Рим жамоатидаги Исо Масиҳга ишонган яҳудийларга ишора бўлиши мумкин. Рим жамоати асосан ғайрияҳудийлардан иборат эди. Бу жамоатдаги яҳудийлар Тавротдаги қонун–қоидаларга (озиқ–овқатга, Шаббат кунига оид ва ҳоказоларга) риоя қилмасалар, ўзларини ноқулай ҳис қилардилар. Павлус “имони суст” деганда уларнинг қонун–қоидалар юзасидан виждонан қарор чиқара олмасликларини назарда тутади. Жамоатдаги баъзилар эса имони туфайли ҳар қандай озиқ–овқатни ейиш мумкин деб биларди ва бундан уларнинг виждони қийналмасди. Павлус, бу икки тоифа имонлилар ҳам Масиҳга бирдай бағишланган, деб тасдиқлайди (яна шу бобнинг 5-6–оятларига қаранг). имонлилар қаторига қабул қилинг, уларнинг фикрлари юзасидан баҳслашманг. 2Зеро, баъзилар, ҳамма нарсани тановул қилиб бўлади, деб ишонади, баъзи имони сустлар эса фақат сабзавот ейди. 3Ҳамма нарсани ейдиган одам, ҳар қандай нарсани емайдиган одамдан нафратланмасин. Шунингдек, ҳар нарсани ҳам еявермайдиган одам, ҳамма нарсани ейдиган одамни ҳукм қилмасин, чунки Худо уни имонлилар қаторига қабул қилган. 4Сен ким бўлибсанки, бировнинг хизматкорини тергайсан? Хизматкорнинг тўғри ёки нотўғри иш қилганини унинг хўжайини тасдиқлайди–ку! Хўжайин хизматкорни бошқаргани учун хизматкор тўғри иш қилади, бу хўжайин Раббимиз Исодир#14:4 Раббимиз Исо — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Худо..
5Айрим одамлар бир кунни бошқа кундан устунроқ ҳисоблайдилар, яна бошқа бир одамлар эса кунларнинг ҳаммасини баравар деб ҳисоблайдилар. Ҳар бир киши ўз фикрида маҳкам турсин. 6Бирор кунни бошқасидан устун деб билган одам Раббимиз Исони улуғлаш учун шундай қилади#14:6 Юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида шу жумладан кейин қуйидаги сўзлар қўшимча қилинган: Шунингдек, кунларга эътибор бермайдиган ҳам Раббимизни улуғлаш ниятида шундай қилади.. Ҳамма нарсани ейиш мумкин деб билган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай фикрлайди, чунки у овқати учун Худога шукур айтади. Ҳар нарсани емайдиган одам ҳам Раббимизни улуғлаш учун шундай қилади, у ҳам овқати учун Худога шукур айтади! 7Зеро, ҳеч биримиз фақат ўзимиз учун яшамаймиз, фақатгина ўзимиз учун ўлмаймиз. 8Ахир, яшасак, ҳаётимиз билан Раббимиз Исога шуҳрат келтирамиз, ўлсак ҳам, ўз ўлимимиз билан Раббимизга шуҳрат келтирамиз. Демак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам, Раббимизга тегишлимиз. 9Масиҳ ўликларнинг ҳамда тирикларнинг Раббийси бўлиш учун ўлди ва ўликдан тирилди. 10Шундай экан, нима учун биродарингизни ҳукм қиляпсиз? Нима учун биродарингиздан нафратланяпсиз? Ахир, ҳаммамиз Худонинг#14:10 Худо — юнонча матндан. Баъзи юнон қўлёзмаларида Масиҳ. ҳукм курсиси олдида туриб, жавоб берамиз–ку! 11Муқаддас битикларда шундай ёзилган:
“Эгамиз шундай демоқда:
«Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки#14:11 Ишаё 49:18 га қаранг.,
Менинг олдимда ҳар бир одам тиз чўкади,
Ҳар бир тил Менга ҳамду сано айтади.»”#14:11 Ишаё 45:23 га қаранг.
12Демак, ҳар биримиз Худонинг олдида ўзимиз учун жавобгармиз.
Биродарлар билан тинч–тотув яшаш ҳақида
13Шунинг учун энди бир–биримизни ҳукм қилмайлик. Аксинча, биродарларингизнинг йўлига ғов қўймасликка, уни васвасага солмасликка қарор қилинглар. 14Мен Раббим Исога тегишли бўлганим учун қатъий аминманки, ҳеч бир нарса ўзидан–ўзи ҳаром эмас. Аммо кимдир бирор нарсани ҳаром ҳисобласа, ўша нарса у учун ҳаромдир. 15Агар сизлар бирор нарса еб, биродарингизни хафа қилаётган бўлсангиз, меҳр–муҳаббат билан иш тутмаётган бўласиз. Масиҳ бу одам учун ўлган, еган овқатингиз билан ўша одамни ҳалокатга йўлиқтирманг. 16Сиз яхши деб билган нарса ҳақида бошқалар ёмон гап гапирмасин. 17Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан эмас, балки Муқаддас Руҳ ато қиладиган солиҳлик, тинчлик ва қувончдан иборат. 18Масиҳга шу тарзда хизмат қилган одам Худони ҳам мамнун қилади, инсонларнинг ҳам мақтовига сазовор бўлади.
19Шунинг учун ўзаро тинч–тотув яшаш ва бир–биримизнинг имонимизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлайлик. 20Егуликни деб, Худонинг ишига путур етказманглар! Тўғри, ҳамма нарса ҳалол, аммо бирор нарсани еб, биродарини васвасага солган одам нотўғри иш қилган бўлади. 21Гўшт ейиш, шароб ичиш ёки шунга ўхшаш ишлар бирорта биродарни васвасага солаётган бўлса, буларни қилмаслик яхшидир.
22Бу масаладаги фикрингизни Худонинг Ўзи ҳукм қилсин. Тутган йўлини ҳукм қилмаган одам бахтиёрдир. 23Бирор нарсани ейиш ҳақида иккиланиб туриб, барибир ейишга қарор қилган одам ҳукмга дучор бўлиши муқаррар, чунки у ўз ишончига кўра, иш тутмаган бўлади. Ишончга асосланмасдан қилинган ҳар бир иш эса гуноҳдир#14:23 Юнонча матндан. Бу матндаги 16:25-27 оятлар баъзи юнон қўлёзмаларида мазкур бобга 24-26–оятлар бўлиб, қўшимча қилинган..
Currently Selected:
Римликлар 14: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: