Забур 8
8
8–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. Соз жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.
2Эй Эгам, бизнинг Раббимиз!
Бутун ер юзида Сенинг номинг улуғвордир!
Осмондан ҳам юксакдир Сенинг шуҳратинг!
3Душманларингнинг,
Қасоскорларнинг овозини ўчирай дея,
Сен болалар ва чақалоқларни
Ўз қудратингни сўйлашга ўргатдинг.
4Қўлларинг ижоди бўлган осмонингга қарадим,
Ўзинг жойлаштирган юлдузлару ойга боқдим.
5Инсон зоти недирки, у ҳақда ўйлагайсан?!
Бандалар#8:5 Бандалар — ибронийча матндан сўзма–сўз таржимаси Инсон ўғли. Бу ибронийча ибора кўчма маънода ишлатилиб, одамнинг ўткинчи эканлигини билдиради. недирки, Сен уларни ардоқлагайсан?!
6Сен уларни Ўзингдан#8:6 Ўзинг — ибронийча матнда элоҳим. Одатда бу сўз Худога ишора қилади, аммо қудратли ҳукмдорлар, илоҳий мавжудотлар ёки фаришталарни ҳам билдириши мумкин. андак паст қилдинг,
Иззату шараф тожини уларга кийгиздинг.
7Жамики яратганинг узра уларни ҳукмрон қилдинг#8:7 Жамики яратганинг узра уларни ҳукмрон қилдинг… — Ибтидо 1:26-28 га қаранг.,
Бор нарсани уларнинг оёғи остига қўйдинг:
8Жамики молу қўйларни ҳам,
Барча ёввойи ҳайвонларни ҳам,
9Самодаги қушларни ва денгиздаги балиқларни,
Денгизда сузувчи ҳар хил махлуқларни.
Ҳа, уларнинг устидан инсонни ҳукмрон қилдинг.
10Эй Эгам, бизнинг Раббимиз!

Currently Selected:
Забур 8: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

: