YouVersion Logo
Search Icon

Забур 23

23
23–САНО
Довуд саноси.
1Эгамизникидир замин, ундаги бутун борлиқ,
Оламу унда яшовчи жамики жонзот.
2У оламни ўрнатган денгизлар узра,
Мустаҳкам қилган уни уммонлар узра#23:2 У оламни ўрнатган…уммонлар узра — қадимда Исроил халқининг тасаввурига кўра, ер теп–текис бўлиб, ер остида буюк денгиз бор эди, денгиз тубида ўрнатилган улкан устунлар ерни ушлаб турарди. Бу устунлар денгиз тубидаги пойдеворга таянарди..
3Ким туриши мумкин Эгамизнинг муқаддас маконида?
Ким чиқиши мумкин Унинг тепалигига?#23:3 Унинг тепалиги — Қуддусдаги Сион тоғига ишора. 47:3 нинг иккинчи изоҳига қаранг.
4Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар,
Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар,
Ёлғондакам онт ичмаганлар.
5Эгамиз уларга барака беради,
Нажоткор Худо уларни оқлайди.
6Эгамизга юз бурган жамоа ўшандайдир.
Ҳа, Худога интилган Ёқуб насли#23:6 …Худога интилган Ёқуб насли… — ёки …Ёқубнинг Худосига интилган одамлар…. шундайдир.
7Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар!
Очилинглар, эй азалий эшиклар!
Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ!
8У улуғвор Шоҳ ким экан?
Жангларда ғолиб бўлган,
Кучли, қудратли Эгамиз Шоҳдир!
9Қаддингизни ростланг, эй дарвозалар!
Очилинглар, эй азалий эшиклар!
Токи кира қолсин улуғвор Шоҳ!
10У улуғвор Шоҳ ким экан?
Сарвари Оламнинг Ўзи улуғвор Шоҳдир.

Currently Selected:

Забур 23: ЎзбМК

Highlight

Share

Copy

None

Want to have your highlights saved across all your devices? Sign up or sign in

YouVersion uses cookies to personalize your experience. By using our website, you accept our use of cookies as described in our Privacy Policy