Забур 39
39
39–САНО
1Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси.
2Мен Эгамизга умид боғладим,
У менга юз бурди, фарёдимни эшитди.
3Мени балчиқ чуқурдан,
Ботқоқликдан чиқариб олди.
Эсон–омон мени қаттиқ ерга ўтқазди,
Қадамларимни дадил қилди.
4У оғзимга янги бир қўшиқ солди,
Бу қўшиқ Худойимизга мадҳиядир.
Кўплар Унинг ишларини кўриб, қўрқади,
Эгамизга умид боғлайди.
5Бахтлидир Эгамизга умид боғлаганлар,
Киборларга суянмаганлар,
Бутпарастлардан ёрдам кутмаганлар.
6Кўп мўъжизалар кўрсатдинг, эй Эгам Худо,
Бизга қаратилган кўп ниятларингни бажардинг.
Бирор зот Сенга тенг кела олмас,
Оғиз очиб, мўъжизаларинг ҳақида айтсам,
Нақадар кўплигини санай олмасдим.
7Сен қурбонлигу назрни истамадинг,
Куйдириладиган қурбонлик ҳамда
Гуноҳ қурбонлигини#39:7 Гуноҳ қурбонлиги — бирортаси билмай қилган гуноҳи учун Худодан кечирим сўраб келтирган қурбонлиги. Тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш учун луғатдаги ҚУРБОНЛИК сўзи остида берилган ГУНОҲ ҚУРБОНЛИГИ иборасига қаранг. талаб қилмадинг,
Итоат қилишим учун Сен қулоқларимни очдинг#39:7 Сен қурбонлигу назрни истамадинг…Итоат қилишим учун Сен қулоқларимни очдинг — 1 Шоҳлар 15:22 га қаранг..
8Шунда дедимки: “Мана, мен келдим.
Муқаддас битикларда мен ҳақимда ёзилган#39:8 Муқаддас битикларда мен ҳақимда ёзилган — Қонунлар 17:14-20 назарда тутилган бўлиши мумкин, бу оятларда Исроил шоҳлари учун кўрсатмалар берилган..
9Сенинг хоҳишингни адо этишдан завқ оламан,
Эй Худойим, Сенинг қонунинг юрагим тўридадир.”
10Улуғ жамоанг ичра
Нажотинг хушхабарини эълон қилганман.
Ҳа, эй Эгам, Ўзинг биласан,
Оғзимга бир нафас ҳам дам бермаганман.
11Қутқарганингни юрагимда яширмадим,
Содиқлигинг, нажотингдан ҳар кимга сўйладим,
Севгинг, садоқатингни буюк жамоангдан сир тутмадим.
12Эй Эгам, мендан шафқатингни дариғ тутмагин,
Сенинг севгинг, садоқатинг мени то абад сақласин.
13Беҳисоб офатлар атрофимни ўради,
Гуноҳларим ўзимнинг бошимга етди,
Энди кўзларим кўра олмас,
Гуноҳларим бошимдаги сочимдан кўпдир,
Энди жасоратим тамоман сўнди.
14Эй Эгам, илтимос, менга нажот бер,
Келгин тезда, эй Эгам, менга мадад бер.
15Жонимга қасд қилган ҳаммалар
Шармандаю шармисор бўлсин!
Ҳалокатимни истаганлар
Уятга қолиб, орқага қайтсин!
16“Ҳолинг қалай энди?!” деб мени масхаралаганлар
Шарманда бўлганидан ваҳимага тушсин.
17Сенга юз бурганларнинг ҳаммаси
Сен туфайли севинч, шодликка тўлсин.
Сенинг нажотингни севганлар:
“Эгамиз юксалаверсин”, деб доим айтсин.
18Мен эса ғариб, бечораман,
Эй Раббий, мен ҳақимда ўйлагин,
Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан,
Кечикмагин, эй Худойим!
Currently Selected:
Забур 39: ЎзбМК
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020

:
Highlight
Share
Copy
Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in
© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016, 2018, 2020