Забур 5
5
5–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. Най жўрлигида айтиладиган Довуд саноси.
2Сўзларимга қулоқ тут, эй Эгам!
Диққат қилгин нолаларимга.
3Эшитгин, мадад сўраб илтижо этаман,
Сен ҳам Шоҳимсан, ҳам Худойимсан!
Шу боис Сенга ибодат қиламан.
4Эй Эгам! Тонг чоғи овозимни эшитасан,
Субҳидамда Сенга ёлвораман,
Сендан жавоб кутаман.
5Қабиҳликдан мамнун бўлмайдиган Худосан Сен,
Сенга меҳмон бўлолмас гуноҳкор инсон.
6Такаббурлар ҳузурингда тура олмайдилар,
Ҳамма бадкирдорларни Сен ёмон кўрасан.
7Ёлғон гапирадиганларни Сен қириб ташлайсан,
Эй Эгам, қонхўр, ёлғончилардан Сен жирканасан.
8Мен эса содиқ севгингнинг мўллиги сабаб
Сенинг уйингга кираман.
Муқаддас Маъбадингда таъзим қиламан,
Қўрқув ила Сенга сажда қиламан.
9Нақадар душманларим кўп, эй Эгам,
Одиллигинг билан мени сўқмоғингдан етакла,
Ўз йўлларингни менга равшан қил.
10Душманларим оғзидан ҳақиқат чиқмайди,
Уларнинг юраклари балою офатдир.
Очиқ қабр кабидир оғизлари,
Тиллари хушомад қилади.
11Эй Худо, уларни жазолагин!
Ёмон ниятлари ўзларининг бошига етсин.
Улар Сенга қарши исён қилганлар.
Гуноҳлари кўплиги учун уларни ҳайдаб юборгин.
12Сенда паноҳ топганларнинг ҳаммаси севинсин,
То абад шодликдан улар куйласин.
Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун,
Сени севганлар севинч ила жўшсин.
13Эй Эгам! Сен солиҳ кишиларга барака берасан,
Сенинг ҳимматинг уларни қалқондай ҳимоя қилади.
Currently Selected:
Забур 5: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020